Рахматалиев Саиджон Хомитали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Брахиоцефал артерияларнинг носпецифик аортоартериити билан касалланган беморларни диагностика қилиш ва комплекс даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.34 – «Юрак қон-томир хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.3.PhD/Tib4760.
Илмий рахбар: Ирназаров Акмал Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01
Расмий оппонентлар: Бахритдинов Фазлитдин Шамситдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Суннатов Равшан Джалилович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: брахиоцефал артерияларнинг носпецифик аортоартериити билан касалланган беморларини комплекс даволаш натижаларини яхшилаш мақсадида касалликнинг янги диагностик усулларни жорий этиш ва яллиғланиш жараёни фаоллигини сусайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фон сигналини сусайтириш йўли билан бутун тана диффузион-мувозанатланган магнит-резонанс томографияси (DWIBS) магистрал артериялардаги актив яллиғланиш локализациясини аниқ визуализация қилиш, шунингдек, симптоматик стеноз билан зарарланган жойлардан узоқда жойлашган қон томирларда янги яллиғланиш ўчоқларини аниқлаш имконини бериши исботланган;
яллиғланиш маркерлари сохта манфий натижа кўрсатган беморларда яллиғланиш жараёни фаоллигини тўғри баҳолаш учун интерлейкин-6 цитокини даражасини аниқлаш зарурлиги исботланган;
интерлейкин-6 цитокини юқори бўлганда, пульс-терапияга резистент бўлганда, пульс-терапия компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик ёки қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган тақдирда, беморларга интерлейкин-6 цитокинини блокловчи тоцилизумаб препаратини қўллаш самарадорлиги исботланган;
брахиоцефал артериялар носпецифик аортоартериити бўлган беморларда яллиғланиш фаоллигини тўғри баҳолаш ва интерлейкин-6 цитокинини блокловчи препаратлар қўллаш орқали жаррохлик амалиётларнинг асоратларини камайтирадиган диагностика ва комплекс даволаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Носпецифик аортоартериит билан касалланган беморларга юқори технологияли диагностик ёрдам кўрсатиш ва комплекс даволаш сифатини ошириш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: фон сигналини сусайтириш йўли билан бутун тана диффузион-мувозанатланган магнит-резонанс томографияси (DWIBS) магистрал артериялардаги актив яллиғланиш локализациясини аниқ визуализация қилиш, шунингдек, симптоматик стеноз билан зарарланган жойлардан узоқда жойлашган қон томирларда янги яллиғланиш ўчоқларини аниқлаш имконини бериши исботланганлиги Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.05.2024 й. 74-И/Ч сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалида (06.06.2024 й. 87-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техникавий кенгаш хулосаси № 19/66, 10 июн 2025 й.). Ижтимоий самарадорлиги: диффузион–мувозанатлаштирилган режимдаги МРТ носпецифик аортоартериит билан касалланган беморларда бажарилиши шарт бўлган инструментал диагностика усули ҳисобланади, у иммунологик кўрсаткичлар сохта–манфий бўлган ҳолларда ҳам яллиғланиш жараёнининг локализацияси ва фаоллигини аниқ белгилаш имконини беради. Бу эса томирларда стеноз ва окклюзиялар ривожланиш хавфини пасайтиради, ишемик инсульт ривожланишининг олдини олади, беморларни ногирон бўлиб қолишидан сақлайди ва уларнинг ҳаёт сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: статистикага кўра, НАА билан касалланган беморларда брахиоцефал артериялар стенози ва мияда қон айланишнинг бузилиши туфайли бир йилда ўртача 2–3 марта стационар даво зарур бўлади. Эрта ташхислаш ва яллиғланишни аниқ баҳолаш орқали ўртача госпитализация муддатини 10 кундан 7 кунга қисқартириш мумкин. Бир койка–кун нархи 327000 сўмни ташкил этар экан, 20 нафар бемор учун иқтисодий тежамкорлик 6540000 сўмни ташкил этади. Хулоса: DWIBS орқали яллиғланишнинг фаол ўчоқларини визуализация қилиш ва стеноз соҳасидан узоқдаги янги ўчоқларни аниқлаш асоратларнинг олдини олиш, ҳамда койка–кунлар сонини қисқартириш ҳисобига 65400000 сўм тежаш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: яллиғланиш маркерлари сохта манфий натижа кўрсатган беморларда яллиғланиш жараёни фаоллигини тўғри баҳолаш учун интерлейкин-6 цитокини даражасини аниқлаш зарурлиги исботланганлиги Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (11.05.2024 й. 74-И/Ч-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалида (06.06.2024 й. 87-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техникавий кенгашнинг 10.06.2025 й. 19/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу усулни жорий этиш НАА билан касалланган беморларда яллиғланиш жараёни фаоллигини аниқ баҳолаш ва бунинг асосида комплекс даволашнинг босқичли усулига ўтиш имконини берди, натижада яллиғланиш жараёни фаоллиги 5,9 %дан 0,7 %гача камайди. Иқтисодий самарадорлиги: статистикага кўра, НАА билан касалланган беморларда брахиоцефал артериялар стенози сабабли кўп марта жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. НАА билан касалланган беморларда ҳар бир жарроҳлик амалиётининг ўртача қиймати 25600000 сўмни ташкил этади. Жарроҳлик амалиётлари ва госпитализациялар сонининг камайиши 20 нафар бемор учун тахминан 512000000 сўм бюджет маблағини тежаш имконини беради. Хулоса: стандарт таҳлилларда сохта-манфий натижалар қайд этилганда ИЛ-6 даражасини аниқлаш яллиғланиш жараёни фаоллигини тўғри баҳолашни таъминлайди ва жарроҳлик амалиётлар сонини кескин камайтиради, бу эса 512000000 сўм тежаш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: интерлейкин-6 цитокини юқори бўлганда, пульс-терапияга резистент бўлганда, пульс-терапия компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик ёки қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган тақдирда, беморларга интерлейкин-6 цитокинини блокловчи тоцилизумаб препаратини қўллаш самарадорлиги исботланганлиги Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (11.05.2024 й. 74-И/Ч-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалида (06.06.2024 й. 87-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техникавий кенгашнинг 10.06.2025 й. 19/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ИЛ-6 даражасини аниқлаш НАА билан касалланган беморларда кейинги даволаш тактикасида ҳал қилувчи аҳамиятга эга, чунки яллиғланиш жараёни фаоллигини фақат стандарт ревматологик тестлар асосида баҳолаш кўпинча сохта-манфий натижаларга олиб келади. Бундай ҳолларда тоцилизумаб қўлланилиши узоқ муддатли ремиссияга эришиш, ГКС-препаратларини қўллашдан воз кечиш, даволаш харажатларини камайтириш ва тиббий-ижтимоий кўрсаткичларни яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: брахиоцефал артериялардаги жарроҳлик амалиётларидан кейинги асоратларни камайтириш беморларни реанимация бўлимда 1–2 кун кам қолишига олиб келади. Операциядан кейин реанимацияда ўртача ётиб қолиш муддати 4–5 кунни ташкил этса ва бир кунлик харажат 950000 сўм бўлса, 20 нафар бемор учун тежамкорлик 65500000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ИЛ-6 даражаси юқори бўлган ва пульс-терапияга резистент беморларда тоцилизумаб қўлланилиши асоратларнинг олдини олишга ва реанимацияда даволаш муддатини қисқартиришга имкон беради, бу эса 65500000 сўм тежашни таъминлайди;
тўртинчи илмий янгилик: брахиоцефал артериялар носпецифик аортоартериити бўлган беморларда яллиғланиш фаоллигини тўғри баҳолаш ва ИЛ-6 цитокинини блокловчи препаратлар қўллаш орқали жаррохлик амалиётларнинг асоратларини камайтирадиган диагностика ва комплекс даволаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилганлиги Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (2024-йил 11-майдаги 74-И/Ч-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалида (2024-йил 6-июндаги 87-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техникавий кенгашнинг 2025-йил 10-июндаги 19/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: алгоритмни жорий этиш операциядан кейинги эрта даврдаги тромбозларнинг частотасини 10,0%дан 5,0% гача, узоқ муддатли даврдаги тромбозларни эса 15,4%дан 5,3%гача камайтириш имконини берди. Яллиғланишнинг фаоллик даражасини ҳисобга олган ҳолда дифференциал ёндашув ишемик инсульт частотасини 21,6%дан 6,9%гача, инсульт + ўлим кўрсаткичини эса 11,3%дан 3,2%гача камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: операциялардан кейинги инсульт ҳолатларининг камайиши стационар даволаниш (шу жумладан, интенсив терапия ва тиббий реабилитация) харажатларини қисқартириш имконини беради. Бир кунлик даволаниш нархи 1100000 сўмни ташкил этади. 20 нафар бемор учун тежаладиган маблағ 82400000 сўмни ташкил этади. Хулоса: брахиоцефалик артерияларнинг носпецифик аортоартериити билан касалланган беморларни ташхислаш ва комплекс даволаш алгоритмини жорий этиш асоратлар сонини камайтиришга ва 82400000 сўм маблағни тежашга имкон беради.