Маллаева Дилафруз Абдихолиқ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган типик бўз тупроқларда оғир металларнинг тарқалиши ва айрим қишлоқ хўжалик экинларида тўпланиши (Китоб тумани тупроқлари мисолида)”, 06.01.04-Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Qx1250
Илмий раҳбар: Каримов Хусниддин Нагимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назир Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Маҳаммадиев Самад Қиличевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Китоб тумани суғориладиган типик бўз тупроғида оғир металларнинг тарқалиши, помидор ва бодринг экинларида уларнинг биоаккумуляцияланиши ҳамда ҳудудга мос (мақбул) экин турини танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тупроқ профили бўйлаб Cр, Ни, Cд ва Пб каби оғир металлар ҳамда микроелементлар (Cо, Cу, Зн)нинг тарқалиши (Пб → Cу →Cо → Cд → Ни) сув-агрокимё (сўрилиши) билан боғлиқлиги аниқланган;
суғориш сувлари таркибидаги токсик элементлар консентрацияси ва уларнинг тупроқдан ўсимликга ўтишида (Пб → 2,80-2,83, Cу → 1,44-1,45, Cо → 1,23-1,35, Cд → 0,98-1,50, Ни → 1,05-1,10 мг/л) боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
помидорнинг «Тошкент тонги», бодрингнинг «Орзу» навлари қисмларида оғир металларнинг биоаккумулияцияси даражасини ўрганилган ва уларнинг турли қисмларда (илдиз, поя, барг ва мева) тўпланиш аниқланган;
оғир металлар билан ифлосланган тупроқларда помидор ва бодринг ҳосилдорлик кўрсаткичлари асосида уларнинг токсик таъсирга чидамлилиги ва ҳосил сифатига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган типик бўз тупроқнинг агроекологик ҳолати, помидор ва бодринг экинларида оғир металларнинг тўпланиши бўйича олинган илмий - амалий натижалар асосида:
Китоб тумани «Қишлиқ» массивининг «Хиромиддин Нуруллаевич», «Варганза боғишамол томорқа хизмати МЧЖ» ва «Абдурасулов Абдуқаюм Джумаевич» фермер хўжаликларининг 1:5000 масштабли гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калий билан таминланганлик даражасига кўра агрокимёвий картограммалари ишлаб чиқилган ва 72,7 гектар майдонга амалётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/05-02-870-сон маʼлумотномаси). Натижада, суғориладиган типик бўз тупроқларнинг гумус ва озиқа элементлари билан таʼминланганлик ҳолатига кўра ўғит меʼёри ва муддатларини тўғри белгилаш, ўғитлар самарадорлигини ошириш, агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш орқали агрокимёвий ҳолатини яхшилаш имконини берган.
Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Қишлиқ» массивининг «Хиромиддин Нуруллаевич», «Варганза боғишамол томорқа хизмати МЧЖ» ҳамда «Абдурасулов Абдуқаюм Джумаевич» фермер хўжалигининг 1 метр қалинлигида ҳаракатчан шаклдаги хром, кадмий, қўрғошин ҳамда мис элементлари билан акс эттирувчи 1:5000 масштабли экологик картаси тузилган ва Китоб тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/05-02-870-сон маʼлумотномаси). Натижада, мазкур экологик карта фермер хўжалигининг суғориладиган типик бўз тупроқларида токсикантлар билан ифлосланиш ҳолатига кўра кимёвий элементларни кам биоаккумуляция қулувчи экинларни танлаб экиш, тупроқнинг ифлосланганлик ҳолатини асослаш ва тупроқнинг ифлосланишини камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказилишига имкон берган.