Болтаев Навфал Содиқ ўғли
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Радиобошловчи компитенсияси: профессионалисм ва маҳорат масалалари (“Ўзбекистон-24”, “Ёшлар”, “Маҳалла”, “Водий садоси” ва “Ориат доно” радиоканаллари мисолида)”
10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4265
Илмий раҳбар: Перҳан Алламбергенова Кудайбергеновна филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.30/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Климентина Фузаиловна, филология фанлари доктори, профессор. Ҳамдамов Юсуф Қудратович, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Давлат ва хусусий радиоканалларда фаолият юритаётган бошловчиларнинг ихтисослашуви, компетентлик ва коммуникатив қобилиятларини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг нутқ маданияти, таъсирчанлик даражаси, аудитория билан мулоқот ўрнатиш кўникмалари ва медиамуҳитга мослашиш стратегияларини илмий-амалий жиҳатдан аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистонда радиобошловчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши тўрт босқичда тизимли, хронологик тарзда таҳлил қилиниб, эволюцияси, трансформацияси, профессионал компетенсияларининг динамик ва тадрижий ўзгаришлари далилланган;
- радиобошловчиликнинг адабий тил меъёрларига, ижтимоий мулоқот маданиятига, ахборот хавфсизлигини сақлашга, коммуникатив ва психологик қобилиятларни мустаҳкамлашга йўналтирилган инновацион-амалий модели ишлаб чиқилган;
- касбий ихтисослашувни замонавий рақамли медиамуҳитда самарали амалга ошириш учун “платформа-мазмун-аудитория” формуласи асосида ахборот тайёрлаш, узатиш ва қабул қилиш босқичларининг функсионал боғланган интеграциалашган тизими яратилган;
- “интерперсонал-психологик алоқалар” концепциясининг шаклланиши, унинг бошловчи ҳамда тингловчининг психологик ҳолатига таъсирини ўрганиш орқали эмоционал-психологик алгоритми аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Радиобошловчи компетенсиясига оид профессионализм ва маҳорат масалаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
радиобошловчиликнинг адабий тил меъёрларига риоя қилиш, ижтимоий мулоқот маданиятини шакллантириш, шахсий ва психологик барқарорликни сақлаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда коммуникатив ва психологик қобилиятларни мустаҳкамлашга йўналтирилган замонавий моделдан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси бошловчилари иш жараёнида фойдаланилган. (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-августдаги № 05-6/112-сонли маълумотномаси). Натижада, бошловчиларнинг нутқ маданияти сезиларли даражада такомиллашган, эфирни ишончли ва таъсирчан олиб бориш маҳорати янада профессионаллашган, ошган, тингловчилар аудиториясининг кенгайиши кузатилган;
бошловчи ҳамда тингловчи мулоқотида “интерперсонал-психологик алоқалар” концепциясининг шаклланиши ҳақидаги хулоса ва таклифлардан “Нукус ФМ” радиобошловчиларининг амалий фаолиятида фойдаланилган. (“НУКУС-САЯҲАТ” МЧЖнинг 2024-йил 25-декабрдаги № 01/02-139-сонли маълумотномаси). Натижада, бошловчиларнинг ахборотни шахсийлаштириш асосида тақдим этиш маҳорати, тингловчини психологик жиҳатдан ҳис эта олиш қобилияти, шунингдек, алоқанинг мустаҳкамланишига хизмат қилувчи самимийлик ва ишончлилик даражаси сезиларли ошган;
Ўзбекистонда радиобошловчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши тўрт босқичда тизимли, хронологик тарзда таҳлил қилиниб, трансформацияси, профессионал компетенсиялари эволюциясига оид далилланган хулосалар Ўзбекистон Журналистлари уюшмасининнг давлат ва хусусий радиолар бошловчиларнинг маҳоратини оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Журналистлари уюшмасининг 2024-йил 27-декабрдаги №02-18/424-сонли маълумотномаси). Натижада, бошловчиларнинг коммуникатив стратегиялари ва нутқий тактикалари янада аниқликка эга бўлган, профессионал иш юритиш стандартлари бўйича кўникмалари сезиларли даражада ошган;
замонавий медиамуҳитда касбий ихтисослашувни самарали йўлга қўйиш мақсадида ишлаб чиқилган “платформа–мазмун–аудитория” формуласи доирасида рақамли муҳитда ахборотни ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш босқичларининг функсионал боғланган интеграциялашган тизимидан “Янги медиа” таълим маркази томонидан ўтказилаётган семинар ва тренингларда фойдаланилган. (“Янги медиа” таълим маркази хусусий нотижорат ташкилотининг 2025-йил 7-январдаги №24-сонли маълумотномаси). Натижада, ёндашув радиобошловчиларнинг касбий рақобатбардошлигини ошириш, уларнинг ахборот етказиш маданиятини шакллантириш, коммуникатив салоҳиятини ривожлантириш ҳамда замонавий медиа муҳитига мослашувчанлик даражасини кучайтиришга ижобий таъсир кўрсатган.