Холмахматов Бобуржон Мусурмон ўғлининг Педагогика фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Турли хил амплуадаги 13-15 ёшдаги футболчиларни жисмоний ва функсионал тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси” 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7273
Илмий раҳбар: Хасанов Илёс Тўйчиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Хамроев Алижон Рўзиқулович; педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), Пулатов Сирожиддин Нуритдинович
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли хил амплуадаги 13-15 ёшдаги футболчиларни жисмоний ва функсионал тайёргарлигини такомиллаштириш самардорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўсмир футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган ойлик машгʻулот методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига юклама таъсирида организмнинг функсионал даражасини яхшилаш (юрак-қон томир тизими 15–17% ўпкалар ҳажми ва нафас самарадорлиги 15–19% мушак кучи 20–24% метаболик тезлик (моддалар алмашинуви) 15–19% чидамлилик (аеробик) 19–23%қувват, ВО2 мах асаб-мушак координацияси 15–25% психологик барқарорлик ва стрессга чидамлилик 16–20%) имконияти такомиллаштирилган;
13-15 ёшдаги футболчиларда мусобақа жараёнида юзага келадиган мураккаб вазиятлар, ўйин ампуласи бўйича тезкор чидамлиликни оширишга қаратилган 3×30 м спринт ва зарба, пас ва қочиш комбинацияси, тез қайта йўналиш, прессинг зонаси, айланма югуриш ва пас машқларни киритиш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлик жараёни оптималлаштирилган;
Ўқув машқ босқичидаги футболчиларнинг машғулот жараёнини режалаштириш ва бошқаришда ўйинчиларнинг жойлашувини ўзига хос хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган, иш қобилиятини тез тиклашга қаратилган жисмоний ва функсионал тайёргарлигини такомиллаштириш модели таркибига баҳолаш мезонлари киритиш ҳисобига жисмоний ва функсионал тайёргарлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
Ўқув машқ босқичидаги футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишда машғулотнинг асосий қисмида аероб (айланма станцияли машқлар, интервалли ўйин) ва анаероб (интервалли спринтлар, 3х3 тезкор ўйин, ҳужум прессинги) чидамкорликни ривожлантиришга қаратилган машқларни ва қўшимча эргоген воситаларини машғулотларга киритиш ҳисобига индивидуал техник ҳаракатларни такомиллаштириш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган ойлик машгʻулот методикасини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар футбол мактаблари машғулотга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикси Спорт вазирлигининг 2025 йил 11 апрелдаги 02-16/3644-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир футболчиларнинг тезкор-куч сифатлари 11-12 % га, тезлик сифати 9-11 % га, чаққонлик сифати 8-9 % га, куч сифати 12-13 % га ўсишига эришилган;
13-15 ёшдаги футболчиларда мусобақа жараёнида юзага келадиган мураккаб вазиятлар, ўйин ампуласи бўйича тезкор чидамлиликни оширишга қаратилган 3×30 м спринт ва зарба, пас ва қочиш комбинацияси, тез қайта йўналиш, прессинг зонаси, айланма югуриш ва пас машқларни киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар футбол мактаблари машғулотга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикси Спорт вазирлигининг 2025 йил 11 апрелдаги 02-16/3644-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир футболчиларнинг тезкор-куч сифатлари 12-14 % га, тезлик сифати 10-11 % га, чаққонлик сифати 12-14 %га, кучлилик сифати 11- 12 % га ўсишига эришилган.
Ўқув машқ босқичидаги футболчиларнинг машғулот жараёнини режалаштириш ва бошқаришда ўйинчиларнинг жойлашувини ўзига хос хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган, иш қобилиятини тез тиклашга қаратилган жисмоний ва функсионал тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган моделини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар футбол мактаблари машғулотга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикси Спорт вазирлигининг 2025 йил 11 апрелдаги 02-16/3644-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир футболчиларнинг тезлик сифати 10-12 % га, тезкор-куч сифатлари 11-13 % га ўсишига эришилган.
Ўқув машқ босқичидаги футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишда машғулотнинг асосий қисмида аероб (айланма станцияли машқлар, интервалли ўйин) ва анаероб (интервалли спринтлар, 3х3 тезкор ўйин, ҳужум прессинги) чидамкорликни ривожлантиришга қаратилган машқларни ва қўшимча эргоген воситаларини машғулотларга киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар футбол мактаблари машғулотга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикси Спорт вазирлигининг 2025 йил 11 апрелдаги 02-16/3644-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир футболчиларнинг чаққонлик сифати 9-10 % га, куч сифати 12-14 % га ўсишига эришилган.