Турсунпўлатов Фарходжон Хошимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ жойларнинг меҳнат ресурс салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” (Наманган вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4567.
Илмий раҳбар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матёқубова Дилфуза Олимбоевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Тошалиева Саодат Тахировна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ жойларнинг меҳнат ресурс салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни тадқиқ қилишнинг услубий жиҳатдан ёндашувини асослаш ва шу асосда миллий иқтисодиётни ривожланишида қишлоқ жойлардаги аҳоли ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш жараёнларини консептуал моделини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ жойларни ривожлантиришнинг стратегик мақсадида: ҳокимиятни марказлаштирмаслик, қишлоқ хўжалигининг кўп функсиялилиги асосида меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқариш йўлга қўйиш, уни фаоллигини ошириш асосида қишлоқ жойларининг фаолият модели таклиф этилган;
қишлоқ жойларида ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг Харрингтоннинг мақсадга мувофиқлиги шкаласига асосланган (0,81-1,00 - жуда яхши; 0,61-0,80 – яхши; 0,41-0,60 – қониқарли; 0,21-0,40 – ёмон; 0,0-0,20 - Жуда ёмон) рейтинг шкаласи таклиф этилган;
қишлоқ ҳудудларида инвестициялар оқимини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларини рағбатлантириш, инновациялар ва маркетинг технологияларини комплекс жорий этиш шароитида табиий ресурсларни ва экологик барқарорликни таъминлашда ресурс салоҳиятини стратегик ривожлантиришнинг яхлит механизми таклиф этилган; 
қисқа муддатли ва стратегик ривожланишни режалаштиришда қарорларни асослаш учун Наманган вилояти қишлоқ жойларида ислоҳот тадбирларини амалга оширишда ресурс потенсиалидан фойдаланиш самарадорлигини 2025-2030-йилларга мўлжалланган кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ жойларнинг меҳнат ресурс салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар, жумладан:
қишлоқ жойларни ривожлантиришнинг стратегик мақсадида: ҳокимиятни марказлаштирмаслик, қишлоқ хўжалигининг кўп функсиялилиги асосида меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқариш йўлга қўйиш, уни фаоллигини ошириш асосида қишлоқ жойларининг фаолият модели бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги бошқармалари таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 2-апрелдаги 03/12-427-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида, Наманган вилояти қишлоқларида иш билан бандлар сонини 2030-йилга бориб, 2024-йилга нисбатан 5,8 %га ошиши ва бу аҳоли жон бошига реал даромади ҳажмини 19899,5 минг сўмга етказилишини аниқлаш имконини берган;
қишлоқ жойларида ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг Харрингтоннинг мақсадга мувофиқлиги шкаласига асосланган (0,81-1,00 - жуда яхши; 0,61-0,80 – яхши; 0,41-0,60 – қониқарли; 0,21-0,40 – ёмон; 0,0-0,20 - Жуда ёмон) рейтинг шкаласи бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги бошқармалари таркибидаги корхоналар томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 2-апрелдаги 03/12-427-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳудудларнинг мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражасини ажратиш имконини бериб, ҳудудларни ҳолатидан келиб чиққан ҳолда “Қишлоқ жойларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” бўйича мақсадли йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
қишлоқ ҳудудларида инвестициялар оқимини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларини рағбатлантириш, инновациялар ва маркетинг технологияларини комплекс жорий этиш шароитида табиий ресурсларни ва экологик барқарорликни таъминлашда ресурс салоҳиятини стратегик ривожлантиришнинг яхлит механизми бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги бошқармалари таркибидаги корхоналар томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 2-апрелдаги 03/12-427-сон маълумотномаси). Келтирилган илмий таклифдан фойдаланиш асосида, қишлоқ ҳудудларида кичик бизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини кўпайтириш билан ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 7,8 %га ошириш имкони яратилган;
қисқа муддатли ва стратегик ривожланишни режалаштиришда қарорларни асослаш учун Наманган вилояти қишлоқ жойларида ислоҳот тадбирларини амалга оширишда ресурс потенсиалидан фойдаланиш самарадорлигини 2025-2030-йилларга мўлжалланган кўп омилли прогноз кўрсаткичлари Наманган вилояти ҳокимлиги бошқармалари таркибидаги корхоналар амалиётига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 2-апрелдаги 03/12-427-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижаларидан Наманган вилоятининг 2025-2030-йилларда қишлоқ жойларида ислоҳот тадбирларини амалга оширишда ресурслар салоҳиятидан самарали фойдаланиш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish