Муртазаева Умида Исакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (“Умумий педагогика” фанини ўқитиш мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped3394
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/31.10.2024.Ped.187.01 рақмли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:
Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор;
Файзиева Маҳбубахон Рахимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc) педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредит-модул тизими шароитида ўқув-тадқиқот компетенсиялари мазмуни талабаларнинг ахборий-перспектив ва рақамли-аналитик қобилиятларини ривожлантиришга олиб келадиган когнитив-креатив, коммуникатив-рефлексив, тадқиқот-мотивацион, илмий-амалий кўникмаларини шакллантириш асосида аниқлаштирилган;
“Умумий педагогика” фани бўйича ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш методикаси генератив сунъий интеллект воситалари билан интеграциялаш орқали мустақил таълимни ташкил этишни таъминлашда педагогик муаммолар юзасидан прагматик диспут, трансформатив дебатлар ва П2П (Пеер-то-Пеер) интерфаол усулларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг “Умумий педагогика” фани бўйича ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш моделининг технологик компоненти мустақил таълимни продуктивлигини таъминлаб берувчи “генерал_пед.уз” мобил иловасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
“Умумий педагогика” фани бўйича талабаларнинг ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари креатив, продуктив, прогрессив мезонларини аниқлашга йўналтирилган форматив ва мултиаспектли турлари бўйича ўзлаштириш даражаларига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
кредит-модул тизими шароитида ўқув-тадқиқот компетенсиялари мазмуни талабаларнинг ахборий-перспектив ва рақамли-аналитик қобилиятларини ривожлантиришга олиб келадиган когнитив-креатив, коммуникатив-рефлексив, тадқиқот-мотивацион, илмий-амалий кўникмаларини шакллантириш асосида аниқлаштирилганга доир тавсиялар 2020-2022-йилларда бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 25-ноябрдаги №04/11-11638-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш орқали уларнинг амалий кўникмаларни шакллантирилган ва ўзлаштириш даражаси ошган.
“Умумий педагогика” фани бўйича ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш методикаси генератив сунъий интеллект воситалари билан интеграциялаш орқали мустақил таълимни ташкил этишни таъминлашда педагогик муаммолар юзасидан прагматик диспут, трансформатив дебатлар ва П2П (Пеер-то-Пеер) интерфаол усулларини қўллаш асосида такомиллаштирилганга доир тавсиялар “Илмий таълим” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2023-йил 31-августдаги 89-06-87-сонли маълумотномаси). Натижада, кредит-модул таълим тизими шароитида талабаларининг ўқув-тадқиқот компетенсиялари ривожланиши бўйича ўқув-услубий таъминоти бойитилган;
талабаларнинг “Умумий педагогика” фани бўйича ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш моделининг технологик компоненти мустақил таълимни продуктивлигини таъминлаб берувчи “генерал_пед.уз” мобил иловасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганга оид тавсияларидан 2019-2022-йилларга мўлжалланган АИФ-2/13 рақамли “Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг фаолиятини баҳолаш” мавзусидаги жаҳон банки лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024-йил 25-ноябрдаги №10-6316-сонли маълумотномаси). Натижада, “Умумий педагогика” курсини ўқитишда дастурий таъминоти бойитилган ва таълим сифати ошган.
“Умумий педагогика” фани бўйича талабаларнинг ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари креатив, продуктив, прогрессив мезонларини аниқлашга йўналтирилган форматив ва мултиаспектли турлари бўйича ўзлаштириш даражаларига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилганга оид тавсиялари 2019-2022-йилларга мўлжалланган АИФ-2/13 рақамли “Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг фаолиятини баҳолаш” мавзусидаги жаҳон банки лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024-йил 25-ноябрдаги №10-6316-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг фанларни ўзлаштириш жараёнида ўқув-тадқиқот компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган ўқув-услубий таъминоти бойитилган.