Мажидов Темур Хамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда Пайр синдромида ташхислаш ва даволаш услубини танлаш» 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2024.2.PhD/Tib4736.
Илмий раҳбар: Рахматуллаев Акмал Абадбекович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда Payr синдромини ташҳислаш ва даволаш чораларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўғон ичакнинг рентген тасвирини рақамли қайта ишлаш, яъни рентген-планиметрик параметрларини таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилган ва хиругик даво услубини танлашнинг патогенетик даволаш кўрсатмалари аниқланган;
ўтказилган гистоморфологик текшириш усуллари натижасида йўғон ичак деворидаги морфогик ўзгаришлар даражасини белгилаш ва чамбар ичак функционал мотор фаолияти холатини бахолаш натижасида хирургик даволашда ичак резекцияси кўламини аниқлаш исботланган;
чамбар ичак талоқ бурчагидаги патологик бириктирувчи тўқима тортмаларидан лапароскопик бартараф этиш амалиётининг афзаллиги ва самарадорлиги, хамда алтернатив даво услуби эканлиги асосланган;
беморларнинг Payr синдромида яқин ва узоқ давр натижаларини аниқ тахлил қилишга асосланган холда, балл шкаласи бўйича энг мухим критерийларни ўз ичига олган баҳоловчи дастурий таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда Пайр синдромида ташхислаш ва даволаш услубини танлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини натижаларини амалиётга тадбиғига кўра:
биринчи илмий янгилик йўғон ичакнинг рентген тасвирини рақамли қайта ишлаш, яъни рентген-планиметрик параметрларини таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилган ва хиругик даво услубини танлашнинг патогенетик даволаш кўрсатмалари аниқланган; Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган дастур орқали беморларга операция услубини аниқлаш мақсадида Payr синдромида йўғон ичакнинг эвакуатор хусусиятини баҳоловчи коэффициентлар тахлил қилинган. Яъни беморга ўтказилган ирригография текшириш усулида, ичак контраст билан тўлдирилган холатида олинган рентген тасвирда йўғон ичакнинг кўтарилувчи қисмининг узунлиги (а), кўндаланг қисмининг узунлиги (b) ва тушувчи қисмининг узунлиги (c) ўлчаб олинган. Ўз навбатида бу учта узунлик йиғиндиси (d) чамбар ичакнинг бутун узунлигини ташкил қилган. Чамбар ичакнинг хар учала қисмларининг нисбий узунлик коэффициенти алоҳида аниқланган (L1 (кўтар.қ.у.) = a/d; L1 (кўнд.қ.у.) = b/d; L1 (т.қ.у.) = c/d;). Худди шу кўрсаткичлар констратдан бўшатилгандан кейин хам аниқланган. Ушбу дастурда аниқланган коэффициент орқали ўз вақтида операция усулига аниқлик киритилган ва керакли даво ўтказилган. Бу орқали яхши натижага эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ўз навбатида Пайр синдромида ушбу дастур орқали самарали даво усули танланиши орқали беморларнинг стационарда бўлиш кунларини қисқартирилишига эришилган. Натижада хар бир бемор учун сарфланадиган дори дармонлар ва воситаларни тежалишига, яъни иқтисодий самардорликка эришилган. Хулоса: шундай қилиб ишлаб чиқилган даструга рентген-планиметрик кўрсатикчлар киритилганда, кўндаланг чамбар ичакнинг узунлик коэффициенти аниқланади, шу орқали беморларда Payr синдромида хирургик даво услубини аниқлашга имкон беради. Узунлик коэффициентининг “0,85” дан паст бўлиши айниқса чамбар ичакнинг кўндаланг қисмида аниқланса, тўғридан тўғри кўндаланг чамбар ичак резекцияси ва “учма-уч” анастомоз қўйишга кўрсатма бўлиб ҳисобланган. Аксинча бу кўрсаткич “0,85 ва1,0” оралиғида бўлса кам инвазив лапароскопия орқали талоқ бурчаги бойлами ва патологик чандиқлардан ажратиш амалиётига кўрсатма бўлиб ҳисобланган.
иккинчи илмий янгилик. йўғон ичакнинг рентген тасвирини рақамли қайта ишлаш, яъни рентген-планиметрик параметрларини таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилган ва хиругик даво услубини танлаш бўйича кўрсатмалар аниқланган; Болаларда Payr синдромида ўтказилган гистоморфологик текшириш усуллари йўғон ичак деворидаги морфогик ўзгаришлар даржасини аниқлашга, нерв ганглийларни тахлил қилиш чамбар ичак функционал мотор фаолиятини текширишга, бу ўз навбатида хирургик даволашда ичак резекцияси кўламини аниқлашга имкон берган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган морфогистологик тадқиқотларда кўндаланг чамбар ичакнинг резекция қилинган қисмининг чўзилиш ва кенгайиш натижасидаги ичак деворининг юпқалашиши ҳисобига шиллиқ ости қаватида липофиброз ҳолати келиб чиқанлиги аниқланган. Ушбу жараён ривожланиш морфогенезида, бириктирувчи тўқима толаларининг зичлашуви ҳамда дағал тус олиши, шунингдек улар орасида ёғ киритмалари билан массив тўпланиши билан кечганлиги кузатилган. Склеротик жараён, шунингдек, мушаклар оралиғи ва шиллиқ ости нерв чигалларининг нерв ганглияларига ҳам тарқалган, улар бириктирувчи тўқиманинг зич ҳалқаси билан ўралган. Нерв тугунлари таркибида қисқа анамнезли беморларда вакуолли дистрофия ҳодисалари бўлган ганглиоз ҳужайралар, узоқ давом этган жараёнда эса дистрофик ҳужайралар қамрови ортиб борганлиги аниқланган. Морфлогик хулосаларга асосланиб Пайр синдромининг декомпенсация босқичида чамбар ичакни максимал резекция қилиш лозимлиги аниқланган ва бу орқали операциядан кейин эффектив натижага эришилган ва беморларнинг хаёт тарзи яхшиланишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ўтказилган гисто-морфологик текшириш натижаларига асосланиб, беморларда резекция кўлами тўғри танлиши ҳисобига беморларнинг шифохонадаги ётоқ кунини қисқартиришга эришилган. Хулоса: Шундай қилиб, Пайр синдромида чамбар ичакнинг кўтарилувчи ва кўндаланг қисмларида доимий нажас пассажининг бузилиши оқибатида ичак деворида чуқур ўзгаришларга сабаб бўлади, яъни дағал толали бириктирувчи тўқиманинг ўсиши, қон айланишнинг бузилиш, ҳўжайраларда дистрофик-склеротик ўзгаришларга олиб келиши аниқланган.
учинчи илмий янгилик. болаларда Payr синдромида чамбар ичак талоқ бурчагидаги патологик бириктирувчи тўқима тормаларидан лапароскопик бартараф этиш амалиётининг афзаллиги ва самардорлиги, хамда алтернатив даво услуби эканлиги илмий асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: Пайр синдромида 58 нафар кузатувда дастур орқали чамбар ичакнинг узунлик коэффициенти “0,85 ва 1,0” оралиғида эканлиги сабабли кам инвазив лапароскопик талоқ бурчагидаги патологик бойламларни бартараф этиш амалиёти қўлланилган. Ушбу усулнинг узоқ давр натижалари тахлили шуни кўрсатдики 83% ҳолатда яхши натижа олинган ва беморларни соғлом турмуш тарзига қайтишга имкон яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда лапароскопик асистентлик орқали талоқ бурчагини патологик бириктирувчи тўқима тормаларидан бартараф этиш амалиётидан кейин, ушбу беморларнинг тез оёққа туриши, реанимация бўлимида узоқ қолиб кетмаслиги, касалхонадаги ётоқ кунларининг ўртача кўрсаткичини қисқартиришга эришилди ва ўртача 8,65±0,54 ётоқ кунни ташкил этиши аниқланди. Кўндаланг чамбар ичакнинг резекцияси ва “охир-охир” анастомоз қўйиш амалиёти бажарилган беморларда бу кўрсаткич 16,35±0,46 ётоқ-кунни ташкил қилди. Касалхонада беморнинг 1 ётоқ-кун учун даволаниш харажати 135000 сўмни ташкил этган. Лапароскопик асистентлик билан бажарилган операциялардан кейин беморларнинг касалхонада умумий даволаниш харажатлари ўртача – 8,65*135000=1167750 сўмни, анаънавий усулда амалиёт бажарилган операцияларидан кейин эса – 16,35*135000=2207250 сўмни ташкил этди. Бундан кўриниб турибдики, асосий гуруҳдаги 1 нафар бемор учун иқтисодий самарадорлик 1039500 сўмни ташкил қилди. Агарда 12 ойда ўртача 20 нафар бемор ушбу патология бўйича даволанса 20790000 сўм маблағ тежалади. Хулоса: ўтказилган тадқиқотлар ва олинган натижалар асосланган холда болаларда Payr синдромида йўғон ичакнинг рентген тасвирини рақамли қайта ишлаш, яъни рентгенпланиметрик параметрларини таҳлил қилиш дастури, хиругик даво услубини танлаш имконини яратди. Чамбар ичак узунлик коэффициенти “0,85 - 1,0” оралиғида бўлганда лапароскопия услубини қўллаш лозимлигини англатган.
тўртинчи илмий янгилик. беморларнинг Payr синдромида яқин ва узоқ давр натижаларини аниқ тахлил қилишга асосланган холда, балл шкаласи бўйича энг мухим критерийларни ўз ичига олган баҳоловчи дастурий таъминот ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг яқин ва узоқ давр натижалари “Болаларда Payr синдромида операция натижаларини тахлил қилиш шкаласи” асосида тахлил қилинган. Бунда қуйидаги омиллар эътиборга олинган: яъни Бристоль шкаласи бўйича 1-тип кичик шарча шаклидаги қаттиқ нажас, 2-тип колбаса шаклидаги қаттиқ нажас, 3-тип колбасасимон эластик нажас, 4-тип колбасасимон силлиқ юза шаклидаги нажас, қорин сохада оғриқ интенсивлиги, йўғон ичак рентген контраст текшириш усули ирригографияда ичакнинг контраст моддадан тозаланиш фоизи, ич келиш частотаси. Ушбу омиллар мавжудлигига қараб натижалар яхши, қониқарли ва қониқарсиз деб баҳоланган. “-” омил йўқлигини, “+” омил кузатилиш частотаси ўртачалигини ва “++” омил доимо кузатилишини англатган. Ушбу шкалага кўра омилларнинг баллар йиғиндиси бўйича: 15-21 балл яхши, 8-14 балл қониқарли ва 1-7 балл қониқарсиз натижа эканлигини англатган. Дастур мобил иловага ўрнатилиши орқали қўлланилишининг соддалиги ва нафақат шифокорлар балки уларнинг ота-оналари хам фарзандида бажарилган даводан кейинги натижани тахлили қилиш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда Payr синдромида операция натижаларини тахлил қилиш шкаласининг иқтисодий самарасига келадиган бўлсак, ушбу дастурнинг соддалиги, ҳозирда сунъий интелектга эхтиёж ошиб бораётган бир даврда ушбу иловани беморларнинг ота-оналари ўз мобил қурилмасига ўрнатиш орқали ўз уйида фарзандининг даво натижасини тахлил қилиши мумкин. Натижани билиш билан бирга дастур аниқланган ҳолатга қараб кейинги профилактик даво чоралари бўйича тавсиялар берадиган, беморга амбулатор ёки стационар даво лозимлиги бўйича йўриқнома чиқарадиган дастур яратилган. Хулоса: шундай қилиб, беморларнинг Payr синдромида яқин ва узоқ давр натижаларини аниқ тахлил қилишга асосланган, энг мухим критерийларни ўз ичига олган, балл шкаласи орқали баҳоловчи дастурий таъминот тахлилида асосий гурухда 86,5% холатда яхши натижа кузатилгани аниқланган.
Тадқиқот натижалари Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20-сонли йиғилиш баённомаси, хамда Сурхандарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Болалар хирургия бўлими амалиётига Бош шифокорнинг 2025 йил 23 май №85t-сонли буйруғи билан, ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Ургенч филиали клиникаси Хирургия бўлими амалиётига Бош шифокорнинг 2025 йил 29 майдаги 18-I-сонли буйруғи билан жорий этилган.