Турумбетова Айгул Юсупбаевнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини мустақил ишлар воситасида шакллантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва таърбия назарияси ва методикаси (қорақолпақ тили), (Педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2563.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матчанов Сапа, педагогока фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Қонıсбай Абıлович – педагогика фанлари доктори, профессор. Абдуллаев Комилжон Абдуганиевич – педагогока фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини мустақил ишлар воситасида шакллантиришнинг илмий-назарий асосларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган бошланғич синфлар ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантиришнинг педагогик (ўқув материали мазмуни, тарбиявий фаолиятни ташкил этиш, баҳолаш, ўқитувчи компетентлиги) ва психологик асослари ички (фаолият жараёни, таълим натижасига қизиқиш, ўз-ўзини ривожлантиришга одатланиш) ва бурч, мажбурият каби ташқи мотивларнинг интеграл белгиларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синфлар ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини мустақил ишлар воситасида шакллантиришнинг дидактик таъминоти ўқувчиларнинг аналитик тафаккурини ривожлантиришга доир билиш, тушуниш, қўллаш, анализ, синтез, яратиш каби Блум таксономияси даражалари, асар қаҳрамонларини танқидий баҳолашга оид ўқув таҳлили элементлари, шарҳлаш, луғат устида ишлаш, визуал ассосиация сингари матн устида ишлаш компонентларининг муҳим жиҳатларини бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантиришга доир синфдан ташқари машғулотлар мазмуни мактуб ёзиш, лойиҳа иши яратиш, интервю олиш, савол-топшириқлар тузиш, адабий саёҳатлар уюштириш каби ақлий-иродавий, жисмоний кучларни талаб қилувчи, адабий билимларни эгаллаш, муаммоли вазиятларни ҳосил қилиш, вазифага ижодий ёндашишни талаб қиладиган мустақил ишларни интенсив ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини мустақил ишлар воситасида шакллантириш методикаси етти қадамли стратегия, муаммоли таълим технологияси, дидактик ўйинлар, интегратив ёндашув, 4 К модели: коллобарация, коммуникативлик, креативлик, критик (танқидий) фикрлаш каби тамойилларини тизимли ва фаол қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини мустақил ишлар воситасида шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган бошланғич синфлар ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантиришнинг педагогик (ўқув материали мазмуни, тарбиявий фаолиятни ташкил этиш, баҳолаш, ўқитувчи компетентлиги) ва психологик асослари ички (фаолият жараёни, таълим натижасига қизиқиш, ўз-ўзини ривожлантиришга одатланиш) ва бурч, мажбурият каби ташқи мотивларнинг интеграл белгиларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали аниқлаштиришга доир тадқиқот иши натижаларидан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти (Қори Ниёзий номидаги ТПМИ)да бажарилган ПЗ-2014-0829162612 – рақамли “ВИИИ–ИХ синфлар таълим жараёнини ижтимоий педагогик лойиҳалаштириш методикасини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 13-декабрдаги 01/15-09/241-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синфлар ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантиришнинг педагогик-психологик асосларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали аниқлаштиришга эришилган;
бошланғич синфлар ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини мустақил ишлар воситасида шакллантиришнинг дидактик таъминоти ўқувчиларнинг аналитик тафаккурини ривожлантиришга доир билиш, тушуниш, қўллаш, анализ, синтез, яратиш каби Блум таксономияси даражалари, асар қаҳрамонларини танқидий баҳолашга оид ўқув таҳлили элементлари, шарҳлаш, луғат устида ишлаш, визуал ассосиация сингари матн устида ишлаш компонентларининг муҳим жиҳатларини бирлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-09-08165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига муофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилди (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 19-сентябрдаги № 359 сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синфлар ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг аналитик тафаккурини ривожлантиришга доир мустақил ишлар воситасида ўқув-билув мотивациясини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган;
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантиришга доир синфдан ташқари машғулотлар мазмуни мактуб ёзиш, лойиҳа иши яратиш, интервю олиш, савол-топшириқлар тузиш, адабий саёҳатлар уюштириш каби ақлий-иродавий, жисмоний кучларни талаб қилувчи, адабий билимларни эгаллаш, муаммоли вазиятларни ҳосил қилиш, вазифага ижодий ёндашишни талаб қиладиган мустақил ишларни интенсив ташкил этишда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ХТ-Ф2-011-рақамли “Қорақалпоқ тилини ўқитишни такомиллаштиришнинг назарий-услубий асосларини комплекс тадқиқ этиш ва концепциясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилди (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 19-сентябрдаги № 359 сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синиф ўқувчиларининг ўқув-билув мотивациясини мустақил ишлар воситасида шакллантириш технологиясини бойитишга хизмат қилган.
бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини мустақил ишлар воситасида шакллантириш методикаси етти қадамли стратегия, муаммоли таълим технологияси, дидактик ўйинлар, интегратив ёндашув, 4 К модели: коллобарация, коммуникативлик, креативлик, критик (танқидий) фикрлаш каби тамойилларини тизимли ва фаол қўллаш асосида таклиф ва тавсиялардан «Ана тили - оқıw саwатлıǵı ҳáм оқıтıw методикасı» дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйриғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқиш дарслари ҳамда синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришга эришилган.