Ғайбуллаева Дилноза Мухаммаджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмирлик даврида ўзига нисбатан ишонч ҳиссини шаклланишига оилавий муносабатларнинг таъсирини психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/P346.
Илмий раҳбар: Жалилова Сабоҳат Халиловна, психология фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфуддиновна, психология фанлари доктори, профессор; Камалова Зулфия Хасанбой қизи, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирлик даврида ўз-ўзига нисбатан ишонч ҳиссини шаклланишига оилавий муносабатларнинг таъсирини ўрганиш орқали шахсда ўзига ишончни ривожлантиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлардаги ўзига нисбатан ишонч ҳиссининг шаклланиши шахсни ўзини субъектив баҳолашидаги когнитив, эмоционал қарашларни ижтимоий жасорат ва ташаббускорлик негизида устувор намоён бўлишидаги ёшга оид дифференциал фарқларга асосланиб, атрофдагилар билан ўзаро муносабатда жисмоний «Мен» ни ижтимоий «Мен» га психологик эмансипация орқали интегратив ривожланишига боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмирлик даврида ўзига ишончнинг даражавий ифодаланишидаги рефлексив хусусиятларга кўра ўқувчининг ўзини эмоционал қабул қилиши ва ўз-ўзига ҳурмати аутосимпатия ҳамда атрофдагиларнинг ўз «Мен» ига нисбатан қарашларига оид кутилмаларини шаклланишига икки қутбли таъсир этганлиги туфайли шахсни ўзига конструктив муносабати бошқаларни қабул қилишдаги «ўсмирлик максимализми» га боғлиқ психологик хусусият эканлиги далилланган;
ўсмирнинг ўзига ишончини шаклланишига оилавий муносабатларнинг таъсири натижасида ота-она-бола муносабатларида автономлик, эмоционал масофа сақлаш, фарзандга нисбатан талабчанликнинг ҳаддан ортиқ юқорилиги болада «катталик ҳисси» га боғлиқ мустақилликка интилишни яққол намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли «ота-она нуфузи» га оид установкалар ўсмирнинг «фарзанд» ва «шахс» сифатидаги ўзига нисбатан субъектив баҳосини интегратив ривожланишини таъминловчи омил эканлиги далилланган;
ўсмирлик даврда ўзига нисбатан ишончни ривожлантириш учун оиладаги эмоционал муҳит негизида шахснинг ўзига нисбатан конструктив муносабатини, шахсий имкониятларини англаш билан боғлиқ ўз «Мен»и ҳақидаги ижобий тасаввурларини, аутосимпатия, ўзини қабул қилиш кўникмаларини шаклланиши муҳимлиги туфайли боладаги рефлексив хусусиятларни ота-онанинг «бола шахсига ижтимоий қизиқишларини» ошириш орқали адекват намоён бўлишига эришиш зарурлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўсмирлик даврида ўзига нисбатан ишонч ҳиссини шаклланишига оилавий муносабатларнинг таъсирини психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
ўсмирлардаги ўзига нисбатан ишонч ҳиссининг шаклланиши шахсни ўзини субъектив баҳолашидаги когнитив, эмоционал қарашларни ижтимоий жасорат ва ташаббускорлик негизида устувор намоён бўлишидаги ёшга оид дифференциал фарқларга асосланиб, атрофдагилар билан ўзаро муносабатда жисмоний «Мен» ни ижтимоий «Мен» га психологик эмансипация орқали интегратив ривожланишига боғлиқ эканлигига доир маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-сентябрдаги ПМ-187-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-187-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир шахсида ижтимоий жасорат, ташаббускорлик, уятчанлик, пассивлик каби ўзини ўзи баҳолаш тизими билан боғлиқ шахс сифатларини барқарор ривожланишига шароит яратилган.
ўсмирлик даврида ўзига ишончнинг даражавий ифодаланишидаги рефлексив хусусиятларга кўра ўқувчининг ўзини эмоционал қабул қилиши ва ўз-ўзига ҳурмати аутосимпатия ҳамда атрофдагиларнинг ўз «Мен» ига нисбатан қарашларига оид кутилмаларини шаклланишига икки қутбли таъсир этганлиги туфайли шахсни ўзига конструктив муносабати бошқаларни қабул қилишдаги «ўсмирлик максимализми» га боғлиқ психологик хусусият эканлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-сентябрдаги ПМ-187-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-187-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир шахсида ўзига нисбатан ишонч ҳиссини ривожланишида аутосимпатия, бошқалардан кутилган муносабатнинг кўлами, ўзини ўзи қабул қилиш каби рефлексив жараёнларни таҳлил қилиш имконияти таҳлил қилинган.
ўсмирнинг ўзига ишончини шаклланишига оилавий муносабатларнинг таъсири натижасида ота-она-бола муносабатларида автономлик, эмоционал масофа сақлаш, фарзандга нисбатан талабчанликнинг ҳаддан ортиқ юқорилиги болада «катталик ҳисси» га боғлиқ мустақилликка интилишни яққол намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли «ота-она нуфузи» га оид установкалар ўсмирнинг «фарзанд» ва «шахс» сифатидаги ўзига нисбатан субъектив баҳосини интегратив ривожланишини таъминловчи омил эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-сентябрдаги ПМ-187-сон буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-187-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир шахсида ўзига нисбатан ишонч ҳиссини шаклланишига ота-она муносабатлар тизимидаги автономлик, эмоционал масофа, рад этиш, ҳамкорлик, ота-она обрўси билан боғлиқ компонентлар устувор аҳамиятга эга эканлиги кўрсатиб берилган.
ўсмирлик даврда ўзига нисбатан ишончни ривожлантириш учун оиладаги эмоционал муҳит негизида шахснинг ўзига нисбатан конструктив муносабатини, шахсий имкониятларини англаш билан боғлиқ ўз «Мен»и ҳақидаги ижобий тасаввурларини, аутосимпатия, ўзини қабул қилиш кўникмаларини шаклланиши муҳимлиги туфайли боладаги рефлексив хусусиятларни ота-онанинг «бола шахсига ижтимоий қизиқишларини» ошириш орқали адекват намоён бўлишига эришиш зарурлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-сентябрдаги ПМ-187-сон буйруғи билан «Психологик хизмат» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-187-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлик даврида ўзига нисбатан ишончни когнитив, эмосионал ва хулқ-атвор компонентларига боғлиқ ҳолда ривожланишига хизмат қилувчи когнитив, эмосионал ва хулқ-атвор компонентлари ўзаро боғлиқ ҳолда намоён бўлиши таҳлил қилинган.