Ахмедов Алим Бабаниязовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақанинг инвестицион жозибадорлигини оширишда инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланиш” (Сурхондарё вилояти мисолида), 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt......
Илмий раҳбар: Мамаджанова Туйгуной Ахмаджановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матяқубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Илхамова Зарнигор Пўлатжон қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақанинг инвестицион жозибадорлигини оширишда инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланиш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
минтақанинг маркетинг соҳасидаги инвестиция фаолиятини фаоллаштиришда инвестиция жараёни субъектларининг манфаатларини акс эттирувчи кўрсаткичларни буюртма қилиш механизми таклиф этилган; 
юқори технологияли бозорда мижозлар билан узлюксиз ўзаро ҳамкорликни таъминловчи ва потенсиал ҳамда реал истеъмолчилар талабини олдиндан айтишга ёрдам берувчи сунъий интеллектдан фойдаланишнинг гуруҳланган имконият вариантлари таклиф этилган;
маркетинг аспектида “СУРХОН CОТТОН ТЕХТИЛЕ CЛУСТЕР” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси ва “ЖАҲОН ИДЕАЛ ТЕХ” хусусий корхоналар фаолиятининг мувофиқлик коеффицентлари асосида иқтисодий самарадорлигини 2025-2030-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари аниқланган;
истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини қондирадиган маҳсулотни яратишга ёрдамчи фокус-гуруҳлар, ассоциатив ва проексиялар асосида  корхонанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган инновацион маркетингини шакллантириш ва амалга ошириш механизми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Минтақанинг инвестицион жозибадорлигини оширишда инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақанинг маркетинг соҳасидаги инвестиция фаолиятини фаоллаштиришда инвестиция жараёни субъектларининг манфаатларини акс эттирувчи кўрсаткичларни буюртма қилиш механизми бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва унинг таркибидаги корхона ҳамда ташкилотлар фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-январдаги 06-06/25-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик натижасида Сурхондарё вилоятининг 2010-2024-йилларда инвестицион жараён субъектлари манфаатларини қондириш таҳлилига кўра, ёмон корхоналар гуруҳи қолган гуруҳларга нисбатан юқори ўсиш даражасига эга бўлганлиги кўриниб турса-да, аммо, гуруҳга кирувчи корхоналар сонига нисбатан олганда инвестиция жараёни субъектлари манфаатларининг юқори мувозанатини 77,4 % билан яхши гуруҳга кирувчи корхоналар ва ўртача манфаатлар балансини мос равишда 54,8 % ни ташкил этиши аниқланган;
юқори технологияли бозорда мижозлар билан узлюксиз ўзаро ҳамкорликни таъминловчи ва потенсиал ҳамда реал истеъмолчилар талабини олдиндан айтишга ёрдам берувчи сунъий интеллектдан фойдаланишнинг гуруҳланган имконият вариантлари бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва унинг таркибидаги корхона ҳамда ташкилотлар фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-январдаги 06-06/25-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатаётган корхоналар таркибида инновацион фаолият яъни, айнан инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланаётган корхоналар улуши 2022-йилга нисбатан 2023-йилда 18,7 %га ошган;
маркетинг аспектида “СУРХОН CОТТОН ТЕХТИЛЕ CЛУСТЕР” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси ва “ЖАҲОН ИДЕАЛ ТЕХ” хусусий корхоналар фаолиятининг мувофиқлик коеффицентлари асосида иқтисодий самарадорлигини 2025-2030-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва унинг таркибидаги корхона ҳамда ташкилотлар фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-январдаги 06-06/25-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг жорий этилиши натижасида Сурхондарё вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 13,6 фоизга ошган;
истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини қондирадиган маҳсулотни яратишга ёрдамчи фокус-гуруҳлар, ассоциатив ва проексиялар асосида  корхонанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган инновацион маркетингини шакллантириш ва амалга ошириш механизми бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва унинг таркибидаги корхона ҳамда ташкилотлар фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-январдаги 06-06/25-сон маълумотномаси). Мазкур янгилик натижасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2023-йилда 21,1 фоизга ошиши асосида аҳоли бандлиги даражаси 17,2 фоизга ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish