Киряков Дмитрий Андреевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саратон ва саратон олди тери касалликларини клиник ва иммунологик хусусиятлари”, 14.00.11-Дерматология ва венерология, 14.00.14-Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.1.PhD/Tib2435.
Илмий раҳбарлар: Азизов Бахадир Садыкович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ганиев Абдуаваз Абдулахатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гафур-Охунов Мирза Аллаярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги ва саноат ҳудудлари аҳолиси орасида тери ўсмаларининг тарқалишини аниқлаш, тери ўсмаларини скрининг қилиш усулини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ етиш, уларнинг клиник хусусиятларини таҳлил қилиш, цитокин ҳолатини (ИЛ-4 ва ИЛ-10) баҳолаш ҳамда даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат ва қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган аҳоли орасида ҳавфли тери ўсмаларининг тарқалганлиги бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида саноат аҳолиси орасида тери неоплазмаларининг (ясси ҳужайрали карцинома 19,1%; актиник кератоз – 29,5%) 3,5 баробар кўп тарқалганлиги исботланган;
аҳоли орасида ҳавфли ўсмаларини скрининг қилишнинг ишлаб чиқилган усулини жорий этиш  тизимини қўллаш натижасида тери ўсмаларини эрта аниқланиш кўрсаткичини 1% дан 15% гача оширганлиги  исботланган;
тери ўсмаларинининг яхши сифатли турларида иммунореактивлик холатини ўрганиш асосида яллиғланишга қарши ИЛ-10 цитокинининг 6,4 баробар ошиши, ҳавфли малингнизлашган ўсмаларда эса ИЛ-4 цитокинининг 17,2 маротаба кўтарилиши аниқланган ва ҳавфли малингнизлашган ўсмаларда иммунореактивликнинг цитотоксик ва аутоиммун турда фаолияти исботланган;
терининг ҳавфли ўсмаларини даволашда ишлаб чиқилган комбинирланган пневмогипертермия билан биргаликда яқин фокусли рентгентерапия ва интерферонотерапия  даволаш усулини қўллаш натижасида ўсмаларнинг тўлиқ регрессига олиб келиши ва рецидивларсиз даволаш самарадорлигининг 94,6% га ошиши исботланган.
IV. Тадқикот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тери ўсмаларини ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 биринчи илмий янгилик:  саноат ва қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган аҳоли орасида ҳавфли тери ўсмаларининг тарқалганлиги бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида саноат аҳолиси орасида тери неоплазмаларининг (ясси ҳужайрали карцинома 19,1%; актиник кератоз – 29,5%) 3,5 баробар кўп тарқалганлигининг исботланганлиги Тошкент вилояти тери ва таносил касалликлари диспансери амалиётига 13.08.2024 йилдаги 71-сонли буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали амалиётига 08.08.2024 йилдаги 26-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник Кенгашининг 22.10.2024-йилдаги 07/10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўсмаларнинг дастлабки босқичда аниқланиши касалликнинг хавфли босқичга ўтишига ва факултатив ўсма олди касалликларнинг малигнизациясига, асоратлар ривожланиш эҳтимолига тўсқинлик қиллади ва терапевтик тадбирларнинг давомийлигини қисқартиради. Иқтисодий самарадорлиги: терининг ёмон сифатли ўсмаларини эрта аниқлаш 82 нафар беморда ўсма резексияси ҳажмини камайтириш орқали 66338000 сўм тежаб қолишга имкон берган. Хулоса: тери ўсмаларини эрта ташхислашнинг янги усули ёрдамида ҳар бир бемор учун 809000 сўм маблағларни тежаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: аҳоли орасида ҳавфли ўсмаларини скрининг қилишнинг ишлаб чиқилган усулини жорий этиш  тизимини қўллаш натижасида  тери ўсмаларини эрта аниқланиш кўрсаткичини 1% дан 15% гача оширганлиги  исботланганлиги  Тошкент вилоят тери ва таносил касалликлари диспансери амалиётига 13.08.2024 йилдаги 71-сонли буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали амалиётига 08.08.2024 йилдаги 26-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник Кенгашининг 22.10.2024-йилдаги 07/10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўсмаларнинг дастлабки босқичда аниқланиши касалликнинг хавфли босқичга ўтишига ва факултатив ўсма олди касалликларнинг малигнизациясига, асоратлар ривожланиш эҳтимолига тўсқинлик қилади ва терапевтик тадбирларнинг давомийлигини қисқартиради. Иқтисодий самарадорлиги: терининг ёмон сифатли ўсмаларини эрта аниқлаш 82 нафар беморда ўсма резексияси ҳажмини камайтириш орқали 66338000 сўм тежаб қолишга имкон берган. Хулоса: тери ўсмаларини эрта ташхислашнинг янги усули ёрдамида ҳар бир бемор учун 809000 сўм маблағларни тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: тери ўсмаларинининг яхши сифатли турларида иммунореактивлик холатини ўрганиш асосида яллиғланишга қарши ИЛ-10 цитокинининг 6,4 баробар ошиши, ҳавфли малингнизлашган ўсмаларда эса ИЛ-4 цитокинининг 17,2 маротаба кўтарилиши аниқланган ва ҳавфли малингнизлашган ўсмаларда иммунореактивликнинг цитотоксик ва аутоиммун турда фаолияти исботланганлиги Тошкент вилоят тери ва таносил касалликлари диспансери амалиётига 13.08.2024 йилдаги 71-сонли буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали амалиётига 08.08.2024 йилдаги 26-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник Кенгашининг 22.10.2024-йилдаги 07/10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўсмаларнинг дастлабки босқичда аниқланиши касалликнинг хавфли босқичга ўтишига ва факултатив ўсма олди касалликларнинг малигнизациясига, асоратлар ривожланиш эҳтимолига тўсқинлик қилади ва терапевтик тадбирларнинг давомийлигини қисқартиради. Иқтисодий самарадорлиги: терининг ёмон сифатли ўсмаларини эрта аниқлаш 82 нафар беморда ўсма резексияси ҳажмини камайтириш орқали 66338000 сўм тежаб қолишга имкон берган. Хулоса: тери ўсмаларини эрта ташхислашнинг янги усули ёрдамида ҳар бир бемор учун 809000 сўм маблағларни тежаш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик:  терининг ҳавфли ўсмаларини даволашда ишлаб чиқилган комбинирланган пневмогипертермия билан биргаликда яқин фокусли рентгентерапия ва интерферонотерапия даволаш усулини қўллаш натижасида ўсмаларнинг тўлиқ регрессига олиб келиши ва рецидивларсиз даволаш самарадорлигининг 94,6% га ошиши исботланганлиги Тошкент вилоят тери ва таносил касалликлари диспансери амалиётига 13.08.2024 йилдаги 71 - сонли буйруғи билан ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти филиали амалиётига 08.08.2024 йилдаги 26 - сонли буйруғи билан жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник Кенгашининг 22.10.2024-йилдаги 07/10-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги:  тери ўсмаларини даволашнинг ишлаб чиқилган комбинирланган усулидан фойдаланиш жарроҳлик аралашувисиз бартараф қилиш, рецидивлар сонини камайтириш имконини беради, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ўсмаларни жарроҳликсиз даволашда ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш ўсма резексияси ҳажмини камайтириш орқали 82 нафар беморда 95120000 сўм тежаб қолиш имконини берган. Хулоса: тери ўсмаларини янги даволаш усули ёрдамида даволаш орқали ҳар бир бемор учун 1160000 сўм тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish