Қодиров Искандар Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Алмарданов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қаршиев Отабек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатда акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини оширишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қатъий фоизли корпоратив облигацияларни харид қобилиятини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли «кам сармоя киритиш» (Cимин) ва «юқори сармоя киритиш» (Cимах) усулларига ажратиш асосида муомалага чиқариш ва қимматли қоғозлар бозорида очиқ жойлаштириш орқали акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
корпоратив бошқарувнинг турли моделлари учун хос бўлган “юқори” (60-100 фоизгача), “ўрта” (30-59 фоизгача) ҳамда “паст” (0-29 фоизгача) балли тизим асосида консерватив дивиденд сиёсатларини танлаш орқали акциядорлик жамиятлари дивиденд сиёсати самарадорлигини ошириш асосланган; 
акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини интеграл баҳолаш мезонлари инвестицион жозибадорлик қийматининг “юқори даражада жозибадорлик” (ИЖ ≥ 0,7), “ўртача даражада жозибадорлик” (0,4 ≤ ИЖ < 0,7), “паст даражада жозибадорлик” (ИЖ < 0,4) чегараларида капитал оқимларини бошқариш ва молиявий барқарорликни таъминлаши асосланган;
акциядорлик жамиятларининг инвестиция фаолияти даражасини акс эттирувчи миқдорий баҳолаш ҳисобот даври учун активлар қийматининг ўсиши ҳамда операцион фаолиятнинг пул оқимига нисбати орқали аниқлаш тартибини жорий асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятларининг инвестисия фаоллигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида: 
қатъий фоизли корпоратив облигацияларни харид қобилиятини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли «кам сармоя киритиш» (Cимин) ва «юқори сармоя киритиш» (Cимах) усулларига ажратиш асосида муомалага чиқариш ва қимматли қоғозлар бозорида очиқ жойлаштириш орқали акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш таклифи “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 2-майдаги CЛ-428-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши акциядорлик жамияти томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда диверсификациялаш имконини берган ҳамда 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 7,8 фоизга ўсишга эришилган;
корпоратив бошқарувнинг турли моделлари учун хос бўлган “юқори” (60-100 фоизгача), “ўрта” (30-59 фоизгача) ҳамда “паст” (0-29 фоизгача) балли тизим асосида консерватив дивиденд сиёсатларини танлаш орқали акциядорлик жамиятлари дивиденд сиёсати самарадорлигини ошириш таклифи “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 2-майдаги CЛ-428-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур амалиёт орқали акциядорлик жамиятларига киритилаётган инвестициялар ҳажми 2025-йилда 2024-йилга нисбатан  15 фоизга ўсишига эришилган; 
акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини интеграл баҳолаш мезонлари инвестицион жозибадорлик қийматининг “юқори даражада жозибадорлик” (ИЖ ≥ 0,7), “ўртача даражада жозибадорлик” (0,4 ≤ ИЖ < 0,7), “паст даражада жозибадорлик” (ИЖ < 0,4) чегараларида капитал оқимларини бошқариш ва молиявий барқарорликни таъминлаши юзасидаги таклифи “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 2-майдаги CЛ-428-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестор учун муҳим бўлган барча ички ва ташқи омилларни ҳисобга олишдаги баҳолашнинг аниқлигини оширишга ва инвестиция қарорларини қабул қилишда хавфларни камайтиришга ёрдам берган; 
акциядорлик жамиятларининг инвестиция фаолияти даражасини акс эттирувчи миқдорий баҳолаш ҳисобот даври учун активлар қийматининг ўсиши ҳамда операцион фаолиятнинг пул оқимига нисбати орқали аниқлаш тартибини жорий асосида такомиллаш бўйича таклифи “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 2-майдаги CЛ-428-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларининг инвестиция фаолияти даражасини акс эттирувчи аниқлик билан ишлаш учун тизим яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish