Исмаилов Акмал Асланбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Гальваник ва ёғочни қайта ишлаш корхоналари чиқиндиларини қўллаб магнит хоссали янги сорбцияловчи материаллар ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/К840.
Илмий раҳбар: Нуруллаев Шавкат Пайзиевич, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/08.05.2025.К/Т.130.04.
Расмий оппонентлар: Қўлдошева Шаҳноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Бойматов Исмоилжон Маматқулович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гальваник саноат ва ёғочни қайта ишлаш корхоналари чиқиндилари ҳамда маҳаллий хом ашёлар асосида композицион таркибли, магнит хусусиятга эга бўлган янги сорбцияловчи материалларни ишлаб чиқиш ва уларнинг физик-коллоид хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гальваник ва ёғочни қайта ишлаш саноати корхоналари чиқиндиларини NaOH иштирокида FeSO4·7H2O билан ферритлашнинг 70-80ºC даги оптимал ҳарорат қиймати аниқланган ва у орқали MenFe3-n(OH)6 формулага эга бўлган, магнит хоссани намоён қилувчи композицион таркибли сорбцияловчи материални олиш жараёни илмий асосланган;
ишлаб чиқилган янги композицион таркибли сорбентлар билан оғир металл ионларини адсорбцияланиш жараёнининг термодинамик катталиклари (ΔH, ΔS, ΔG) 20-45ºC ҳарорат оралиғида ҳисобланиб, нейтрал ва кислотали муҳитлар учун ΔG ни манфий қиймати бўйича уларни тозалаш жараёни ўз-ўзидан содир бўлиши исботланган;
янги турдаги магнит хоссали адсорбентнинг Ni2+, Cu2+, Cr6+ ва Zn2+ ионларига нисбатан ΔH, ΔS, ΔG каби термодинамик катталиклар кислотали, нейтрал ва ишқорий муҳитларда олинган натижаларнинг манфий ишораларидан ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда, сорбция жараёнининг экзотермик эканлиги очиб берилган;
янги адсорбентнинг нефть маҳсулотларини сорбциялаш жараёни кинетикаси ва термодинамик катталикларига кўра, жараён физикавий адсорбцияланиш турига мансублиги хамда ташқи диффузия механизми буйича бориши очиб берилган ҳамда адсорбцияланиш изотермалари Дубинин-Радушкевич моделига кўра амалга ошиши исботланган;
ёғоч чиқиндиларини модификациялаш орқали сорбцияловчи материалларнинг солиштирма сирт майдонини ошириш ва уларни гидрофиллик қобилиятини пасайтириш натижасида оқова ва табиий сув ресурсларини оғир металлар ионлари ҳамда нефт маҳсулотларидан тозалаш самарадорлигини яхшилаш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Гальваник ишлаб чиқариш саноати ва ёғочни қайта ишлаш корхоналаридан фойдаланиб яратилган магнит хусусиятли КТСМлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги ишлаб чиқилган магнит хоссали композицион таркибли сорбентлар “Жиззахсувтаъминот” АЖ тасарруфидаги Бахмал, Ғаллаорол, Қўйтош ҳудудларидаги корхоналарининг саноат оқова сувларидаги қўшимчалардан тозалашда амалиётга жорий этилган (Ўзсувтаъминот АЖнинг 2025 йил 25 сентябрдаги 5/39-4701-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатилган ҳудудлардаги оқова сувлар таркибидаги мавжуд ионларинг кўрсаткичларига кўра сув ресурсларини давлат стандартлари томонидан рухсат этилган миқдорларгача келтириш имконини берган;
магнит хоссали, композицион таркибли янги сорбентлар “Маржонбулоқ” конининг “Жиззах сув таъминоти” АЖ тасарруфидаги 4- ва 5-назорат гуруҳлари корхоналарининг оқава сувларидаги қўшимчалардан тозалашда амалиётга жорий этилган (Ўзсувтаъминот АЖнинг 2025 йил 25 сентябрдаги 5/39-4701-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур ишланмани 2025-2026 йиллар мобайнида ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун истиқболли ишланмалар режасига киритиш имконини берган.