Болтабаев Шерзод Олимжон о ъғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали гандболчи талабаларнинг сакраб ва таянган ҳолда дарвозага тўп отиш техникасини кинематик хусусиятлари”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped4236.
Илмий раҳбар: Акрамов Жасур Анварович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тўлаганов Шухрат Фуркатжонович педагогика фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали гандболчи талабаларнинг кинематик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда таяниб ва сакраб дарвозага тўп отиш ҳужум техникасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
малакали гандболчи талабаларнинг сакраб дарвозага тўп отиш техникаси самарадорлигини ошириш учун оёқларнинг ҳаркатланиш масофаси, ўнг-чап оёқ панжаларининг ерга тегишдаги Х координатаси, марказий оғирлик нуқтасининг вертикал тебранишининг диапазон кўрсаткичларини махсус машқлар механизмидан йиллик тайёргарлик даврида фойдаланиш ҳисобига ҳужум ҳаракатлари такомиллаштирилган;
малакали гандболчи талабаларнинг тўп билан ва тўпсиз бажариладиган техник ҳаракатларини ривожлантириш мақсадида ўнг ва чап қўлларни тепага-орқага кўтариш, тиззаларни букиб ёзиш, максимал бурчак тезлигини оширишга қаратилган машқлар комплексини техник-тактик тайёргарлик жараёнларида фойдаланиш ҳисобига малакали ганболчиларнинг дарвозага тўп отиш техникаси такомиллаштирилган;
малакали гандболчиларнинг мусобақа фаолияти натижадорлигини яхшилаш учун таяниб дарвозага тўп отиш ҳужум техникасини ривожлантиришга қаратилган махсус ўйинларни мусобақаолди тайёргарлик даврида қўллаш ҳисобига тўп отиш тезлиги оширилган;
малакали гандболчи талабаларнинг техник ҳаракатларини бажариш вақтида максимал бурчак тезлиги, гавданинг юқори ва пастки қисмларининг кинематик кўрсаткичларини аниқлаш орқали гандболчиларнинг техник ҳаракатларининг кинематик моделини ўқув машғулотларининг асосий қисмида қўллаш ҳисобига чап орқа амплуаси ўйинчиларининг ҳаракат фаоллигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. малакали гандболчи талабаларнинг кинематик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда таяниб ва сакраб дарвозага тўп отиш ҳужум техникасини такомиллаштиришдан юзасидан эришилган самарали натижаларни ҳисобга олиш ва таҳлили асосида:
малакали гандболчи талабаларнинг сакраб дарвозага тўп отиш техникаси самарадорлигини ошириш учун оёқларнинг ҳаркатланиш масофаси, ўнг-чап оёқ панжаларининг ерга тегишдаги Х координатаси, марказий оғирлик нуқтасининг вертикал тебранишининг диапазон кўрсаткичларини махсус машқлар механизми бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети гандболчи талабаларининг машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 18-декабрдаги 03-16/12991-сон маълумотномаси). Натижада, гандболчиларнинг сакраб дарвозага тўп отиш жараёнидаги оғирлик марказининг вертикал тебраниши 18,62 % га ошган;
малакали гандболчи талабаларнинг тўп билан ва тўпсиз бажариладиган техник ҳаракатларини ривожлантириш мақсадида ўнг ва чап қўлларни тепага-орқага кўтариш, тиззаларни букиб ёзиш, максимал бурчак тезлигини оширишга қаратилган машқлар комплекси бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали гандболчи талабаларининг техник-тактик тайёргарлик жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 18-декабрдаги 03-16/12991-сон маълумотномаси). Натижада, таянган ҳолда дарвозага тўп отиш техник ҳаракатлари давомида чап оёқнинг ерга таяниш масофасини сагиттал ўққа нисбатан 11,56% га ошириш орқали дарвозага тўп отиш техник ҳаракатлари самарадорлиги оширилган;
малакали гандболчиларнинг мусобақа фаолияти натижадорлигини яхшилаш учун таяниб дарвозага тўп отиш ҳужум техникасини ривожлантиришга қаратилган махсус ўйинларни мусобақаолди тайёргарлик даврида қўллаш бўйича такилфлар Наманган давлат университетининг гандболчи талабаларининг машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 18-декабрдаги 03-16/12991-сон маълумотномаси). Натижада, гандболчилар ҳужум техник ҳаракатларининг 3Д таҳлилига асосланган ҳолда таяниб ва сакраб дарвозага тўп отиш техник ҳаракатларининг кинемтик кўрсаткичлари ўнг оёқнинг депсиниш “Х” координатаси 5,12% га яхшиланган;
малакали гандболчи талабаларнинг техник ҳаракатларини бажариш вақтида максимал бурчак тезлиги, гавданинг юқори ва пастки қисмларининг кинематик кўрсаткичларини аниқлаш орқали гандболчиларнинг техник ҳаракатларининг кинематик модели Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг гандболчи талабаларининг ўқув машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 18-декабрдаги 03-16/12991-сон маълумотномаси). Натижада, гандболчилар тананинг юқори қисмларининг кинемтик кўрсаткичлари, ўнг қўлни вертикал ҳолатда “З” ўқи бўйлаб максимал кўтариш бурчаги 15,42% га яхшиланган.