Тураев Фарход Рустамовичнинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали дзюдочиларнинг йиллик тайёргарлик цикллари юкламаларини оптималлаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10499.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Мурод Арсланович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Карабейников Георгий Валерович биология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Фаррух Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали дзюдочиларнинг йиллик тайёргарлик юкламаларини оптимал режалаштириш орқали мусобақа натижаларини оширишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори малакали дзюдочиларнинг тайёргарлик давридаги машғулот жараёнлари самарали ташкил этиш мақсадида техник-тактик ҳаракатларни бажариш учун максимал яқинлаштирилган, юқори интенсивликка эга машқлардан фойдаланиш ҳисобига техник ҳаракатларни бажариш самарадорлиги оширилган;
юқори малакали дзюдочиларнинг макроцикллардаги тайёргарлик жараёнларини оптимал режалаштиришга қаратилган, календар режаларда белгиланган мусобақа рақобатдошлигини инобатга олган ҳолда даврларда функсионал барқарорликни таъминловчи махсус тайёргарлик машқлар дастуридан фойдаланиш ҳисобига мураккаб техник ҳаракатларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
юқори малакали дзюдочиларнинг вазн тоифалари бўйича индивидуал хусусиятлари, техник имкониятларини таҳлил қилган ҳолда мусобақа фаолиятида юқори самарадорлик кўрсатувчи класификациясида белгиланган техник-тактик ҳаракатларни амалий машғулотларга мослаштириш ҳисобига ҳужум ҳаракатларини самарали якунлаш даражаси оширилган;
юқори малакали дзюдочиларнинг мусобақа фаолиятида тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида тик ва партер ҳолатидаги бажариладиган тактик ҳаракатларни меззо-, микро цикллардаги машғулот жараёнлари юкламаларини рацион тақсимлаш орқали мусобақа фаолиятида мураккаб тактик ҳаракатларни бажариш самарадорлиги оширилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали дзюдочиларнинг йиллик тайёргарлик юкламаларини оптимал режалаштириш орқали мусобақа натижаларини ошириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
юқори малакали дзюдочиларнинг тайёргарлик давридаги машғулот жараёнлари самарали ташкил этиш мақсадида техник-тактик ҳаракатларни бажариш учун максимал яқинлаштирилган, юқори интенсивликка эга машқлардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Дзюдо Федерасияси базасида шуғулланувчи ёшлар терма жамоаси дзюдочиларнинг ўқув-машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-июлдаги 
02-16/7836-сон маълумотнома). Натижасида, жисмоний тайёргарлик 13-15,0 % га оширишга эришилган;
юқори малакали дзюдочиларнинг макроцикллардаги тайёргарлик жараёнларини оптимал режалаштиришга қаратилган, календар режаларда белгиланган мусобақа рақобатдошлигини инобатга олган ҳолда даврларда функсионал барқарорликни таъминловчи махсус тайёргарлик машқлар дастури бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш мазкази ўқувчиларининг ўқув машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-июлдаги 
02-16/7836-сон маълумотномаси). Натижада, техник-тактик тайёргарлиги 12,3 % яхшиланган;
юқори малакали дзюдочиларнинг вазн тоифалари бўйича индивидуал хусусиятлари, техник имкониятларини таҳлил қилган ҳолда мусобақа фаолиятида юқори самарадорлик кўрсатувчи класификациясида белгилан техник-тактик ҳаракатларни амалий машғулотларга мослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш мазкази ўқувчиларининг ўқув машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-июлдаги 
02-16/7836-сон маълумотномаси). Натижада, ҳужум ҳаракатларини бажариш 15,7 % га ўсган;
юқори малакали дзюдочиларнинг мусобақа фаолиятида тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида тик ва партер ҳолатидаги бажариладиган тактик ҳаракатларни меззо-, микро цикллардаги машғулот жараёнлари юкламаларини рацион тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш мазкази ўқувчиларининг ўқув машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-июлдаги 02-16/7836-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон чемпионати, кубоги ва халқаро мусобақаларда фахрли ўринлар эгалланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish