Қодирова Зебо Гулбоевнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт терминлари онтологик моделини яратиш ва уларнинг семантикаси”.
10.00.01 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4746
Илмий раҳбар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc. 03/25.2021.Fil.01.16
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна филология фанлари доктори, профессор; Муҳамедова Саодат Худойбердиевна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади соҳавий терминологик онтологик модел яратишда ўзбек тилидаги тиббиёт терминларини иерархик таснифлаш ва семантик майдонларини аниқлаш, тиббий терминлар парадигматик, синтагматик таҳлилига кўра онтологик тамойилларини назарий жиҳатдан асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- тиббиёт терминлари онтологик моделини яратишда лексик семантик ресурсларни шакллантиришга оид ёндашувлар асос қилиб олиниб, моделнинг семантик таснифи ёритилди ҳамда лингвистик жиҳатдан асослаб берилди. Шунингдек, онтология ва тезаурус луғатида консепт тушунчасининг лисоний моделлари тиббий терминлар мисолида далилланди;
- ўзбек тилидаги тиббий терминлар луғати корпус асосида табиий тилни қайта ишлаш жараёнлари учун онтологик воситалар ёрдамида тавсифланди. Шунингдек, Протеге муҳаррири ёрдамида тиббиёт соҳасига оид терминларнинг онтологик модели ишлаб чиқилди;
- терминологик маълумотлар базасини лойиҳалашда иерархик тасниф асосида асосий синфлар ва улар таркибида ички синфлар аниқланиб, тиббиёт терминлари соҳаларига кўра гуруҳларга таснифланди ҳамда тиббиёт терминларини онтологик моделлаштиришда парадигматик, синтагматик муносабатларига асосланган методология ишлаб чиқилди;
- ҳттпс://узбеконтологй.уз/ сайтида тиббиёт терминларнинг лингвистик базаси яратилди ҳамда уларнинг семантик гуруҳларига кўра маълумотлар базаси архитектураси шакллантирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий терминлар онтологик моделини яратиш ва уларнинг семантикасини тадқиқ қилиш асосида:
ўзбек тили компютер лингвистикаси учун терминологик онтологик маълумотлар базасини яратиш, хусусан, тиббиёт терминлари онтологик базасини тузишда семантик муносабатлар тадқиқига асосланган таҳлилининг назарий асосларидан 2021-2023-йилларда Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган “Янги авлод ўқув луғатлари ва уларнинг мобил иловаларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университети 2025-йил 17-мартдаги 949/05-2-сон маълумотномаси)
ўзбек тили корпуси учун терминологик онтологик маълумотлар базасини яратиш, шунингдек, ўзбек тили корпуси учун тиббиёт терминларини семантик майдонлар бўйича иерархик таснифи асосида онтологик моделлаштириш тамойилларидан 2021-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. Тадқиқот натижаларини қўллаш амалий лойиҳа доирасида тайёрланган лингвистик база яратиш ҳамда корпуснинг дастурий таъминотини мукаммаллаштиришга хизмат қилган. (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университети Самарқанд филиалининг 2025-йил 14-мартдаги 139/01-01-сон маълумотномаси)
Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “РЕП-25112021/113 – УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги халқаро илмий лойиҳада тадқиқотнинг онтологик модел яратишда семантик муносабатлар таҳлили, онтология ва тезаурус моделларида консепт тушунчаси талқини, терминологик тизимда семантик майдонларни аниқлашда семантик муносабатлар ҳамда иерархик таснифи юзасидан амалга оширган тадқиқи назарий асос вазифасини ўтаган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-мартдаги 04/11-3400-сон маълумотномаси)