Хайдаров Нодиржон Совридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда қорин бўшлиғи аъзоларининг битишмали касаллигини даволаш ва профилактикасида комплекс ёндашув», 14.00.35 – «Болалар хирургияси» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib174.
Илмий раҳбар: Саттаров Жамолиддин Бахронович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нурматов Ёдгормирзо Хатаммирзаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда қорин бўшлиғи аъзолари битишма касаллигида даволаш натижаларини яхшилаш ва уни олдини олиш чора-тадбирларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда қорин бўшлиғи аъзолари битишма касаллигида қўлланиладиган турли диагностик усулларнинг сезгирлик, аниқлик ва спецификлик даражасини қиёсий баҳолаш орқали, шунингдек беморларнинг умумий аҳволини ва ичаклар хаётийлиги мезонларини инобатга олган ҳолда касалликни эрта ташхислаш ҳамда оптимал даволаш усулини танлаш бўйича такомиллаштирилган тартиботнинг клиник самарадорлиги исботланган;
болаларда абдоминал битишма касаллигини олдини олиш мақсадида консерватив усулда қўлланилган вобэнзим ва лонгидаза ҳамда жарроҳлик вақтида қўлланилган мезогель барьер воситасининг самарадорлиги ва уларни қўллаш шарт-шароитларида жарроҳликдан кейинги даврнинг кечиш хусусиятлари аниқланган;
болаларда қорин бўшлиғи битишмалари шаклланишининг патогенетик механизми яллиғланиш-инфильтрация, фибробластик фаоллашув ва етилиш босқичларида кечиш билан тавсифланиши ҳамда трансформацияловчи ўсиш омили-β1 (TGF-β1) битишмаларнинг шаклланиши ва етилиши патогенезида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
болаларда битишма касаллигини замонавий усулларда даволашда видео-лапароскопик адгезиолизиснинг анъанавий жарроҳлик усуллари билан қиёсий таҳлили ва клиник самарадорлиги асосида рецидивларни олдини олишга қаратилган даволаш-реабилитация тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда қорин бўшлиғи аъзоларининг битишма касаллигида даволаш тактикаси ва профилактикасини такомиллаштиришга қаратилган мазкур илмий тадқиқотнинг асосий натижалари бўйича:
биринчи илмий янгилик: болаларда қорин бўшлиғи аъзолари битишма касаллигида қўлланиладиган турли диагностик усулларнинг сезгирлик, аниқлик ва спецификлик даражасини қиёсий баҳолаш орқали, шунингдек беморларнинг умумий аҳволини ва ичаклар хаётийлиги мезонларини инобатга олган ҳолда касалликни эрта ташхислаш ҳамда оптимал даволаш усулини танлаш бўйича такомиллаштирилган тартиботнинг клиник самарадорлиги исботланганлиги Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2025 йилдаги № 2&1 -сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали (16.01.2025 йилдаги №38-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 17.07.2025 йилдаги 22/52-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти: болаларда битишма касаллигини ташхислашнинг илмий асосланган самарали алгоритми ва усулларини қўллаш касалликни эрта ташхислаш, асоратлар профилактикаси ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш орқали болалар саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим ижтимоий аҳамият касб этган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болаларда битишма касаллигини ташхислашнинг самарали алгоритми ва далилларга асосланган усулларини жорий этиш ташхислаш босқичида сарфланадиган ётоқ кунларини (соатларни) сезиларли даражада қисқартиришга олиб келган. Хусусан, таққослаш гуруҳида ушбу кўрсаткич ўртача 31,08±2,30 соатни ташкил этган бўлса, асосий гуруҳда 7,01±0,44 соатгача қисқарган. Ташхислаш жараёнидаги иқтисодий самарадорлик ҳам аниқланган: таққослаш гуруҳида бир нафар бемор учун ташхислаш харажатлари ўртача 589991,64 сўмни ташкил этган ҳолда, асосий гуруҳда бу кўрсаткич 133070,83 сўмгача камайган. Натижада, асосий гуруҳда бир нафар бемор учун ўртача 456920,81 сўм миқдорида иқтисодий тежамга эришилган. Бу эса тиббий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятини ошириб, соғлиқни сақлаш тизими учун юқори иқтисодий самарадорликни таъминлаган. Хулоса: болаларда битишма касаллигининг клиник турларини тизимлаштириш, диагностик усулларнинг илмий асосланиши ҳамда самарали ташхислаш алгоритмининг амалиётда қўлланилиши касалликни эрта ташхислашни оптималлаштиришга ҳамда ташхислаш босқичида иқтисодий самарадорликни сезиларли даражада оширишга имконият яратган.
иккинчи илмий янгилик: болаларда абдоминал битишма касаллигини олдини олиш мақсадида консерватив усулда қўлланилган вобэнзим ва лонгидаза ҳамда жарроҳлик вақтида қўлланилган мезогель барьер воситасининг самарадорлиги ва уларни қўллаш шарт-шароитларида жарроҳликдан кейинги даврнинг кечиш хусусиятлари аниқланганлиги Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2025 йилдаги № 2&1 -сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали (16.01.2025 йилдаги №38-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 17.07.2025 йилдаги 22/52-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти: битишма касаллиги профилактикаси воситаларининг илмий асосланган самарадорлиги ва қўллаш жиҳатларини аниқлаш, касаллик ҳамда унинг асоратларини сезиларли камайтириш орқали, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий-ижтимоий юкламаларни камайтиришда муҳим ижтимоий аҳамият касб этган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги унинг битишма касаллиги профилактикаси учун қўлланилган воситаларнинг илмий асосланган консерватив даво самарадорлигини ўртача 24,62% га оширишида (таққослаш гуруҳидаги 65,38±6,6% дан асосий гуруҳда 90±3,35% гача), шунингдек, қайта операциялар сонини 20% га (таққослаш гуруҳидаги 31,11 % дан асосий гуруҳда 11,11 % гача) камайтиришида намоён бўлган. Натижада даволаш харажатлари сезиларли даражада камайган, беморларнинг шифохонада даволаниш муддати қисқарган ва ҳар бир бемор учун давлат бюджетидан ўртача 1421472 сўм маблағни тежаш имконияти яратилган. Бу эса тиббий муассасалар ресурсларидан самарали фойдаланишни, соғлиқни сақлаш тизими миқёсида юқори иқтисодий самарадорликка эришишни таъминлаган. Хулоса: тадқиқотда аниқланган битишма касаллиги профилактикасидаги воситаларнинг илмий асосланган самарадорлиги ва уни амалиётда қўллаш касаллик рецидивлари ва қайта операциялар сонини сезиларли камайтириш орқали болалар саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ижтимоий ҳамда даволаш харажатлари ва ётиш муддатини қисқартириш ҳисобига соғлиқни сақлаш тизимида юқори иқтисодий самарадорликни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: болаларда қорин бўшлиғи битишмалари шаклланишининг патогенетик механизми яллиғланиш-инфильтрация, фибробластик фаоллашув ва етилиш босқичларида кечиш билан тавсифланиши ҳамда трансформацияловчи ўсиш омили-β1 (TGF-β1) битишмаларнинг шаклланиши ва етилиши патогенезида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги аниқланганлиги Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2025 йилдаги №2&1-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали (16.01.2025 йилдаги №38-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 17.07.2025 йилдаги 22/52-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти: ушбу илмий янгилик қорин бўшлиғи битишмалари гистопатогенези бўйича фундаментал билимларни кенгайтириш орқали клиник амалиётда уларнинг профилактикаси, эрта ташхислаш ҳамда даволаш ёндашувини такомиллаштиришга, пировардида асоратларни камайтириб, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қорин бўшлиғи битишмаларининг гистоморфологик хусусиятлари ва патогенетик ўзгаришларини чуқур тизимли ўрганиш уларнинг профилактикаси ва самарали бошқарувини такомиллаштириб, оптимал даво усулини танлаш, қайта жарроҳлик аралашувлари, ҳамда жарроҳликдан кейинги асоратларининг асосий гуруҳда таққослаш гуруҳи билан солиштирганда (мос равишда 48,89% дан 12,96% гача) сезиларли даражада камайтиришга имкон берган. Бу ўз навбатида даволаш харажатларини ўртача 35,93% гача қисқартириш эвазига соғлиқни сақлаш тизими учун салмоқли иқтисодий самарадорликка эришиш имкониятини яратган. Хулоса: қорин бўшлиғидаги битишмалар морфогистологиясининг чуқур таҳлили битишма жараёни патогенезини тушуниш, унинг хавфини баҳолаш ва индивидуал даволаш/профилактикага чораларини ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган. Бу эса ўз навбатида жарроҳликдан кейинги асоратлар сонини ва такрорий муолажаларга эҳтиёжни сезиларли қисқартиришга имкон берган. Асоратларнинг камайиши ва даволаш самарадорлигининг ошиши орқали даволаниш харажатлари оптималлаштирилиб, муҳим иқтисодий самарадорликка эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда битишма касаллигини замонавий усулларда даволашда видео-лапароскопик адгезиолизиснинг анъанавий жарроҳлик усуллари билан қиёсий таҳлили ва клиник самарадорлиги асосида рецидивларни олдини олишга қаратилган ишлаб чиқилган даволаш-реабилитация тизими Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (07.01.2025 йилдаги №2&1 -сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали (16.01.2025 йилдаги №38-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 17.07.2025 йилдаги 22/52-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти: болаларда битишма касаллигини даволашда замонавий, кам инвазив видео-лапароскопик адгезиолизис усулининг юқори клиник самарадорлигини ҳамда рецидивларнинг олдини олишга қаратилган комплекс даволаш-реабилитация алгоритмининг илмий асосланган бўлиб, болалар амалиётида жарроҳлик ёрдами сифатини ошириш, даволаш муддатларини қисқартириш, болалар ногиронлигини камайтириш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш орқали жамият саломатлигига муҳим ҳисса қўшган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болалардаги битишма касаллигини замонавий видео-лапароскопик адгезиолизис усулида даволашнинг юқори клиник самарадорлиги, анъанавий жарроҳлик усулларига нисбатан афзалликлари билан биргаликда илмий асосланган. Тадқиқот натижаларига кўра, асосий гуруҳда касалхонада ўтказилган ўртача ётоқ кунлари 11,52±0,27 кунни ташкил этган бўлса, таққослаш гуруҳида бу кўрсаткич 14,64±0,54 кунни кўрсатди. Бир беморнинг бир ётоқ куни учун даволаниш харажати 455600 сўм эканлиги инобатга олинса, асосий гуруҳдаги беморларнинг ўртача умумий даволаниш харажатлари 5248512 сўмни, таққослаш гуруҳида эса 6669984 сўмни ташкил этган. Шу тариқа, видео-лапароскопик адгезиолизис усулини қўллаш натижасида ҳар бир бемор учун ўртача 1421472 сўм иқтисодий тежамкорликка эришилганлиги эмпирик далиллар билан тасдиқланган. Хулоса: болаларда битишма касаллигини видео-лапароскопик адгезиолизис ёрдамида даволашнинг клиник ва иқтисодий самарадорлиги исботланиб, рецидивларни олдини олишга қаратилган даволаш-реабилитация алгоритми ишлаб чиқилгани касалхонада ётиш муддати ва харажатларини қисқартириб (бир бемор учун ўртача 1421472 сўм тежамкорлик), даволаш сифатини ошириши ва болалар ҳаёт сифатини яхшилаши билан муҳим ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish