Хамроев Беҳруз Халимовичнинг Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Спорт ўйинларининг тарихий генезиси ва замонавий такомиллашувидаги аҳамияти” 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped9902 
Илмий раҳбар: Сатторов Анвар Эргашович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10. 
Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Ҳамроев Алижон Рўзиқулович; педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Хайдаров Бахтиёр Тожиевич.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт ўйинлари тарихий генезиси ва замонавий такомиллашувидаги аҳамиятига оид манбавий, илмий ва даврий маълумотлар асосида жисмоний тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тафсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
спорт поетик-категориясининг асосий босқичи ҳисобланган этнографик фолклор намуналари, спорт ўйинларининг пайдо бўлиш тарихи ва шаклланишининг дастлабки элементлари хусусидаги фикрлар археологик маконлар, ашёвий элементлар ва анъаналари асосида қадимий асарларни идрок этиш ва тасаввур қилишнинг педагогик-психологик ҳамда соғломлаштирувчи хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган мобил иловали электрон дарсликни ўқитиш ҳисобига олий таълим муассасалари талабаларининг замонавий спорт турлари ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
олий таълим муассасаларида ўқитилаётган мажбурий ҳамда танлов фанларни ўқитишда замонавий ишланма ва методикаларни (спорт технологик жиҳозлар: ГПС-трекерлар (ҳаракат масофаси ва интенсивлигини аниқлаш), смарт сенсорлар, спорт залида интерактив доскалар, ҳаракатни аниқловчи камералар((Мотион Cаптуре Сйстемс), кўп функсияли тренажёрлар) қўллаш ва таълим жараёни самарадорлигини такомиллаштиришга хизмат қиладиган ўқитишнинг дидактик моделини қўллаш ҳисобига мутахасислик фанларни ўқитишнинг педагогик имкониятлари оширилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг компитентлигига хизмат қилувчи кўникмалар механизмини ўзида бирлаштирган ўқув-тарбия ва замонавий спорт ўйинлари инфратузилмаси билан дидактик функсиялар ўзида мужассамлаштирган инновацион ва интеграцион модели асосида талабаларда спорт ўйинлари фанига нисбатан ижодий фаолиятни таъминловчи мотивацион ижодий фаоллик компетенсияларини оширишга эришилган;
спортнинг турланиши, амалий, назарий, спорт ўйинларнинг уйғунлашуви, даврлар ўтиши билан тараққиёт босқичларининг туркумланиш жараёнлари илмий жиҳатдан таққослаш, антик спортнинг замон муҳитига мослашувчанлиги, инсон омили таъсири натижасида унинг мазмун, моҳияти ривожланиши босқичлари, замонавий спорт ўйинлари такомиллашувидаги аҳамиятини тарихий ва педагогик илдизларини илмий ёндашув орқали шаклланганлигини баҳолашнинг диагностик тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. спорт поетик-категориясининг асосий босқичи ҳисобланган этнографик фолклор намуналари, спорт ўйинларининг пайдо бўлиш тарихи ва шаклланишининг дастлабки элементлари хусусидаги фикрлар археологик маконлар, ашёвий элементлар ва анъаналари асосида қадимий асарларни идрок этиш ва тасаввур қилишнинг педагогик-психологик ҳамда соғломлаштирувчи хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган мобил иловали электрон дарсликни Жисмоний тарбия ва спорт ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-0704 рақамли гувоҳнома). Натижада олий таълим муассасалари талабаларининг замонавий спорт турлари ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган.
олий таълим муассасаларида ўқитилаётган мажбурий ҳамда танлов фанларни ўқитишда замонавий ишланма ва методикаларни (спорт технологик жиҳозлар: ГПС-трекерлар (ҳаракат масофаси ва интенсивлигини аниқлаш), смарт сенсорлар, спорт залида интерактив доскалар, ҳаракатни аниқловчи камералар((Мотион Cаптуре Сйстемс), кўп функсияли тренажёрлар) қўллаш ва таълим жараёни самарадорлигини такомиллаштиришга хизмат қиладиган ўқитишнинг дидактик моделини қўллаш бўйича тавсиялар ўқув жараёнига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 27 февралдаги 02/01-01-77 сон маълумотномаси). Натижада мутахасислик фанларни ўқитишнинг педагогик имкониятлари 17-18 % га оширилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг компитентлигига хизмат қилувчи кўникмалар механизмини ўзида бирлаштирган ўқув-тарбия ва замонавий спорт ўйинлари инфратузилмаси билан дидактик функсиялар ўзида мужассамлаштирган инновацион ва интеграцион модели олий таълим муассасалари ўқув жараёнига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 27 февралдаги 02/01-01-77 сон маълумотномаси). Натижада талабаларда спорт ўйинлари фанига нисбатан ижодий фаолиятни таъминловчи мотивацион просессуал рефлекция фаолияти 16-18 % га оширилган;
спортнинг турланиши, амалий, назарий, спорт ўйинларнинг уйғунлашуви, даврлар ўтиши билан тараққиёт босқичларининг туркумланиш жараёнлари илмий жиҳатдан таққослаш, антик спортнинг замон муҳитига мослашувчанлиги, инсон омили таъсири натижасида унинг мазмун, моҳияти ривожланиши босқичлари, замонавий спорт ўйинлари такомиллашувидаги аҳамиятини тарихий ва педагогик илдизларини илмий ёндашув орқали шаклланганлигини баҳолашнинг диагностик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Спорт ўйинларини ўқитиш методикаси машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 27 февралдаги 02/01-01-77 сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаси талабаларининг спорт ўйинлари фанини ўзлаштириши 12-14 % оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish