Мирзакаримов Худаберди Юсуповичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ёндашув асосида талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8710.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Акбаров Анваржон Тожиматович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07
Расмий оппонентлар: Ураимов Санжар Рўзиматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Байджанов Бекзод Хаитбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика универсинети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион ёндашув асосида талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантириш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантириш фаолияти алгоритмик босқичлари ташкилий-методик шарт-шароитлар, методологик ёндашув (компетенсиявий; шахсга йўналтирилган; аксиологик), натижавий-баҳолаш ва прогностик компонентлари функсионал ва тизимли алоқадорликни эътиборга олган холда аниқлаштирилган;
талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантиришга қаратилган педагогик модел ташкилий-педагогик компонентининг дидактик шарт-шароитлари (таълим шакллари, методлари ва воситалари) ўртасидаги ўзаро муносабатлар аксиологик ёндашув ва функсионал уйғунлик асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, тадқиқот доирасида яратилган маъруза, амалий ва мустақил таълимини ташкил этиш бўйича ташкилий-дидактик материаллар асосида “Мантиқий чалкаш занжир”, “Тушунчалар таҳлили”, “Фаол семинар”, “Жамоада ўзаро ўқитиш”, “Филлер” каби интерфаол методларни интенсив қўллашга йўналтирилган таълимий механизмлар орқали такомиллаштирилган;
талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантириш бирлиги: “билим – кўникма – малака – компетенсия” ва ана шу босқичларни ҳар бирида аждодлар меросига аксиологик ёндашувни ўзига хос тарзда ривожлантириб боришини акс эттирувчи интерфаол таълим технологияларни самарали қўллашга йўналтирилган методик тизим таълим олувчининг рефлексив позициясини интеллектуал ривожланиш соҳаси билан ички интеграллашувини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашув асосида талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантириш технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантириш фаолияти алгоритмик босқичлари ташкилий-методик шарт-шароитлар, методологик ёндашув (компетенсиявий; шахсга йўналтирилган; аксиологик), натижавий-баҳолаш ва прогностик компонентлари функсионал ва тизимли алоқадорликни эътиборга олган холда аниқлаштириштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Ватанпарварлик тарбияси ва ҳарбий санъат тарихи ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи, 429-420-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантиришга қаратилган педагогик модел ташкилий-педагогик компонентининг дидактик шарт-шароитлари (таълим шакллари, методлари ва воситалари) ўртасидаги ўзаро муносабатлар аксиологик ёндашув ва функсионал уйғунлик асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Ватанпарварлик тарбияси ва ҳарбий санъат тарихи” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи, 429-397-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантиришнинг педагогик модели аксиологик ёндашув ва функсионал уйғунлик асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, тадқиқот доирасида яратилган маъруза, амалий ва мустақил таълимини ташкил этиш бўйича ташкилий-дидактик материаллар асосида “Мантиқий чалкаш занжир”, “Тушунчалар таҳлили”, “Фаол семинар”, “Жамоада ўзаро ўқитиш”, “Филлер” каби интерфаол методларни интенсив қўллашга йўналтирилган таълимий механизмлар орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Ватанпарварлик тарбияси ва ҳарбий санъат тарихи ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи, 429-420-рақамли гувоҳнома). Натижада, инновацион ёндашув асосида талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти бойитилган;
талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантириш бирлиги: “билим – кўникма – малака – компетенсия” ва ана шу босқичларни ҳар бирида аждодлар меросига аксиологик ёндашувни ўзига хос тарзда ривожлантириб боришини акс эттирувчи интерфаол таълим технологияларни самарали қўллашга йўналтирилган методик тизим таълим олувчининг рефлексив позициясини интеллектуал ривожланиш соҳаси билан ички интеграллашувини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Ватанпарварлик тарбияси ва ҳарбий санъат тарихи” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи, 429-397-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда ҳарбий-ватанпарварлик фазилатини ривожлантиришнинг методик шарт-шароити такомиллаштирилган.