Холпўлотов Рустам Ўктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий инструментлар ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4185.
Илмий раҳбар: Козимжонов Аброрбек, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефт ва газ саноати корхоналарида молиявий инструментлар ҳисобини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “молиявий инструмент” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бир вақтнинг ўзида бир корхона учун молиявий актив, иккинчи корхона учун эса молиявий мажбурият ёки улушли инструмент сифатида ҳисобга олинадиган, капитал ҳаракати ва ресурсларни тақсимлашни таъминловчи ҳамда риск ва ликвидликни самарали бошқариш имконини яратадиган ҳуқуқий-иқтисодий восита нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
айирбошланадиган облигациялар ҳисоби бўйича улушли капитални ҳисобга олишда 8200 – “Капиталнинг бошқа элементи” номли синтетик счётини очиш ҳамда унинг таркибида 8210 – “Айирбошланадиган облигациялар бўйича улушли капитал” номли аналитик ишчи счётини киритиш орқали нефт ва газ саноати корхоналарида айирбошланадиган облигациялар ҳисобини такомиллаштириш асосланган;
сотув бўйича дебитор қарздорликларни муддатлар бўйича ажратиш, гуруҳдан гуруҳга ўтиш фоизини, шубҳали дебиторлик қарзлар эҳтимоллик даражасини, шубҳали дебитор қарздорлиги захира қийматини аниқлаш ва ахборотларни ёритиб бериш кетма-кетлиги орқали шубҳали дебиторлик қарзлари бўйича резервни ҳисоблашнинг самарадорлигини ошириш асосланган;
хўжалик юритувчи субектларнинг БҲХС (ИАС) 1 - «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» ва МҲХС (ИФРС) 7 - «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш» стандартлари талаблари доирасида молиявий ҳисоботга илова сифатида молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг тоифалари тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун ахборотнинг ишончлилиги ва шаффофлигини таъминлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субектларда молиявий инструментлар ҳисобини такомиллаш-тириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “молиявий инструмент” тушунчасининг иқтисодий мазмунини бир вақтнинг ўзида бир корхона учун молиявий актив, иккинчи корхона учун эса молиявий мажбурият ёки улушли инструмент сифатида ҳисобга олинадиган, капитал ҳаракати ва ресурсларни тақсимлашни таъминловчи ҳамда риск ва ликвидликни самарали бошқариш имконини яратадиган ҳуқуқий-иқтисодий восита нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-мартдаги 95-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиш натижасида бир хўжалик юритувчи субект учун молиявий актив сифатида ҳисобга олинадиган, иккинчи хўжалик юритувчи субект учун эса молиявий мажбурият ёки улушли инструмент сифатида ҳисобга олинадиган актив ёки мажбурият нуқтаи назаридан такомиллашган молиявий инструмент тушунчаси бўйича назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
айирбошланадиган облигациялар ҳисоби бўйича улушли капитални ҳисобга олишда 8200 – “Капиталнинг бошқа элементи” номли синтетик счётини очиш ҳамда унинг таркибида 8210 – “Айирбошланадиган облигациялар бўйича улушли капитал” номли аналитик ишчи счётини киритиш орқали нефт ва газ саноати корхоналарида айирбошланадиган облигациялар ҳисобини такомиллаштириш таклифи «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2024-йил 29-ноябрдаги 08-36-2-514-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиш натижасида жамият томонидан чиқариладиган айирбошланадиган облигацияларни номинал қиймати ва дисконт қиймати ўртасидаги фарқни ҳисобга олишда аниқлик ва шаффофликка эришилган;
сотув бўйича дебитор қарздорликларни муддатлар бўйича ажратиш, гуруҳдан гуруҳга ўтиш фоизини, шубҳали дебиторлик қарзлар эҳтимоллик даражасини, шубҳали дебитор қарздорлиги захира қийматини аниқлаш ва ахборотларни ёритиб бериш кетма-кетлиги орқали шубҳали дебиторлик қарзлари бўйича резервни ҳисоблашнинг самарадорлигини ошириш таклифи «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2024-йил 29-ноябрдаги 08-36-2-514-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиш натижасида жамиятнинг шубҳали дебиторлик қарзлари бўйича резервни яратишда таклиф қилинган 5 босқичли кетма-кетликдан фойдаланиш натижасида шубҳали дебиторлик қарзлари бўйича резервни ҳисоблашда аниқликка эришган. МҲХС бўйича ҳисоботида дебиторлик қарзлари бўйича резерв 2022-йил якуни бўйича соф фойданинг 58% ни ташкил этган бўлиб, 2023-йил учун соф фойданинг 82,7% миқдоридаги резерв камайтирилишига эришилган;
хўжалик юритувчи субектларнинг БҲХС (ИАС) 1 - «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» ва МҲХС (ИФРС) 7 - «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш» молиявий ҳисоботига илова сифатида молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг тоифалари тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун ахборотнинг ишончлилиги ва шаффофлигини таъминлаш таклифи «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2024-йил 29-ноябрдаги 08-36-2-514-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиш натижасида жамият томонидан молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг тўғрисидаги маълумотларни БҲХС (ИАС) 1 - «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» ва МҲХС (ИФРС) 7 - «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш» талаблари асосида тавсия қилинган шаклдан фойдаланиш натижасида молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун ахборотнинг ишончлилиги ва шаффофлигига эришилган.