Анваров Нозимжон Махсудбек ўғлининг
фалсафа доктори) (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) «Тижорат банклари томонидан реал сектор корхоналарини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4990.
Илмий раҳбар: Комолов Одилжон Сайфидинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида реал сектор корхоналар субъектларини тижорат банклари томонидан кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банклар томонидан реал сектор корхоналарига махсус кредит маҳсулоти ҳисобланган “яшил молия” кредитларини тақдим этиш орқали уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашга қўшаётган ҳиссасини рағбатлантириш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда кредит шартларини соддалаштириш ва мослаштирилган кредит маҳсулотларини ишлаб чиқиш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш асосланган;
тижорат банкларининг реал сектор корхоналарини кредит олиш имкониятларини сунъий интеллект (AI) ва машина ўрганиш (ML) технологиялари ёрдамида амалга оширилувчи таҳлил прогнозлари асосида баҳолаш орқали уларнинг кредит олиш эҳтимолини 10-15 фоиз даражада ошириш имконияти асослаб берилган;
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилувчи тижорат банклари кредитлари ҳажмининг банк депозитлари фоиз ставкаси ва муаммоли кредитлар ҳажми билан ўзаро таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида 2030-йилга қадар тижорат банклари кредитлари ҳажми ўсиш тенденциясининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
банклар томонидан реал сектор корхоналарига махсус кредит маҳсулоти ҳисобланган “яшил молия” кредитларини тақдим этиш орқали уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашга қўшаётган ҳиссасини рағбатлантириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБнинг стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТнинг 2025-йил 15-майдаги №05-12/7208-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг яшил молия кредитлари, айниқса янги технологияларни жорий этиш, энергия самарадорлиги ва экологик инфраструктурани ривожлантиришга қаратилган корхоналар учун 15-20 фоиз даражада банк фоиз ставкаларини пасайтиради ва бу орқали реал сектор корхоналари учун кредит олиш имкониятлари кенгаяди;
қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда кредит шартларини соддалаштириш ва мослаштирилган кредит маҳсулотларини ишлаб чиқиш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш таклифи “Микрокредитбанк” АТБнинг “2024-йил учун Бизнес-режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТнинг 2025-йил 15-майдаги №05-12/7208-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкда мижознинг фаолият турини инобатга олган ҳолда унга мослаштирилган кредит маҳсулотлари йўналтириш, мижозларга фоиз ставкалари пасайтириш ёки кредит муддати бўйича имтиёзлар тақдим этиш орқали реал сектор корхоналарининг янги бозорлар ва хизматлар яратиш имкони яратилган;
тижорат банкларининг реал сектор корхоналарини кредит олиш сунъий интеллект (AI) ва машина ўрганиш (ML) технологиялари ёрдамида амалга оширилувчи таҳлил прогнозлари асосида баҳолаш орқали уларнинг кредит олиш эҳтимолини 10-15 фоиз даражада ошириш имконияти асослаб берилган тўғрисидаги таклифи “Микрокредитбанк” АТБнинг 2024-йил учун “Кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТнинг 2025-йил 15-майдаги №05-12/7208-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кредит қарорларини қабул қилишнинг янада шаффоф ва аниқ тизимини яратиш имконияти оширилган. Кредит сўрови ва қарорлар тарихига асосланиб, банклар кредит сўровларини 80% даражада автоматик тарзда таҳлил қилиши имкониятига эга. Машина ўрганиш алгоритмлари ёрдамида кредит рисклари, корхонанинг молиявий ҳолати, кредит тарихидан келиб чиққан ҳолда сўровни тезда кўриб чиқиш ва қарор чиқариш жараёни тезлашади ва аниқроқ бўлади;
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилувчи тижорат банклари кредитлари ҳажмининг банк депозитлари фоиз ставкаси ва муаммоли кредитлар ҳажми билан ўзаро таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган тижорат банклари кредитлари ҳажми ўсиш тенденциясининг прогноз кўрсаткичларидан “Микрокредитбанк” АТБнинг стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТнинг 2025-йил 15-майдаги №05-12/7208-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилувчи тижорат банклари кредитлари ҳажмининг банк депозитлари фоиз ставкаси ва муаммоли кредитлар ҳажми ўртасидаги мақбул нисбатларни таъминлаш имкони яратилган.