Алиқулов Камол Истамовичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “11-13 ёшли каратесҳиларни (WКФ) ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришда махсус машқлар комплексини қўллаш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped3240.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Фарход Турдалиевич педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Халмухамедов Рустам Деканович педагогика фанлари доктори, профессор; Рахматов Бектош Шомурод ўғли педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 11-13 ёшли каратесҳиларни (WКФ) ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришда махсус машқлар комплексини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи каратечиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун, юклама интенсивлиги, давомийлиги, дам олиш оралиғининг вақти ҳамда шаклини (фаол ёки пассив) ўзида мужассам этувчи ва спорт тренировкаси назариясининг прогрессив юклама бериш, цикллилик ва мослашув тамойиллари асосида ишлаб чиқилган педагогик модел ёрдамида уларнинг функсионал тайёргарлиги ва жисмоний сифатлари самарали оширилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш каратечиларнинг техник услубларни самарали ўзлаштириш даражасини ошириш учун, ҳаракат тайёргарлигини индивидуаллаштириш консепсиясига асосланган ҳамда координацион қобилият, тезкорлик ва ҳаракат аниқлигини ривожлантирувчи махсус тайёргарлик машқлари комплекси ёрдамида зарба техникасини эгаллаш самарадорлиги сезиларли равишда яхшиланган.
ёш каратечиларнинг махсус ҳаракат кўрсаткичларини такомиллаштириш мақсадида, мушак-бўғим аппаратининг функсионал фаоллигини ривожлантиришга йўналтирилган, тос суягини айлантириш, тиззаларни букиш, қўлларни кўтариш ва тирсак бўғимларини букиш каби элементларни биомеканик мониторинг орқали баҳолаш усули ёрдамида ҳаракат амплитудаси ва координацион бошқарув кўрсаткичлари оптималлаштирилган;
каратечиларнинг зарба техникасидаги кинематик ва кинетик кўрсаткичларни аниқлаш ва такомиллаштириш учун, оёқ билан ёндан зарба бериш жараёнида умуртқа поғонаси ва бўйин ҳаракати кинематикасини, тананинг айланиш бурчаклари ҳамда умуртқа поғонасининг турли йўналишлардаги эгилишларини 3Д МА биомеханик тизими ёрдамида таҳлил қилиш натижасида зарба бажаришдаги минимал, максимал ва диапазон кўрсаткичлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 11-13 ёшли каратесҳиларнинг ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришда махсус машқлар комплексини қўллаш бўйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
11-13 ёшли каратечиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда қўлланиладиган машғулот юкламаларининг интенсивлиги, давомийлиги ва дам олиш вақти, дам олишнинг табиати ўзгарувчанлиги каби вазифаларни ўзида мужассам этувчи модел Наманган вилояти Поп туман 1-сонли спорт мактабида карате спорт тури билан шуғулланувчиларнинг ўқув машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 14-декабрдаги 03-16/12862-сон маълумотномаси). Натижада, 11 ёшли спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари динамикаси амалга оширилган. Тажрибадан аввал спортчиларда турган жойдан узунликка сакраш (метр) тажриба гуруҳида йил бошида 1,73±0,21 метрдан йил сўнгида 1,75±0,44 метрга ва назорат гуруҳида йил бошида қуйидагича 1,71±0,42 метрдан йил сўнгида 1,72±0,67 метрга ўзгарган. Тажриба гуруҳи спортчилари йиллик 13% га яхшиланган;
каратечиларнинг ҳаракат тайёргарлигини индивидуаллаштириш орқали бошланғич тайёргарлик босқичида техник услубларни амалга ошириш учун махсус машқлар комплексини ишлаб чиқиш ҳисобига каратечилар зарбаларни ўзлаштириш самарадорлиги оширилган Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида карате спорт тури билан шуғулланувчиларнинг ўқув машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 14-декабрдаги 03-16/12862-сон маълумотномаси). Натижада, 11 ёшли каратечиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари динамикаси амалга оширилган. Тажрибадан аввал спортчиларида 60 м масофага югуриш (сония) тажриба гуруҳида йил бошида 9,8±1,6 с.дан йил сўнгида 9,6±1,4 с.га ва назорат гуруҳида йил бошида қуйидагича 10±1,4 с.дан йил сўнгида 9,9±1,2 с.га ўзгарган. Тажриба гуруҳи спортчилари йиллик 14,2 % ни ташкил этган. Назорат гуруҳида эса 9,1 % ни ташкил этган;
ҳаракатланиш параметрлари, спортчиларнинг тос суйагини ўнг ва чап томонга айлантириш, ўнг ва чап тиззани букиш, ўнг ва чап қўлни кўтариш, ўнг ва чап қўлни кўтариш вертисал ҳолатда ҳамда ўнг ва чап тирсакни букишни комплекс аниқлаш ҳисобига ёш каратечиларнинг махсус ҳаракат кўрсаткичлари такомиллаштирилиб Тошкент вилоят Ангрен шаҳар 1-сонли спорт мактабида карате спорт тури билан шуғулланувчиларнинг ўқув машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 14-декабрдаги 03-16/12862-сон маълумотномаси). Натижада, 13 ёшли каратечиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари динамикаси амалга оширилган. Тажрибадан аввал спортчиларида мокисимон тарзда югуриш 3х10 м (сония) тажриба гуруҳида йил бошида 6,8±1,3 с.дан йил сўнгида 6,6±0,81 с.га ва назорат гуруҳида йил бошида қуйидагича 6,9±1,12 с.дан йил сўнгида 6,8±1,3 с.га ўзгарган. Тажриба гуруҳи спортчилари йиллик 13,2 % ни ташкил этган. Назорат гуруҳида ҳам 8,1 % ни ташкил этган;
ёш каратечиларнинг зарбалар техникасининг кинематик кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида оёқларда ёндан зарба ҳаракати давомида бўйинни букиш ва ёзиш, ўнг ва чапга ҳаракатланиш, умуртқа поғоналарининг олдинга, орқага ва ён томонларга эгилиш кинематикасини 3Д биомеханик баҳолаш ҳисобига каратечиларнинг минимал, максимал ва диапазон кўрсаткичлари яхшиланган Тошкент вилоят Ангрен шаҳар 2-сонли спорт мактабида карате спорт тури билан шуғулланувчиларнинг ўқув машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 14-декабрдаги 03-16/12862-сон маълумотномаси). Натижада, каратечиларнинг техник ҳаракати бажаришнинг максимал бурчак тезлиги тос суягини айлантириш ўртача максимал бурчак тезлиги 169.390/с.га, ушбу ҳаракатни бажаришда тос суягини айлантиришнинг ўнг томонни ўртача максимал бурчак тезлиги 140.26 0/с.га, тос суягини айлантиришнинг чап томонни ўртача максимал бурчак тезлиги 95.65 0/с.га тенг эканлиги аниқланди. Тажриба гуруҳи спортчиларининг натижлари 14,9% га яхшиланган.