Чаршанбиев Умурзоқ Юлдашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза, кузги буғдой, такрорий экинларда гербицидлар ва органик ўғитларни қўллашнинг илмий асослари”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Qx340
Илмий маслаҳатчи: Алланов Холиқ Келдияровиш, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент р.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Қорабоев Икромжон Тўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жумабоев Зуҳриддин Муминович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаев Шухрат Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғўза, кузги буғдой, такрорий экинлардан (амарант ва жўхори) юқори ва сифатли ҳосил олишда бегона ўтларга қарши кураш, минерал, органик ўғитлар ва препаратлар билан озиқлантириш ҳамда қатор ораларига ишлов бериш агротадбирларини илмий асослаш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах вилоятининг бўз-ўтлоқи тупроқлари шароитида ғўза, кузги буғдой ва такрорий экинлар (амарант, жўхори) алмашлаб экиш тизимида бегона ўтларга қарши кураш, минерал ва органик ўғитлар ҳамда органик препаратлар билан озиқлантириш, қатор ораларига ишлов бериш агротадбирлари қўлланилганда минерал ўғитлар миқдорининг 30 % гача тежалиши, экинларнинг поя, анғиз ва илдиз қолдиқларини юқори миқдорда тўпланиши натижасида тупроқнинг агрофизикавий, агрокимёвий хоссалари ва унумдорлиги яхшиланиши ҳамда микроорганизмлар кўпайиши аниқланган;
ғўза, кузги буғдой ва такрорий экинларни (амарант, жўхори) алмашлаб экиш тизимида нанотехнология асосида олинган кремнийли “Сила кремния”, “Натурамин WСП 80 %” органик препаратлари билан баргдан озиқлантириш муддат ва меъёрлари, бегона ўтларга қарши Биогард, Шансгард 500 г/л, Галошанс 104 г/л гербицидларини олдинма-кейин қўллаш, Старпик 24 % э.к., Тотал, 80 % с.э.г. гербицидларини қўллашнинг мақбул муддат ва меъёрлари илмий асосда ишлаб чиқилган;
ғўза далаларидаги бир ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши Шансгард 500 г/л гербицидини 3,0 л/га меъёрда экиш билан бирга қўллаш, вегетация даврида Галошанс 104 г/л гербицидини 1,0 л/га меъёрда бир йиллик бегона ўтлар 2-6 барг чиқарган даврида ва кўп йиллик бегона ўтларнинг бўйи 10-15 см бўлганда қўллаш натижасида бир йиллик бегона ўтлар 92,6-94,8 %гача, кўп йиллик бегона ўтлар 89,9-90,8 %гача камайиши, кузги буғдой далаларидаги бегона ўтларга қарши тупланиш даврида Тотал, 80 % с.э.г. гербицидини 30 г/га меъёрда қўллаш (87,1-89,0 %; 71-77,6 %) юқори самара бериши илмий асосланган;
кузги буғдой етиштиришда минерал ўғитларга қўшимча “Сила кремния” препаратини 200 г/га меъёрда икки марта қўлланилганда ўсимликнинг фаол ўсиб-ривожланиши ва ҳосил элементлари шаклланиши натижасида дон ҳосили ва сифати юқори бўлиши илмий асосланган ҳамда тупроқда анғиз-илдиз миқдорининг тўпланишига ижобий таъсири аниқланган;
кузги буғдойдан кейин дон учун такрорий экин сифатида 70х25-1 схемада экилган амарантнинг “ИКБА-ТДАУ 2” навини етиштиришда экишдан олдин гектарига 5 т/га биогумус қўллаш, вегетация даврида “Натурамин WСП 80 %” органик препаратини 300 г/га меъёрда икки марта қўллаш мақбул эканлиги ва бунда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, маҳсулдорлик ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари юқори бўлиши илмий асосланган;
такрорий экин сифатида экилган жўхорининг “Ўзбекистон-5” ва “Бойжўхори” навларини парваришлашда икки марта қатор орасига ишлов бериш, минерал ўғитларга қўшимча ўсув даврида “Сила кремния” препаратини 200 г/га меъёрда икки марта қўллаш самарали бўлиб, ҳосилдорлик ҳамда дон ва поя таркибидаги қанд миқдори юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўза, кузги буғдой, такрорий экилган амарант ва жўхорини етиштиришда бегона ўтларга қарши кураш, минерал, органик ўғитлар ва препаратлар билан озиқлантириш ҳамда қатор ораларига ишлов бериш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Ғўза, кузги буғдой ва такрорий экинлар амарант ҳамда жўхори етиштириш агротехникаси бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-292-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома пахтачиликка ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда агрокластерлар учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
ғўза далаларидаги бир ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши экиш билан бирга 3,0 л/га меъёрда Шансгард 500 г/л гербицидини, вегетация даврида 1,0 л/га меъёрда Галошанс 104 г/л гербицидини олдинма-кейин қўллаш ҳамда минерал ўғитларни Н200П150К100 кг/га меъёрда ва “Сила кремния” органик препаратини 150 г/га меъёрда 3 мартагача қўллаш технологияси Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 59 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-292-сон маълумотномаси). Натижада, бир йиллик бегона ўтлар 93,8 %, кўп йиллик бегона ўтлар 92,6 % камайишига, шунингдек ғўза ҳосилдорлиги 43,2 с/га.ни ташкил қилиб, рентабеллик даражаси назоратга нисбатан 18,4% юқори бўлишига эришилган;
Кузги буғдойнинг “Аср” ва “Васса” навларини етиштиришда Н200П150К75 + 200 г/га меъёрда икки марта “Сила кремния” билан озиқлантириб, бегона ўтларга қарши Тотал, 80 % с.э.г. герицидини 30 г/га меъёрда қўллаш агротадбирлари Мирзачўл туманида 72 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-292-сон маълумотномаси) Натижада, кузги буғдойнинг “Аср” нави даласида бир йиллик бегона ўтлар 76,7 %га, кўп йиллик бегона ўтлар 65,8 %га камайиб, гектаридан 65,8 с дон, 98,7 с сомон ҳосили олиниб, рентабеллик 44,4%ни ташкил этган бўлса, “Васса” нави даласида бир йиллик бегона ўтлар 77,5 %га, кўп йиллик бегона ўтлар 68,4 %га камайишига ҳамда 72,3 с/га дон ва 86,8 с/га сомон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 54,6 % бўлишига эришилган;
Кузги буғдойдан кейин амарантнинг Гултожихўроз “ИКБА-ТДАУ 2” навини 70х25-1 схемада экиб, ўсув даврида 2 марта қатор орасига ишлов бериб, Биогумус 5 т/га+Натурамин WСП 80 % 300 г/га меъёрда икки марта озиқлантириб етиштириш технологияси Мирзачўл туманида 6,3 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-292-сон маълумотномаси). Натижада, 23,9 с/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик 54,0 % бўлишига эришилган;
Кузги буғдойдан кейин такрорий экин сифатида жўхорининг “Ўзбекистон-5” ва “Бой жўхори” навларини етиштиришда 2 марта қатор орасига ишлов бериш ҳамда Н200П100К50 + Сила кремния 200 г/га меъёрда 2 марта озиқлантириш агротадбирлари Мирзачўл туманида 10,7 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-292-сон маълумотномаси). Натижада, жўхорининг “Ўзбекистон-5” навидан 43,1 с/га, “Бой жўхори” навидан 35,2 с/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси мос равишда 39,6 ва 14,0 % бўлишига эришилган.