Олимова Комола Жамшид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Репродуктив ёшдаги аёлларда “пуч” фолликула синдромини ташхислаш ва профилактикасини оптималлаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик и гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.3.PhD/Tib3696.
Илмий раҳбар: Шукуров Фархад Ишкулович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,  DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Джахангир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштрлган она ва бола саломатлиги илмий-амалий  тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади репродуктив ёшдаги аёлларда “пуч” фолликула синдромини ташхислаш, прогнозлаш ва профилактикасини такомиллаштирилган усуллари орқали ёрдамчи репродуктив технологиялар натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
репродуктив ёшдаги аёлларда ПФС учраш салмоғининг таҳлили, унинг эрта репродуктив ёшдаги аёлларда 12%, кеч репродуктив ёшдаги аёлларда 24% ҳолатда учраб (p<0,05), кеч репродуктив ёшдаги аёлларда ПФС салмоғининг 2,0 баравар кўп учраши, ёш омили билан боғлиқ эканлиги исботланган;
фолликуляр суюқлиги микробиотасининг таҳлили, асосий гуруҳларда Lactobacillus crispatus 20–35% га, Bifidobacterium spp. 50% га камайгани (p<0,01), аксинча Clostridium difficile 40% (p<0,01), Prevotella disiens 30–40% (p<0,01), Prevotella bivia 25–30% (p<0,05) ва Bacteroides fragilis 12–21% (p<0,05) гача кўпайгани ПФСнинг ривожланиши ва рецидив хавфи билан боғлиқ эканлиги исботланган; 
фолликуляр суюқликда микроэлементлар таҳлили, цинк миқдор даражаси <75 µg/L ва селен миқдор даражаси <40 µg/L аниқланган аёлларда ПФС ривожланиш хавфи 2.0 бараварга ортиб (p<0,05), ушбу элементлар миқдор даражасининг пасайиши антиоксидант ҳимоянинг сусайиши ва оксидатив стресс кучайиши билан боғлиқ ҳолда ПФС патогенезининг муҳим звеноси эканлиги исботланган;
PRP-терапияни Saccharomyces boulardii CNCM I-745 ва Lactobacillus rhamnosus пробиотиклари ҳамда цинк + селен билан биргаликда қўллаш тухум ҳужайра олиниши гурухларда мос равишда 47,3% ва 52,2%, ҳомиладорлик кўрсаткичи мос равишда 46,5% ва 51,2% ортишига ҳамда такрорий ЭКУ га эҳтиёжнии 25% га қисқаришига олиб келиб (p<0,05), ушбу натижалар инновацион комплекс терапиянинг ПФС профилактикаси ва даволашида юқори самарадорликка эга экани исботланган.
 IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Репродуктив ёшдаги аёлларда ПФСни умумклиник, эходопплерометрик ва гормонал текширувлар орқали касалликнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ҳамда фертилликни тиклашга асосланган даволаш усулларини такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: репродуктив ёшдаги аёлларда ПФС учраш салмоғининг таҳлили, унинг эрта репродуктив ёшдаги аёлларда 12%, кеч репродуктив ёшдаги аёлларда 24% ҳолатда аниқланди (p<0,05). Кеч репродуктив ёшдаги аёлларда ПФС салмоғининг 2,0 баравар кўп учраши, ёш омили билан боғлиқ эканлиги исботланган ва улар натижалари асосида “Пуч” фолликула синдроми: ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси” мавзусида услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб (Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашида 24.06.2024 й. 06-24/338-т сон билан тасдиқланган) ва  Республика перинатал маркази бўйича 04.12.2024 йилдаги 126-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 9-сонли туманлараро перинатал маркази бўйича 02.12.2024 йилдаги 197-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник Кенгаши томонидан 2025 йил 10 июндаги 19/64-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: ёш омилининг ПФС ривожланишида ҳал қилувчи омил сифатида аниқланиши хавфни эрта баҳолаш, мақсадли профилактика чораларини кўриш ва соғлом репродуктив саломатликни таъминлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: кеч репродуктив ёшда хавфни олдиндан аниқлаш орқали асоссиз текширув ва ЭКУ харажатларини камайтириб, ҳар бир бемор учун ўртача 400000 сўм, 90 нафар бемор учун эса 36000000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса:  кеч репродуктив ёшда ПФС тарқалиши 2 баравар юқори эканлиги ва ёш омили асосий ҳал қилувчи омил эканлиги исботланди, шу билан бирга ортиқча харажатлардан воз кечиш орқали жами 36000000 сўм иқтисод қилинди имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: фолликуляр суюқлиги микробиотасининг таҳлили, асосий гуруҳларда Lactobacillus crispatus 20–35% га, Bifidobacterium spp. 50% га камайгани (p<0,01), аксинча Clostridium difficile 40% (p<0,01), Prevotella disiens 30–40% (p<0,01), Prevotella bivia 25–30% (p<0,05) ва Bacteroides fragilis 12–21% (p<0,05) гача кўпайгани ПФСнинг ривожланиши ва рецидив хавфи билан боғлиқ эканлиги исботланган ва улар натижалари асосида “Пуч” фолликула синдроми: ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси” мавзусида услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб (Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашида 24.06.2024 й. 06-24/338-т сон билан тасдиқланган) Республика перинатал маркази бўйича 04.12.2024 йилдаги 126-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 9-сонли туманлараро перинатал маркази бўйича 02.12.2024 йилдаги 197-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник Кенгаши томонидан 2025 йил 10 июндаги 19/64-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фолликуляр суюқлик микробиотасининг илк маротаба тўлиқ таҳлил қилиниши ПФС билан боғлиқ дисбиозни аниқлаш, аёлларда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш ва ҳомиладорлар салмоғини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: микробиота таҳлили орқали ПФС хавфини аниқлаш натижасида асоссиз антибиотиклар ва қимматбаҳо қўшимча текширувларнинг олди олиниб, ҳар бир бемор учун ўртача 450000 сўм, 90 нафар бемор учун эса 40500000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: фолликуляр суюқлик микробиотасида Lactobacillus ва Bifidobacterium камайиши, аксинча Clostridium difficile, Prevotella spp. ва Bacteroides fragilis кўпайиши ПФС ривожланиши ва рецидив хавфи билан чамбарчас боғлиқ эканлиги исботланди, шу билан бирга ортиқча текширув ва даволаш харажатларидан воз кечиш орқали жами 40500000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: фолликуляр суюқликда микроэлементлар таҳлили, цинк миқдор даражаси <75 µg/L ва селен миқдор даражаси <40 µg/L аниқланган аёлларда ПФС ривожланиш хавфи 2.0 бараварга ортиши аниқланган (p<0,05). Ушбу элементлар миқдор даражасининг пасайиши антиоксидант ҳимоянинг сусайиши ва оксидатив стресс кучайиши билан боғлиқ ҳолда ПФС патогенезининг муҳим звеноси эканлиги исботланган ва улар натижалари асосида “Пуч” фолликула синдроми: ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси” мавзусида услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб (Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашида 24.06.2024 й. 06-24/338-т сон билан тасдиқланган) Республика перинатал маркази бўйича 04.12.2024 йилдаги 126-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 9-сонли туманлараро перинатал маркази бўйича 02.12.2024 йилдаги 197-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник Кенгаши томонидан 2025 йил 10 июндаги 19/64-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: микробиота кўрсаткичларига асосланган ПФС ривожланиши ва унинг рецидиви хавфини прогнозлаш модели ишлаб чиқилиши аёлларда репродуктив саломатликни эрта баҳолаш, рецидивларни барвақт аниқлаш ва индивидуал профилактика чораларини жорий этиш ҳамда бепуштлик ва унга боғлиқ ижтимоий муаммоларни камайтириш, соғлом авлодни таъминлаш ва аёллар ҳаёт сифати ҳамда ижтимоий барқарорликни ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: микробиота кўрсаткичларига асосланган ПФС ривожланиши ва рецидиви хавфини прогнозлаш модели жорий этилиши натижасида, ҳар бир беморда қўшимча инвазив текширувлардан воз кечиш орқали ўртача 350000 сўм, 90 нафар бемор учун эса 31 500000 сўм маблағ тежалишига ҳамда  эрта ташхис ва индивидуал профилактика узоқ муддатли даволаш харажатларини камайтиришга, соғлиқни сақлаш тизимида умумий иқтисодий самарадорликни ошириш имконини беради. Хулоса: микробиота кўрсаткичларига асосланган ПФС ривожланиши ва рецидиви хавфини прогнозлаш модели амалиётга жорий этилиши, аёлларда репродуктив саломатликни эрта баҳолаш, рецидивларни барвақт аниқлаш, профилактика ҳамда ортиқча ҳар бир бемор учун ўртача 350000 сўмгача ва 90 нафар бемор учун 31500000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: PRP-терапияни Saccharomyces boulardii CNCM I-745 ва Lactobacillus rhamnosus пробиотиклари ҳамда цинк + селен билан биргаликда қўллаш тухум ҳужайра олиниши гурухларда мос равишда 47,3% ва 52,2%, ҳомиладорлик кўрсаткичи мос равишда 46,5% ва 51,2% ортишига ҳамда такрорий ЭКУ га эҳтиёжнии 25% га қисқаришига олиб келди (p<0,05). Ушбу натижалар инновацион комплекс терапиянинг ПФС профилактикаси ва даволашида юқори самарадорликка эга экани исботланган ва улар натижалари асосида “Пуч” фолликула синдроми: ташхислаш, прогнозлаш, даволаш ва профилактикаси” мавзусида услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб (Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашида 24.06.2024 й. 06-24/338-т сон билан тасдиқланган) Республика перинатал маркази бўйича 04.12.2024 йилдаги 126-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 9-сонли туманлараро перинатал маркази бўйича 02.12.2024 йилдаги 197-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник Кенгаши томонидан 2025 йил 10 июндаги 19/64-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: PRP-терапияни Saccharomyces boulardii CNCM I-745, Lactobacillus rhamnosus пробиотиклари ва цинк селен препарати билан биргаликда қўллаш орқали “пуч” фолликула синдроми кузатилган ва хавф гуруҳига кирувчи аёлларда фертилликни тиклаш, овуляция ва ҳомиладорлик кўрсаткичларини ошириш, шунингдек, гормонал, эхографик ва микробиота ҳолатларни яхшилашга эришиш, бепуштликнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни сақлаш, соғлом авлодни таъминлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: PRP-терапияни Saccharomyces boulardii CNCM I-745, Lactobacillus rhamnosus пробиотиклари ва цинк селен препарати билан биргаликда қўллаш асосида аёлларда қайта-қайта қимматбаҳо инвазив текширувлар ва узоқ муддатли стандарт даволашга эҳтиёж сезиларли даражада камайди, тиббий хизматларга сарфланадиган харажатларни қисқартириш, шунингдек, ҳар бир бемор учун ўртача 400000 сўм, 90 нафар бемор учун эса 36000000 сўм маблағ тежашга эришиш ва соғлиқни сақлаш тизими юкини енгиллаштириш имконини берган. Хулоса: “пуч” фолликула синдроми кузатилган ва хавф гуруҳига кирувчи аёлларда PRP-терапияни Saccharomyces boulardii CNCM I-745, Lactobacillus rhamnosus пробиотиклари ва цинк селен препарати билан биргаликда қўллаш фертилликни тиклаш, овуляция ва ҳомиладорлик кўрсаткичларини ошириш ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 400000 сўм, 90 нафар бемор учун эса 36000000 сўм маблағ иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish