Очилов Темурмаликнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тотим (Рҳус Л.) туркум турлари биоекологияси ва коъпайтириш технологияси”, 06.03.01 – Оърмон экинлари. Селекция, уругʻчилик ва шаҳарларни коъкаламзорлаштириш. Оърмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя оърмонларини барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Qx1045
Илмий раҳбар: Хамроев Хусен Фатуллаевич, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Эшанкулов Бобомурод Инаятович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Балтаниязов Жақсибой Сарсенбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Оърмон ва яшил ҳудудларни коъпайтириш, чоълланишга қарши курашиш агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Турли ҳудудларда ўсаётган тотим туркуми турларининг ташқи муҳит омилларига муносабатини тадқиқ этиш ва уларни коъпайтириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор тотим турларини ташқи муҳит омилларига муносабати таҳлил этилиб кўкаламзорлаштириш ва ҳимоя дарахтзорларини барпо этишда фойдаланиш мумкинлиги исботланган;
тотим турлари орасида ошловчи тотимда табиий тикланиш жуда юқори КГ≤0 бўлиб, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги силлиқ тотимда қониқарсиз КГ≥0 эканлиги аниқланган;
тотим турлари уруғларига 96 % сулфат кислотанинг 0,03% ли эритмаси билан 30 дақиқа ишлов бериш орқали 40% унувчанликка эришилган бўлиб, ишлов берилмаган вариантга нисбатан 36-38% юқори натижага бериши аниқланган;
ёғочлашган қаламчаларга илдиз олдирувчи “Роот Энергй” стимулятори билан ишлов бериш орқали илдиз олиш даражаси 2-4% га ҳамда ўсиш кўрсаткичи 1,2-1,4 маротабага юқори бўлиши аниқланган;
14 см узунлик ва 20 мм диаметрга эга бўлган илдиз қаламчаларни январ ойининг учинчи ўн кунлигида тайёрлаш ҳамда март ойининг учинчи ўн кунлигида экиш орқали кўчатларнинг энг юқори (80%) тутиб қолиш даражаси аниқланган;
илдиз қаламчаларидан коъпайтириш орқали стандарт кўчатлар тайёрлаш муддатини 1 йилга камайтириш ва уларнинг миқдорини ўртача 1,6-1,8 мартагача ошириш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тотим турларининг биоекологик хусусиятлари ва кўпайтириш технологияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўрмон хўжаликлари учун “Тотим (Рҳус Л.) коъчатларини кўпайтириш технологияси” мавзусидаги тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 3 февралдаги 03-03/1-03/3-1036-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома ўрмон хўжаликларида тотим турлари кўчатларини етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Тотим (Рҳус Л.) кўчатларини вегетатив усулда етиштиришда илдиз қаламчаларни тайёрлаш ишланмаси Бурчмулла, Узун ва Ҳисор ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликлари кўчатхонларининг 1,2 гектар майдонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 3 февралдаги 03-03/1-03/3-1036-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 1 гектар майдонда кўчат етиштириш ва уни сотиш орқали 525 млн сўм даромад олинган;
Тотим (Рҳус Л.) кўчатларини етиштиришда уруғларни териб олиш муддатлари ва ва экишга тайёрлаш ишланмаси Бурчмулла, Узун ва Ҳисор ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликлари кўчатхонларининг 1,2 гектар майдонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 3 февралдаги 03-03/1-03/3-1036-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кўчат етиштириш ва уни сотиш орқали гектаридан 450 млн сўм даромад олинган.