Қосимов Хасанбой Сирожиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Андижон вилояти шаҳарлари ривожланишининг иқтисодий географик жиҳатлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Gr305.
Илмий раҳбар: Таштаева Саида Кахаровна, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/31.10.2022.Gr.20.08.
Расмий оппонентлар: Низамиев Абдурашит Гумарович, география фанлари доктори, профессор; Мавлонов Аҳмаджон Муҳамадович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилояти шаҳарлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг омил, жараён ва муаммолари асосида уларни янада ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ҳудудий урбанистик салоҳият” термини илмий муоммалага киритилди ва уни аниқлашга қаратилган ҳудудий урбанистик индексни ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган;
шаҳарларнинг ривожланишига таʼсир этувчи омиллар бўйича Андижон вилояти шаҳарларининг ривожланиш истиқболларини комплекс баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган ва ушбу методика асосида уларнинг рейтинги тузилган;
туман маркази бўлмаган, лекин ўзига хос қишлоқ агломерацияларига норасмий марказ ҳисобланган “таянч марказлар” бўлган шаҳар ва шаҳарчалар аниқланган ва уларнинг функсияларини такомиллаштириш йўллари иқтисодий географик жиҳатдан асосланган;
Андижон вилояти шаҳарларининг ривожланишига бағишланган туркум хариталар, жумладан, “Андижон вилоятининг урбанизациялашган ҳудудлари”, “Шаҳарларнинг тарихан таркиб топиши”, “Андижон вилоятининг ҳудудий урбанистик таркиби”, “Шаҳарларнинг турлари ва функсиялари” мавзули хариталари 1:300000 масштабда замонавий ГАТ технологиялари ёрдамида яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилояти шаҳарлари ривожланишининг иқтисодий-географик жиҳатлари бўйича олинган натижалар асосида:
“Ҳудудий урбанистик салоҳият” ва уни аниқлаш индексига оид илмий янгилигидан ҳудудларнинг урбанистик салоҳиятини аниқлаш ва баҳолашда Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази фаолиятида методик қўлланма сифатида фойдаланилган (Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика марказининг 2024-йил 28-Ноябрдаги 07/333-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижа ҳудудларнинг урбанистик салоҳиятини аниқлаш ва баҳолаш имконини берган;
шаҳарларнинг ривожланишига таʼсир этувчи омиллар бўйича Андижон вилояти шаҳарларининг ривожланиш истиқболларини комплекс баҳолаш методикаси ва уларнинг рейтингига оид илмий хулосадан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тизимида Республикамиздаги шаҳарларининг рейтинги орқали шаҳарлардаги мавжуд имкониятларини ва ўсиш қутбларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-декабр 20-06/13240-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Андижон вилояти шаҳарларини ривожланиш имкониятлари ва ўсиш қутбларини аниқлаш имконини берган;
туман маркази бўлмаган, лекин ўзига хос қишлоқ агломерацияларига норасмий марказ ҳисобланган “таянч марказлар” бўлган шаҳар ва шаҳарчалар аниқланиб уларга оид хулосадан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тизимида шаҳарларнинг функсияларини такомиллаштиришга фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-декабр 20-06/13240-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги 10 та шаҳарчани шаҳарга айлантириш, 12 та қишлоққа эса шаҳарча мақоми бериш таклифи асосланган;
Андижон вилояти шаҳарларининг ривожланишига бағишланган “Андижон вилоятининг урбанизациялашган ҳудудлари”, “Шаҳарларнинг тарихан таркиб топиши”, “Андижон вилоятининг ҳудудий урбанистик таркиби”, “Шаҳарларнинг турлари ва функсиялари” мавзули хариталаридан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўз фаолиятида фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-декабр 20-06/13240-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Андижон вилояти шаҳарлари ва урбанизациясига оид батафсил маълумотлар олиш имконини берган.