Сабурова Сарбиназ Сабуровнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бошланғич синфларда она тилидан синфдан ташқари ишлар мазмунини такомиллаштириш (Таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва таърбия назарияси ва методикаси (қорақолпақ тили), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2563.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Наурузбаева Айжан Сарсенбаевна, педагогока фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентлар: Нажимов Пердебай Айманович – филология фанлари доктори, профессор. Тлегенов Аскарбай Толегенович – педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бошланғич синфларда она тилидан синфдан ташқари ишларнинг мазмунини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синфларда она тилидан синфдан ташқари ишларнинг педагогик ва психологик имкониятлари педагогик шароитлар, концептуал тамойиллар, ҳиссий лабилизация, когнитив эркинлик муҳитида ўқувчиларнинг педагогик-психологик хусусиятларини оптималлаштириш асосида тизимлаштирилган;
бошланғич синфларда она тилидан синфдан ташқари ишларнинг мазмунини лингвистик компетенция элементларининг шаклланиши, нутқ фаолиятининг мантиқийлиги, изчиллиги, тилнинг экспрессив, эстетик ва коммуникатив функцияси нутқ кўникмаларини шакллантиришнинг фанлараро интеграция, фан ичидаги интеграция, стилистик дифференциялаш тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синфларида она тилидан синфдан ташқари ишларнинг мазмунини нутқни такомиллаштириш методикаси продуктив фаолият ва эвристик таълим технологияларининг ўзаро мослигини таъминлаш орқали ўқув-дидактик имкониятлари такомиллаштирилган;
бошланғич синфларнинг она тилидан синфдан ташқари ишлар мазмунини ўқувчиларнинг нутқ компетенциясини креатив алоқа асосида ривожлантиришда медиа манбалардан фойдаланиш компонентларини тизимлаштириш, тил, нутқ ва ўйлаш умумийлигининг ўқув-дидактик имкониятларини кенгайтириш механизми такомиллаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синфларда она тилидан синфдан ташқари ишлар мазмунини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синфларда она тилидан синфдан ташқари ишларнинг педагогик ва психологик имкониятлари педагогик шароитлар, концептуал тамойиллар, ҳиссий лабилизация, когнитив эркинлик муҳитида ўқувчиларнинг педагогик-психологик хусусиятларини оптималлаштириш асосида тизимлаштиришга доир таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити  ва имло қоидаларига  мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 18-июндаги № 270-сонли маълумотномаси). Натижада, она тилидан синфдан ташқари ишларнинг мазмунининг ривожланишига  доир ёндашувларнинг педагогик ва психологик имкониятлари бойитилган;
 бошланғич синфларда она тилидан синфдан ташқари ишларнинг мазмунини лингвистик компетенция элементларининг шаклланиши, нутқ фаолиятининг мантиқийлиги, изчиллиги, тилнинг экспрессив, эстетик ва коммуникатив функцияси нутқ кўникмаларини шакллантиришнинг фанлараро интеграция, фан ичидаги интеграция, стилистик дифференциялаш тамойилларига устуворлик бериш асосида таклифлардан ва тавсиялардан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2021 йилда бажарилган “Қорақалпоғистон Республикасининг Б2 даражали талабалари учун офлайн режимда мобил илова ва махсуст веб-сайт ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2025-йил 27-сентябрдаги № 01-20-09/2866-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синфларида она тилидан синфдан ташқари ишларнинг ўқув-дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синфларида она тилидан синфдан ташқари ишларнинг мазмунини нутқни такомиллаштириш методикаси продуктив фаолият ва эвристик таълим технологияларининг ўзаро мослигини таъминлаш орқали ўқув-дидактик имкониятлага доир маълумотлар «Кластан тıсқарı оқıw» номли ўқув қўлланманиси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи) амалиётга татбиқ этилган. Натижада бошланғич синфларнинг она тилидан синфдан ташқари ишларнинг мазмуни амалий ва назарий билимларнинг ўзаро боғлиқлиги орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синфларнинг она тилидан синфдан ташқари ишлар мазмунини ўқувчиларнинг нутқ компетенциясини креатив алоқа асосида ривожлантиришда медиа манбалардан фойдаланиш компонентларини тизимлаштириш, тил, нутқ ва ўйлаш умумийлигининг ўқув-дидактик имкониятларини кенгайтириш механизми билан боғлиқ хулосалардан Қорақалпоғистон теларадиокомпанияси томонидан тайёрланадиган “Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон”, “Ёшлар ва таълим” ва “Куч билимда” дастурлари орқали кенг оммага, ўқувчи ёшларга, талабаларга ҳамда ушбу соҳага қизиқувчи олимларга тақдим этилди. (Қорақалпоғистон теларадиокомпаниясининг 2025-йил 6- июндаги 05-22/364-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синфларнинг она тилидан синфдан ташқари ишлар механизми оммалашишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish