Тошматов Бобохон Эгамшукуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Педагог касбий фаолиятини оптималлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/P1275.
Илмий раҳбар: Тиллашайхова Хосият Азаматовна, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий  педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Арзиқулов Ўткирбек Махамамтович психология фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагог касбий фаолиятини оптималлаштиришнинг ижтимоий-психологик жиҳатларини очиб бериш асосида зарур амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
педагог касбий фаолиятини оптималлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига кўра «педагог-педагог», «педагог-талаба» муносабатларидаги дидактик  ахборот алмашиниш кўникмасининг шахс педагогик имиджида дифференциал намаён бўлишига асосланиб профессионал шаклланишдаги коммуникатив, конструктив, ташкилий  жиҳатларни  педагогик персепсия таъсиридаги эмпатияга боғлиқ ривожланиши  далилланган;
педагогларда касбга оид шахс хусусиятларининг намоён бўлиши талабалар билан ўзаро муносабатлар ўқитувчи психоемоционал ҳолатига таъсир этиб, шахснинг комуникатив ҳисларини векторли ўзгаришга олиб келганлиги туфайли ўқитувчи ижтимоий устувор қадриятларининг алтруизмга тегишли жиҳатларини профессионал ривожланиш треакторияси негизида дифференциаллашувига боғлиқ эканлиги асосланган;
педагоглардаги касбий компетенсияларининг дифференциал фарқларига кўра ўқув фаолиятида дидактик усулларни танлаш, ўқув машғулотларини лойиҳалаш, илмий ахборотларни саралаш, қайта ишлаш ва талабаларга этказиш кўникмасининг ривожланганлик даражаси таълим жараёнини оптималлашувига олиб келганлиги туфайли педагогик мулоқотдаги персепсиянинг атрибуция, рефлекция билан боғлиқ жиҳатлари Селф-скиллс кўникмалари орқали интрапсихологик хусусиятларда намоён бўлиши  далилланган;
педагог фаолиятининг оптималлашувида талабаларнинг ҳиссий кечинмалари, новербал сигналлари, вербал таъсирларини тушуниш орқали дидактик мулоқотдаги ижтимоий персепсияни эмоционал интеллект негизида шаклланишига асосланиб «ўқувчи-ўқитувчи» муносабатларидаги коммуникатив компетентликни фазовий интеллект тасирида педагогик  рефлекцияга боғлиқ намоён бўлиши муҳим эканлиги  далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Педагогни касбий фаолиятини оптималлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
педагог касбий фаолиятини оптималлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига кўра «педагог-педагог», «педагог-талаба» муносабатларидаги дидактик  ахборот алмашиниш кўникмасининг шахс педагогик имиджида дифференциал намаён бўлишига асосланиб профессионал шаклланишдаги коммуникатив, конструктив, ташкилий  жиҳатларни  педагогик персепсия таъсиридаги эмпатияга боғлиқ ривожланиши далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 19-июндаги 365-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология», «Касб психологияси» модулларига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-365а-сон маълумотномаси). Натижада педагог касбий фаолиятини оптималлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш имкони кенгайтирилган;
педагогларда касбга оид шахс хусусиятларининг намоён бўлиши талабалар билан ўзаро муносабатлар ўқитувчи психоемоционал ҳолатига таъсир этиб, шахснинг комуникатив ҳисларини векторли ўзгаришга олиб келганлиги туфайли ўқитувчи ижтимоий устувор қадриятларининг алтруизмга тегишли жиҳатларини профессионал ривожланиш треакторияси негизида дифференциаллашувига боғлиқ эканлиги асосланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 19-июндаги 365-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-365а-сон маълумотномаси). Натижада, педагогларда касбга оид шахс хусусиятларининг намоён бўлишига ижтимоий устувор қадриятларининг таъсири аниқлаштирилган; 
педагоглардаги касбий компетенсияларининг дифференциал фарқларига кўра ўқув фаолиятида дидактик усулларни танлаш, ўқув машғулотларини лойиҳалаш, илмий ахборотларни саралаш, қайта ишлаш ва талабаларга этказиш кўникмасининг ривожланганлик даражаси таълим жараёнини оптималлашувига олиб келганлиги туфайли педагогик мулоқотдаги персепсиянинг атрибуция, рефлекция билан боғлиқ жиҳатлари Селф-скиллс кўникмалари орқали интрапсихологик хусусиятларда намоён бўлиши  далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 19-июндаги 365-сон буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-365а-сон маълумотномаси). Натижада, педагог касбий фаолиятини оптималлаштиришда ўқув фаолияти мотивациясига интегратив намоён бўлиши, касбий фаолиятнинг коструктив компоненти муҳим аҳамиятли эканлигини таҳлил қилиш ва касбга бўлган муносабатининг таъсирини аниқлаш имкони кенгайтирилган;
педагог фаолиятининг оптималлашувида талабаларнинг ҳиссий кечинмалари, новербал сигналлари, вербал таъсирларини тушуниш орқали дидактик мулоқотдаги ижтимоий персепсияни эмоционал интелект негизида шаклланишига асосланиб «ўқувчи-ўқитувчи» муносабатларидаги коммуникатив компетентликни фазовий интеллект тасирида педагогик  рефлекцияга боғлиқ намоён бўлиши муҳим эканлиги  далилланган маълумотлар  Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 19-июндаги 365-сон буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-365а-сон маълумотномаси). Натижада, педагог касбий фаолиятидаги коммуникатив компонент ва индивидуал-типологик хусусиятларга боғлиқлигини аниқлаш асосида зарур тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish