Турдалиев Джамшид Джамаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адвокатура ва адвокатлик фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш кафолатлари”, “12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Yu22.03.
Илмий раҳбар: Тухташева Умида Абдиловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Пулатов Бахтиёр Халилович – юридик фанлар доктори, профессор; Хайриев Нодиржон Исроилович – юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади адвокатура ва адвокатлик фаолияти мустақиллигини кафолатлашнинг ҳуқуқий асослари билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, уларни комплекс таҳлил қилиш ва хорижий давлатларнинг тажрибасига таянган ҳолда илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адвокатнинг муайян ишга ваколатли эканлигини электрон адвокатлик ордери орқали аниқлаш имкониятини яратиш зарурати сабабли адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус ҚР-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиётини жорий этиш лозимлиги асослантирилган;
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни тугатиш асосларини аниқлаштириш мақсадида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни тугатиш асосларини қонунчиликда аниқ белгилаш лозимлиги асослантирилган;
адвокатларнинг ихтисосликни мустақил танлаши ва у бўйича малака имтиҳонини белгиланган тартибда топшириш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиш зарурлиги сабабли адвокатлик фаолиятини лицензиялашда ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича белгиланган тартибда малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга эканлигини қонунчиликда мустаҳкамлаш лозимлиги асослантирилган;
адвокатнинг мустақил фаолияти учун асосий ҳужжат ҳисобланган адвокатлик гувоҳномасини олиш жараёнини соддалаштириш мақсадида талабгор янги адвокатлик тузилмасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда мурожаат қилганда, адвокатлик тузилмаси давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг икки иш куни ичида талабгорга адвокатлик гувоҳномаси берилиши ва бунда талабгорнинг адвокатлик гувоҳномасини олиш учун алоҳида мурожаат қилиши талаб этилмаслиги талабини амалиётга жорий этиш лозимлиги асослантирилган;
адвокатлар ресурсларининг самарали тақсимланишини ва фуқароларга юридик ёрдам кўрсатишда географик муваффақияцизликларни олдини олиш, мустақил адвокатларнинг касбий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида адвокат шартнома тузган ҳудудий адлия органи жойлашган ҳудуддаги ўзи танлаган туман (шаҳар)ларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус ҚР-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери”ни бериш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-майдаги “Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–263-сон қарори 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022-йил 23-ноябрдаги 8/10-0659-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши адвокат сўрови юборилган давлат органи ёки ташкилот, тегишли ишни кўриб чиқаётган суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатнинг муайян ишга ваколатли эканлигини аниқлашни муқобил равишда ҚР-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери” орқали ҳам амалга ошириш имкониятини яратишга хизмат қилган;
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни тугатиш асосларига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 16-июндаги “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги ЎРҚ-848-сон Қонуни 23-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 11-августдаги 8/11-683/8-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномага қўйиладиган талабларнинг аниқ белгиланишига хизмат қилган;
ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаши ва у бўйича белгиланган тартибда малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эгалигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 5-августдаги 432-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 4-банди олтинчи хатбоши ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 12-мартдаги 12-16-19-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар адвокатларнинг ихтисосликни мустақил танлаши ва малака имтиҳонини топшириши мумкинлигини белгилашга хизмат қилган;
талабгор янги адвокатлик тузилмасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда мурожаат қилганда, адвокатлик тузилмаси давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг икки иш куни ичида талабгорга адвокатлик гувоҳномаси берилиши ва бунда талабгорнинг адвокатлик гувоҳномасини олиш учун алоҳида мурожаат қилиши талаб этилмаслиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 1-июндаги 226-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 13-банди ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 12-мартдаги 12-16-19-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар адвокатнинг мустақил фаолияти учун асосий ҳужжат ҳисобланган адвокатлик гувоҳномасини олиш жараёнини соддалаштиришга хизмат қилган;
адвокат шартнома тузган ҳудудий адлия органи жойлашган ҳудуддаги ўзи танлаган туман (шаҳар)ларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиши лозимлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 21-ноябрдаги 774-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 18-банди биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 12-мартдаги 12-16-19-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар адвокатлар ресурсларининг самарали тақсимланишига, фуқароларга юридик ёрдам кўрсатишда географик муваффақияцизликларни олдини олишга, мустақил адвокатларнинг касбий жавобгарлигини кучайтиришга хизмат қилган.