Кадиров Санъат Юлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда кластерлар самарадорлигини ошириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5181
Илмий раҳбар: Исламутдинов Вадим Фаруарович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бабажанов Жавоҳир Файзулла ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти минтақасида кластерлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада корхоналар фаолиятини самарали ташкил этишда кластерларни ривожлантиришнинг кўп босқичли ёндашувлари таклиф этилган; 
минтақада фаолият кўрсатаётган кластерлар салоҳиятини юқори (86-100 %), ўрта (71-85 %) ва қуйи (55-70 %) даражалардаги баҳолаш ёндашувлари таклиф этилган; 
минтақада кластерларни самарали инновацион ва истиқболли ривожлантиришда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш кластерлари тузилмаси моделидан фойдаланиш тизими такомиллаштирилган; 
Хоразм вилоятида кластерлар иқтисодий ривожланишини эконометрик баҳолаш орқали уларнинг 2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада кластерлар самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақада корхоналар фаолиятини самарали ташкил этишда кластерларни ривожлантиришнинг кўп босқичли ёндашувлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 7-2048-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақада кластерлар иқтисодий механизмини узлюксиз ривожлантириш имкониятини яратган; 
минтақада фаолият кўрсатаётган кластерлар салоҳиятини юқори (86-100 %), ўрта (71-85 %) ва қуйи (55-70 %) даражалардаги баҳолаш ёндашувлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 7-2048-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақада кластерлар иқтисодий фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ўртача 2-4 фоизга ошириш имконини берган; 
минтақада кластерларни самарали инновацион ва истиқболли ривожлантиришда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш кластерлари тузилмаси моделидан фойдаланиш тизими бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 7-2048-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш Хоразм вилояти шаҳар ва туманларида кластерлар салоҳиятларини юқори, ўрта ва қуйи даражаларда  баҳолаш имконини берган; 
Хоразм вилоятида кластерлар иқтисодий ривожланишини эконометрик баҳолаш орқали ишлаб чиқилган 2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари прогноз қийматлари таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 7-2048-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида минтақада кластерлар иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини 1,02 бараварга ошириш орқали келажакда корхоналар иқтисодий рентабеллигини оширишга қаратилган оптимал қарорларни ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish