Рўзиев Фурқат Рўзиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
Бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ихтисослик фанлардан ўзлаштириш натижаларини баҳолаш методикасини такомиллаштириш, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.PhD/Ped1081.
Илмий раҳбар: Ашурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашев Бобиржон Боходирович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ихтисослик фанлардан ўзлаштириш натижаларини баҳолаш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ихтисослик фанларини ўзлаштириш натижаларини баҳолашнинг педагогик шарт-шароитлари таълимни стандартлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини, касбий компетенсияларнинг ўзига хос хусусиятларини ва баҳолаш жараёнининг кўп қирралилиги эътиборга олган ҳолда квалиметрик ёндашувни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш босқичлари мазмуни талабаларнинг қизиқиш ва материални мустақил топа олиш қобилиятини ҳосил қилиш, ўз-ўзини баҳолаш кетма-кетлигини мустақил танлаш ва амалга ошириш кўникмасини ҳосил қилиш ва компетентли ёндашув нуқтаи назаридан баҳолаш топшириқларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасаларида талабаларнинг ихтисослик фанларидан ўзлаштириш натижаларини баҳолаш методикаси ўзлаштириш натижаларини баҳолаш материалларини танлаш, коп функсияли топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда “Оператив хотира”, “Рақамли хотира — кўриш методикаси”, “Рақамли хотира — эшитиш”, “Тасвирли хотира” ва “Мюнстерберг” методикасини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ихтисослик фанлардан ўзлаштириш натижаларини баҳолашнинг методик модели талабаларнинг ихтисослаштирилган фанлардан ўзлаштириш натижаларини дастлабки, асосий, ва якуний баҳолаш босқичлари ҳамда ўз билим, кўникмаларини ва олинган қарорни баҳолаш қобилиятини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ихтисослик фанлардан ўзлаштириш натижаларини баҳолаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ихтисослаштирилган фанларни ўзлаштириш натижаларини баҳолашнинг педагогик шарт-шароитларига оид таклиф ва тавсиялари “Ўқув жараёнига таълимнинг замонавий технологияларини қўллаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи). Мазкур ўқув қўлланма таълим муассасаларида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашни таъминлашга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида талабаларнинг ихтисослик фанларидан ўзлаштириш натижаларини баҳолаш методикаси ҳамда “Оператив хотира”, “Рақамли хотира — кўриш методикаси”, “Рақамли хотира — эшитиш”, “Тасвирли хотира” ва Мюнстерберг методикаси “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” электрон дидактик таъминоти мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 14-октябрдаги № 4/17-3006-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларни касбий тайёрлашда мутахассислик фанларини ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган;
олий таълимда талабаларнинг ихтисослаштирилган фанлардан ўзлаштириш натижаларини баҳолаш методикасига оид тавсиялари “60720900-Нефт-газкимё саноати технологияси” йўналиши бўйича ихтисослик фанларини ўқитиш натижаларини баҳолаш ва мониторинг қилиш жараёнида қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 14-октябрдаги № 4/17-3006-сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини баҳолашнинг методик тизими такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish