Сатторов Бобур Бурхон уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпоксид қотишмалари билан алоқада бўлган ишчилар учун стоматологик ёрдамни ташкил этишни илмий асослаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4657.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Кубаев Азиз Саидолимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдыракман Молдалиевич Ешиев, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қиргизистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: эпоксид қотишмаси билан алоқада бўлган ишчиларга стоматологик ёрдам кўрсатишни ташкил этишни илмий асослаш, касбий хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда пародонт касалликларининг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларида эпоксид қотишмаларининг токсик ва сенсибилизацияловчи хусусиятлари натижасида пародонт тўқималаридаги яллиғланиш реакциялари, шиллиқ қаватнинг ҳимоя функцияси бузилиши ва оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатининг ёмонлашуви кузатилиши аниқланган;
пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ишчиларида кимёвий омиллар таъсири натижасида секретор иммуноглобулинлар, цитокинлар ва носпецифик ҳимоя омиллари ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши натижасида яллиғланиш реакциялари кучайиши ва аллергик сенсибилизация жараёнларининг фаоллашиши кузатилиши аниқланган;
илк бор OHIP-49-RU ҳаёт сифати индекси асосида эпоксид қотишмаси билан алоқада бўлган ишчиларнинг нафақат эпоксид қотишмасининг касбий таъсир муддати, балки пародонт тўқималарининг шикастланиш даражаси ва интенсивлиги билан ҳам белгиланиши аниқланган;
илк бор пластик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда эпоксид қотишмаси таъсирига учраган ишчиларда сурункали тарқалган пародонтитларни даволаш учун тавсия этилган ноёб аминокислоталар занжиридан ибборат паст молекуляр оғирликдаги пептидлардан ташкил топган Vivax гелини қўллаш орқали пародонт тўқималарининг сезиларли даражада барқарорлашуви исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 05.07.2025 йилдаги 3-сонли йиғилиш баённомасига асосан:
биринчи илмий янгилик: пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларида эпоксид қотишмаларининг токсик ва сенсибилизацияловчи хусусиятлари натижасида пародонт тўқималаридаги яллиғланиш реакциялари, шиллиқ қаватнинг ҳимоя функцияси бузилиши ва оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатининг ёмонлашуви кузатилиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган маълумотлар кимёвий ишлаб чиқариш ишчиларида гигиеник, клиник ва стоматологик кўрсаткичларни профилактика тадбирлари дастурига киритиш зарурлигини асослади. Аниқланган миқдорий параметрлар стоматологик хавф даражасини холисона баҳолаш ва индивидуал профилактика схемаларини тузиш учун қўлланилиши мумкин. Бу амалий тиббиёт ва профилактик стоматология учун муҳим аҳамиятга эга. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент давлат стоматология институти клиникасида (07.10.2024 йилдаги 56-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасида (14.11.2024 йилдаги 110-сонли буйруқ) амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эпоксид қотишмалар таъсирига учраган ишчиларда стоматологик ҳолат бузилишларини эрта аниқлаш ва тузатиш оғиз бўшлиғининг касб билан боғлиқ касалликлари даражасини пасайтириш, касалланишни камайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат қобилиятини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган ёндашувни жорий этиш эпоксид қотишмаси билан алоқада бўлган ишчиларда тиш кариеси ва пародонт касалликларининг асоратланган шаклларини даволаш билан боғлиқ тўғридан-тўғри ва билвосита харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Профилактика тадбирлари ва эрта стоматологик аралашувларни ўтказиш юқори технологияли ёрдамга бўлган эҳтиёжни ва дори-дармон терапияси харажатларини камайтириш орқали йилига бир бемор учун ўртача 380000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ишчиларида кимёвий омиллар таъсири натижасида секретор иммуноглобулинлар, цитокинлар ва носпецифик ҳимоя омиллари ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши натижасида яллиғланиш реакциялари кучайиши ва аллергик сенсибилизация жараёнларининг фаоллашиши кузатилиши аниқланган; Бу эса иммунитетнинг пасайиши ва аллергик сезувчанликнинг ортишини кўрсатади ҳамда иш стажига боғлиқ профилактика зарурлигини асослайди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижалари биринчи марта эпоксид бирикмалар билан узоқ вақт алоқада бўлган шахсларда оғиз бўшлиғи ҳолатини иммунологик назорат қилиш зарурлигини асослаш имконини берди. Аниқланган кўрсаткичлар (sIgA, IgE, лизоцим) оғиз бўшлиғи иммун ҳолатининг қулай ва маълумот берувчи биомаркерлари сифатида хизмат қилиши ва касбий патология ривожланиши хавфи юқори бўлган гуруҳларни аниқлаш учун қўлланилиши мумкин. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент давлат стоматология институти клиникасида (07.10.2024 йилдаги 56-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасида (14.11.2024 йилдаги 110-сонли буйруқ) амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эпоксид қотишма билан алоқада бўлган ишчиларда иммунитет пасайиши ва аллергик зўриқиш белгиларини эрта аниқлаш профилактика ва тузатиш чораларини ўз вақтида қўллаш имконини беради. Бу оғиз бўшлиғининг сурункали яллиғланиш касалликлари частотасини камайтириш, беморларнинг аҳволи, меҳнат қобилияти ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ноинвазив диагностик тестлар (сўлак) ёрдамида иммунологик назоратни қўллаш асоратланган стоматологик ҳолатлар сонини камайтириш ва ресурсларни аниқроқ тақсимлаш орқали даволашни такомиллаштириш имконини беради. Ҳар бир бемор учун ишлаб чиқилган алгоритм оғиз бўшлиғи касалликларини кечроқ ва қимматроқ даволаш харажатларидан қочиб, 470000 сўмгача тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор OHIP-49-RU ҳаёт сифати индекси асосида эпоксид қотишмаси билан алоқада бўлган ишчиларнинг нафақат эпоксид қотишмасининг касбий таъсир муддати, балки пародонт тўқималарининг шикастланиш даражаси ва интенсивлиги билан ҳам белгиланиши аниқланган; Бу сурункали токсик таъсирнинг аҳамиятини таъкидлайди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижалари биринчи марта стоматологик патология ва иммунитет бузилишлари ривожланиш хавфини баҳолашда эпоксид қотишмалари билан касбий алоқа қилиш тажрибасини ҳисобга олиш зарурлигини асослади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент давлат стоматология институти клиникасида (07.10.2024 йилдаги 56-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасида (14.11.2024 йилдаги 110-сонли буйруқ) амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иш стажи билан яллиғланиш ва иммун бузилишларнинг оғирлиги ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва мақсадли профилактикасини таъминлаш имконини берди. Бу пародонтитнинг асоратли шакллари тарқалишини камайтиришга, ҳаёт сифатини яхшилашга ва ишчиларнинг касбий мақомини сақлаб қолишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: стажга боғлиқ ёндашув ва йўналтирилган иммунологик диагностикадан фойдаланиш текширув ҳажмини оптималлаштириш ва оғир стоматологик ҳолатлар ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Ушбу схеманинг жорий этилиши иммунитет бузилишларини ўз вақтида аниқлаш ва қимматбаҳо даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали ҳар бир бемор учун 420000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор пластик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда эпоксид қотишмаси таъсирига учраган ишчиларда сурункали тарқалган пародонтитларни даволаш учун тавсия этилган ноёб аминокислоталар занжиридан ибборат паст молекуляр оғирликдаги пептидлардан ташкил топган Vivax гелини қўллаш орқали пародонт тўқималарининг сезиларли даражада барқарорлашуви исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Таклиф этилган алгоритм эпоксид қотишмаси билан алоқада бўлган шахслардаги иммунологик, клиник ва гигиеник бузилишларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган бўлиб, стоматологларга стандарт профилактика ва даволашдан индивидуалаштирилган усулга ўтиш имконини беради. Унинг жорий этилиши пародонтит кечишини прогностик баҳолашни яхшилашга, даволаш муддатлари ва ҳажмини оптималлаштириш, шунингдек, касаллик қайтарилиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент давлат стоматология институти клиникасида (07.10.2024 йилдаги 56-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасида (14.11.2024 йилдаги 110-сонли буйруқ) амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш хуружлар сонини камайтириш, даволашнинг клиник самарадорлигини ошириш, ремиссия муддатини узайтириш ва беморларда стоматологик саломатликнинг умумий сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган алгоритмнинг қўлланилиши касалликнинг кучайиши ва такрорий мурожаатлар частотасининг пасайиши билан боғлиқ бўлиб, бу даволанишнинг умумий харажатларини камайтиришга имкон беради. Пародонтитнинг ривожланишини олдини олиш ва эришилган даволаш натижасининг барқарорлиги туфайли ҳар бир бемор учун харажатлар тежалиши 520000 сўмни ташкил этди.