Холмуродов Дилмурод Собир ўғли
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фундаменталлаштириш тамойили асосида технология фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped5235 Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02. 
Илмий раҳбар: Турсунов Кахор Шоназарович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Равшанов Ҳамроқул Амирқулович, техника фанлари доктори, доцент. Йўлдошев Содиқ Норчаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқот мақсади фундаменталлаштириш тамойили асосида технология фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    талабалар технологик фаолиятининг мазмуни олий таълим тизимида технологик фанларни ўқитишга доир илмий манбалар ва методик таъминотни таҳлил қилиш асосида фаолиятнинг назарий ва амалий технологиялаштириш йўналишлари касбий танлов ҳамда стратегияни тўғри амалга ошириш, трансформацион фаолиятнинг оптимал усулларини танлаш каби компонентларини рақамлаштириш муҳитига модификациялаш асосида аниқлаштирилган;
    материалшунослик ва конструксион материаллар фанини ўқитишдаги фундаменталлаштириш тамойилининг инновацион талқини технологик фанларни ўқитиш жараёнини илмий-техник назариянинг “асос – ядро – ядро – талқин” модели асосида трансформация қилиш ҳамда олий технологик таълимни фундаменталлаштириш консепсиясини татбиқ этиш орқали асослаб берилган; 
    технологик таълим фанларини ўқиш жараёнининг функсионал модели материалшунослик ва конструксион материаллар фанини ўқитишнинг тайёргарлик, таълим бериш ҳамда назорат босқичларида шахсий, когнитив ва фаолият компонентларини технологик жараёнлар трансформациясига тайёрлаш методикасини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган; 
    технологик таълим йўналиши мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси жамоа фаолияти орқали ўқитиш технологиялари, индивидуал таълим технологиялари ва коучинг стратегия усулларини фундаменталлаштириш тамойили асосида Материалшунослик ва конструксион материаллари фанини ўқитишга доир интегратив дастур мазмунига сингдириш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиши.  
        Фундаменталлаштириш тамойили асосида технология фанларини, жумладан талабаларга материалшунослик ва конструксион материаллар фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалари асосида:
    Олий таълим тизимида технология фанларини ўқитишга доир илмий манбалар ва методик таъминотни, фундаменталлаштириш тамойили мазмуни ва уни технология фанларини ўқитиш жараёнига татбиқини таҳлили, фундаменталлаштириш тамойили асосида технологик таълим фанларини ўқитиш методикасининг такомиллаштирилган модели ҳамда технология фанларини фундаменталлаштириш тамойили асосида ўқитишнинг такомиллаштирилган методикасини ишлаб чиқиш ва педагогик эксперимент давомида самарадорлигини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи билан тасдиқланган 500-557-сонли гувоҳномага мувофиқ “Материалшунослик” дарслиги нашр қилинган ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан олинган № ДГУ 14074 –сонли гувоҳномага мувофиқ “Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси” фанидан электрон дарслик ишлаб чиқилган.
    Диссертация ишида келтирилган “Фундаменталлаштриш тамойили асосида талабаларга ўқитишнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш”га доир таклифлари “60112300 – Технологик таълим” йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган.          Шунингдек, Қарши давлат университети, Бухоро давлат университети ва Жиззах давлат педагогика университетидан тажриба-синов ўтказилганлиги ҳақида далолатлар олинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва Инновациялари Вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан 2025-йил 30-апрелда берилган 02/01-01-154-сонли маълумотнома). Натижада, технологик таълим йўналиши бўйича педагогларни тайёрлаш жараёни мазмунан инновацион технологиялар билан бойитилишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish