Орунбаев Азаматнинг Педагогика фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Талабаларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлигини ошириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8885
Илмий раҳбар: Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Машарипов Фарход Тўрахонович; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доценти Туркменов Фаррух Нуриддинович
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий талим муассасалари жисмоний маданият ва спорт ўқув-машғулотлари жараёнида талабалар жисмоний ҳамда психологик ҳолатинини ривожлантириш усулларини такомиллаштириш ва амалиётда жорий этиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Олий таълим муассасалари талабаларнинг ҳаракат тайёргарлигини (Координация машқлари, “Мувозанат машқи” “Ўйинли координация”, Тезкорлик машқлари “Старт-стоп” машқи, “Реакция ўйини”, Кучни ривожлантирувчи машқлар “Пресс машқи”, “Оғирлик билан ўтириб-туриш”, Чидамлиликни ривожлантирувчи машқлар “Эстафета югуриш”, “Сакрашлар мажмуаси”, Мослашувчанликни ривожлантирувчи машқлар “Кобра” ҳолати, “Буттерфлй” ҳолати) ривожлантиришга қаратилган машқлар мажмуасини қўллаш ҳисобига талабаларни жисмоний сифатларни такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларнинг жисмоний ва психологик тайёргарликларини ошириш, фаоллик даражасини юқори ҳолатда ушлаб туриш, ортиқча чарчаш ва зўриқишнинг олдини олишга қаратилган модели таркибига модал хусусиятлар (дам олиш – зўриқиш, мотивация – чарчаш, эмоционал кўтаринкилик – тормозланиш)нинг хилма-хиллиги бўлимини киритиш ҳисобига уларнинг машғулотларни осон ўзлаштириш имкониятлари оширилган;
талабаларда жисмоний, психологик ва физиологик ҳолатни уйғун ривожлантириш орқали уларнинг ўқув, спорт ва ижтимоий фаолиятга тайёрлигини ошириш, стрессга бардошлилик, диққат, реакция тезлиги, ирода ва мотивацияни шакллантиришга қаратилган дастурни такомиллаштириш ҳисобига талабалар психофизиологик тайёргарлигини тизимли шакллантириш имкониятлари оширилган;
жисмоний тарбия ва спорт дарслари жараёнига жисмоний мослашув тестларини (Вертикал сакраш тести, Реактив чаққонлик тести, Бурпи тести, Ҳехагон чаққонлик тести, Й мувозанат тести) киритиш ҳисобига турли тайёргарлик даражасига эга бўлган талабалар учун индивидуал юкламаларга мослашиш имконияти ва машғулот самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хусусий олий таълим муассасалари талабаларидан жисмоний ва психологик тайёргарлигини ошириш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
олий таълим муассасалари талабаларнинг ҳаракат тайёргарлигини (Координацияни ривожлантирувчи машқлар, “Мувозанат машқи” “Ўйинли координация”, Тезкорликни ривожлантирувчи машқлар “Старт-стоп” машқи, “Реакция ўйини”, Кучни ривожлантирувчи машқлар “Пресс машқи”, “Оғирлик билан ўтириб-туриш”, Чидамлиликни ривожлантирувчи машқлар “Эстафета югуриш”, “Сакрашлар мажмуаси”, Мослашувчанликни ривожлантирувчи машқлар “Кобра” ҳолати, “Буттерфлй” ҳолати) ривожлантиришга қаратилган машқлар мажмуасини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар олий таълим муассасаси жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 3-апрелдаги 02/01-01-108-сон маълумотномаси). Натижада, ўғил болаларда: тезлик сифати 16% га, чаққонлик сифати 19% га, қиз болаларнинг чидамлилик сифати 19% га, куч сифати 16% га ошишга эришилди;
талабаларнинг жисмоний ва психологик тайёргарликларини ошириш, фаоллик даражасини юқори ҳолатда ушлаб туриш, ортиқча чарчаш ва зўриқишнинг олдини олишга қаратилган модели таркибига модал хусусиятлар (дам олиш – зўриқиш, мотивация – чарчаш, эмоционал кўтаринкилик – тормозланиш)нинг хилма-хиллиги бўлимини киритиш бўйича таклифлар “Жисмоний тарбия ва спорт” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 26-январдаги 11-сон буйруғига асосан 25-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг фанни ўзлаштириш даражаси 20% га, жисмоний тарбия машғулотларига бўлган мотивация эса 25% га ортди;
талабаларда жисмоний, психологик ва физиологик ҳолатни уйғун ривожлантириш орқали уларнинг ўқув, спорт ва ижтимоий фаолиятга тайёрлигини ошириш, стрессга бардошлилик, диққат, реакция тезлиги, ирода ва мотивацияни шакллантиришга қаратилган дастурни такомиллаштириш бўйича таклифлар олий таълим муассасаси жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнига тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 3-апрелдаги 02/01-01-108-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига бўлган мотивация 24 % га ошгани аниқланди;
жисмоний тарбия ва спорт дарслари жараёнига жисмоний мослашув тестларини (Вертикал сакраш тести, Реактив чаққонлик тести, Бурпи тести, Ҳехагон чаққонлик тести, Й мувозанат тести) киритиш бўйича таклифлар олий таълим муассасаси жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнига тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 3-апрелдаги 02/01-01-108-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг тезлик сифати 15% га, чаққонлик сифати 17% га, чидамлилик сифати 18% га, жисмоний тарбия машғулотига бўлган мотивацияси 24% га ўсишига эришилган.