Нематова Малохат Абдурасуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўҳистон ковраги (Ферула куҳистаниcа Коровин) ўсимлигининг ризосфераси ва унинг биотехнологик потенсиали», 03.00.12 - Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/В1214.
Илмий раҳбар: Муродова Сайёра Собировна биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.72.02.
Расмий оппонентлар: Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори, профессор; Алиқулов Бегали Сайдуллаевич, биология фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ферула Л. туркумига мансуб, Ферула куҳистаниcа Коровин ўсимлигидан ризобактерияларни ажратиб олиш, истиқболли штаммларни танлаб олиш, ҳамда танланган штаммлар асосида коврак ўсимлигининг ўсишини рағбатлантирувчи янги биопрепарат олишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ферула куҳистаниcа Коровин доривор ўсимлигидан 3 та синф, 5 та оила (Баcиллаcеае, Энтероcоccаcеае, Энтеробаcтериаcеае, Морахеллаcеае, Миcроcоccаcеае) 6 та авлодга мансуб 40 та соф бактерия изолятлари ажратиб олинган;
коврак ўсимлигидан ажратиб олинган бактерияларнинг тузга чидамлилиги синовдан ўтказилганда, изолятлар орасида Баcиллус субтилис - 1, - 2, Паенибаcиллус полймйха ва Энтеробаcтер cлоаcае бактерия штаммлари 2,56 М НаCл концентрациясига бардошли эканлиги аниқланган; 
Ферула куҳистаниcа Коровин ризосферасидан изоляция қилинган бактериялар асосида яратилган биопрепаратнинг коврак ўсимлигининг ўсишига таъсири баҳоланиб, лаборатория шароитида бактеризация қилиш уруғ унувчанлигини назоратга нисбатан 36,7 % га дала шароитида эса унувчанлик назоратга нисбатан 22,6 % га ошириши исботланган; 
P. полймйха ПМ20 штамми ИСК синтези билан бирга, фузарицидин ва полимиксин антибиотикларини синтезлаши аниқланган;
ўстирувчанлик хусусиятига кўра саралаб олинган Паенибаcиллус полймйха ПМ20 ва Энтеробаcтер cлоаcае ЭБ11 штаммларининг токсикологик хусусиятлари ўрганилиб, олинган натижалар ОЕCД бўйича таснифланганда,ВИ – деярли заҳарли бўлмаган бирикмалар синфига мансублиги ва ЛД50 > 5000 мг/кг эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўҳистон ковраги (Ферула куҳистаниcа Коровин) ўсимлигининг ризосфераси ва унинг биотехнологик потенсиали баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ферула куҳистаниcа Коровин ўсимлигидан ажратиб олинган Паенибаcиллус полймйха ва Энтеробаcтер cлоаcае штаммлари 16С рРНК нуклеотидлар кетма - кетлиги Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион (НCБИ) маълумотлар базасига Паенибаcиллус полймйха ПМ20, ПП727535 рақам билан (2024-йил 1-май) ва Энтеробаcтер cлоаcае ЭБ11, ПП832594 рақами билан (2024-йил 24-май) рўйхатдан ўтказилган (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов/). Натижада, маълумотлар базасига киритилган мазкур штаммларнинг 16С рРНК генининг нуклеотидлар кетма - кетлиги улардан филогенетик таҳлил учун дунё миқёсида фойдаланиш имконини берган.
Жиззах вилояти шароитида доривор Ферула куҳистаниcа Коровин ўсимлигининг ризосферасидан ажратиб олинган, фаол ризобактерия штаммлари асосида тайёрланган бактериал суспензияни коврак уруғларига экиш олдидан, кўчатларига ўсимликнинг вегетация даврида қўллаш амалиёти Ғаллаорол ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг 0,10 га майдонида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 26  февралдаги 03-03/1-03/3-1923-сон маълумотномаси). Натижада, микроорганизмлар ассоциациясидан фойдаланиш орқали, коврак ўсимлиги уруғларининг унувчанлигини назоратга нисбатан 22,6 % га ошириш имконини берган;
Ферула куҳистаниcа Коровин ўсимлигининг ризосферасидан ажратиб олинган, фаол ризобактерия штаммлари асосида тайёрланган бактериал суспензияни 1:100 нисбатда уруғга экишдан олдин қўллаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиянома Ш. Рашидов тумани “Тонг йўли” фермер хўжалиги 1,00 гектар майдонида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025  йил 27  августдаги 05/06-04-497-сон маълумотномаси). Натижада “Лалмикор” арпа навининг уруғ унувчанлигини назоратга нисбатан 25% га, илдиз узунлиги 7,9 см га, поя узунлиги эса 10,3 см га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish