Маматқулов Зарифбек Шарифжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Фарғона водийсида туристик хизматларни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4846
Илмий раҳбари: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимова Гузал Алишеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида туризм фаолиятини ҳудудий ривожлантириш ҳамда бошқарувнинг ҳудудий жиҳатларини қамраб олувчи механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлардаги тарихий-маданий, алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар, табиий шарт-шароитлар ва инфратузилманинг нисбий салоҳият кўрсаткичларини вазн коеффициентлари билан боғланишини ҳисобга олувчи ҳудуднинг умумий туристик ресурс салоҳиятини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш асосланган;
ҳудудий даражадаги туризм хизматлари сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми туризм хизматларини кўрсатиш натижасида ҳудуд иқтисодиётига кириб келувчи бирламчи ва иккиламчи маблағлар оқимини тармоқ фаолиятига қайта йўналтириш ҳисобига такомиллаштирилган;
Фарғона водийсидаги ҳудудларни зоналаштириш асосида “Фарғона водийси туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш негизида водий бўйича қисқа ва узоқ масофали туристик маршрутларни ишлаб чиқиш орқали мавжуд ҳудудий туристик ресурс салоҳиятини бир бутун занжирга бириктириш таклифи асосланган;
Фарғона водийсида туристик хизмат кўрсатилган мижозлар сони, туристик хизматлар сифати самарадорлиги коеффициенти, соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ва туристик ташкилотларга четдан жалб қилинган маблағлар ҳажми ҳисобига туризм хизматлари ҳажмининг 2028-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсида туристик хизматларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлардаги тарихий-маданий, алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар, табиий шарт-шароитлар ва инфратузилманинг нисбий салоҳият кўрсаткичларини вазн коеффициентлари билан боғланишини ҳисобга олувчи ҳудуднинг умумий туристик ресурс салоҳиятини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 7-январдаги 03-10-17-126-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона водийсининг туристик ресурс салоҳиятини баҳолашда ҳудуднинг нисбий тарихий-маданий салоҳияти – 0,08, алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг нисбий салоҳияти – 0,01, ҳудуд табиий шарт-шароитларининг нисбий салоҳияти – 0,18, нисбий инфратузилма салоҳияти – 0,1 коеффициентни ташкил қиладиган оптималликка эришилган;
ҳудудий даражадаги туризм хизматлари сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми туризм хизматларини кўрсатиш натижасида ҳудуд иқтисодиётига кириб келувчи бирламчи ва иккиламчи маблағлар оқимини тармоқ фаолиятига қайта йўналтириш ҳисобига такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 7-январдаги 03-10-17-126-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда туристик фаолиятни янада кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва янги туристик обектларни яратиш имкониятларини кенгайтирган;
Фарғона водийсидаги ҳудудларни зоналаштириш асосида “Фарғона водийси туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш негизида водий бўйича қисқа ва узоқ масофали туристик маршрутларни ишлаб чиқиш орқали мавжуд ҳудудий туристик ресурс салоҳиятини бир бутун занжирга бириктириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 7-январдаги 03-10-17-126-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона водийси ҳудудларида туристик ресурс салоҳиятини оптимал баҳолаш асосида жозибадор туристик хизматлар таклифи 10-15%га ортган;
Фарғона водийсида туристик хизмат кўрсатилган мижозлар сони, туристик хизматлар сифати самарадорлиги коеффициенти, соҳада яратилган ялпи қўшилган қиймат ва туристик ташкилотларга четдан жалб қилинган маблағлар ҳажми ҳисобига туризм хизматлари ҳажмининг 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 7-январдаги
03-10-17-126-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик ташкилотларда микро даражадаги ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш вазифаларини оптимал ташкил этиш аниқлиги ортган.