Расулов Шерзод Ашировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ижтимоий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.17 - “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1858.
Илмий раҳбар: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2010.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Равшанов Тўйли Гулмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, DSc; Ахмедов Икром Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимизда ижтимоий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «ижтимоий туризм фаолияти» тушунчасининг иқтисодий мазмуни ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари (кам таъминланган оилалар, ёшлар, кекса ва ногирон фуқаролар, талабалар ва бошқалар)нинг туристик ресурслардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган, давлат, жамоат ва хусусий сектор томонидан молиявий субсидиялар, инфратузилмавий имтиёзлар ва ташкилий қўллаб-қувватлаш механизмлари орқали амалга ошириладиган иқтисодий фаолият шакли ички туризм секторида тенглик ва инклюзивликни таъминлаш, ҳудудий иқтисодиётни диверсификация қилиш, хизмат кўрсатиш соҳасида бандликни ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим мультипликатив таъсирга эга тизимли иқтисодий жараён нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
Ижтимоий туризм фаолиятини ривожлантиришда давлат бошқарув органлари, туризм корхоналари, ҳудуд аҳолиси ва туристлар ўртасидаги ўзаро манфаатлар мувозанатини таъминлаш орқали аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий туризм хизматларининг ҳудудий қамровини 25-30%га қадар кенгайтириш таклифи асосланган;
Ижтимоий туризмни рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий механизм имтиёзли туристик ваучерлар учун суғурта мукофотларидан тўлиқ озод қилиш, кам таъминланган аҳоли қатлами учун хизматлар нархини бозор қийматидан 40-50%га арзонлаштириш чораларини жорий этиш орқали ижтимоий туризм хизматларига талабни ошириш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда ижтимоий туризм фаолияти билан боғлиқ асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва соҳа фаолияти ривожланишига мультипликатив таъсир этувчи омилларнинг узоқ муддатли статистик кўрсаткичлари таҳлили асосида 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ижтимоий туризм фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «ижтимоий туризм фаолияти» тушунчасининг иқтисодий мазмуни ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари (кам таъминланган оилалар, ёшлар, кекса ва ногирон фуқаролар, талабалар ва бошқалар)нинг туристик ресурслардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган, давлат, жамоат ва хусусий сектор томонидан молиявий субсидиялар, инфратузилмавий имтиёзлар ва ташкилий қўллаб-қувватлаш механизмлари орқали амалга ошириладиган иқтисодий фаолият шакли ички туризм секторида тенглик ва инклюзивликни таъминлаш, ҳудудий иқтисодиётни диверсификация қилиш, хизмат кўрсатиш соҳасида бандликни ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим мультипликатив таъсирга эга тизимли иқтисодий жараён нуқтаи назаридан такомиллаштирилган илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 18 мартдаги 03-10-17-2436-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий туризм фаолияти ривожланишининг ҳудудий ижтимоий-иқтисодий муаммоларини баҳолаш орқали ижтимоий туризм фаолияти иштирокчилари ўртасида мақсадларнинг тақсимланиши натижасида фаолиятни барқарор ривожланиш имконияти яратилган;
ижтимоий туризм фаолиятини ривожлантиришда давлат бошқарув органлари, туризм корхоналари, ҳудуд аҳолиси ва туристлар ўртасидаги ўзаро манфаатлар мувозанатини таъминлаш орқали аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий туризм хизматларининг ҳудудий қамровини 25-30%га қадар кенгайтириш таклифи асосланган илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 18 мартдаги 03-10-17-2436-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий туризм фаолияти самарадорлигини баҳолаш аниқлиги 15-20 % га ортган;
ижтимоий туризмни рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий механизм имтиёзли туристик ваучерлар учун суғурта мукофотларидан тўлиқ озод қилиш, кам таъминланган аҳоли қатлами учун хизматлар нархини бозор қийматидан 40-50%га арзонлаштириш чораларини жорий этиш орқали ижтимоий туризм хизматларига талабни ошириш асосида такомиллаштирилган илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 18 мартдаги 03-10-17-2436-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вертикал ва горизонталь даражаларда ўзаро боғлиқ бўлган алоқалар ва даражалар тўплами бўлган ташкилий бошқарув тузилмасини шакллантириш аниқлиги ўртача 1,22 мартага ортган;
Ўзбекистонда ижтимоий туризм фаолияти билан боғлиқ асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва соҳа фаолияти ривожланишига мультипликатив таъсир этувчи омилларнинг узоқ муддатли статистик кўрсаткичлари таҳлили асосида 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 18 мартдаги 03-10-17-2436-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойдаланувчилар ўртасида алгоритмик тарзда ўзаро манфаатли муносабатларни шакллантириш орқали транзакция харажатлари 1,5 маротабага қисқарган.