Нарманов Феруз Асфандиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон таълим тизимида тарих фани ўқитилиши муаммолари (1925-1991 йй.)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари), 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқотлар усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Tar414
Илмий маслаҳатчи: Мустафаева Нодира Абдуллаевна – тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Дониёров Алишер Худайбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор; Холикова Рахбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор, Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор,
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1925-1991-йилларда Ўзбекистон таълим тизимида тарих фанининг ўқитилиши муаммолари тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Совет даври таълим тизимида тарих фанининг ўқитилиши сиёсий-ғоявий тарбия вазифасига йўналтирилганлиги, тарихий мавзуларнинг танлови ва ёндашувлар мазмуни партия қарорлари ва кўрсатмалари асосида белгиланганлиги, тадқиқотлар сиёсий мазмунга қаратилганлиги, обектив тарихий манбалардан фойдаланиш, тарихшуносликда илмий эркинлик ҳамда танқидий фикрларнинг чекланганлиги далилланган;
ХХ асрнинг 30-йилларидан таълим тизимида тарих фанига эътибор кучайтирилганлиги, миллий республикалар, жумладан, Ўзбекистон мактаб таълимида ижтимоий фанлар кесимида тарих фани етакчи ўринни эгаллаганлиги, тарих фанини ўқитиш жараёнида совет ҳокимиятининг “маданий инқилоб”, “қулоқлаштириш”, “синфий кураш”, “динга қарши кураш” каби сиёсий мавзуларга асосий урғу берилганлиги аниқланган;
1925-1991 йилларда тарих фани формацион ёндашувга бўйсундирилганлиги, миллий республикалар тарихи СССР тарихининг кичик иловасига айлантирилганлиги, “мафкуравий андоза”ларга мослаштирилган дарсликлар, ўқув адабиётлари яратилганлиги, ўқув дастури ва режаларида маҳаллий тарих билан боғлиқ мавзулар сунъий равишда қисқартирилганлиги, тарихий билимларнинг мақсад ва вазифалари ўқувчи ва талабалар онгида “коммунизм ғоялари”, “совет даври улуғворлиги”ни тарғиб этишга қаратилганлиги далилланган;
ўзбек халқининг миллий давлатчилик ғоялари ва буюк тарихий намоёндаларининг номлари совет даври тарих фанида инкор этилганлиги ҳамда мазмунан ўзгаришга учраганлиги, Ўзбекистон тарихига нисбатан “кучли назорат” амалиёти қўлланилганлиги, тарих фанини ўқитишнинг усул ва услубий асосларига сингдирилганлиги, бу маҳаллий аҳолининг ўз ҳаққоний тарихидан узоқлашуви, аждодлар меросидан бегоналашуви каби салбий оқибатларга олиб келганлиги исботланган;
совет давлатида тарих фанига тарғибот воситаси сифатида қаралганлиги,  тарихчи мутахассисларни тайёрлаш мафкуравий асосга таянганлиги, назарий, амалий ва ғоявий тайёргарлигига қараб кадрлар нафақат таълим соҳасига, балки партия ва жамоат тузилмаларига йўналтирилганлиги, шунга қарамай, Ўзбекистон тарих фани ривожига ҳисса қўшган тарихчи олимлар етишиб чиққанлиги, тор ихтисосликлар (археология, манбашунослик, нумизматика. архившунослик, палеография ва этнография) йўналишидаги тадқиқотлар доираси кенгайганлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1925-1991-йилларда Ўзбекистонда тарих фани ўқитилиши муаммолари тарихига оид илмий янгилик. ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Совет даври таълим тизимида тарих фанининг ўқитилиши сиёсий-ғоявий тарбия вазифасига йўналтирилганлиги, тарихий мавзуларнинг танлови ва ёндашувлар мазмуни партия қарорлари ва кўрсатмалари асосида белгиланганлиги, тадқиқотлар сиёсий мазмунга қаратилганлиги, обектив тарихий манбалардан фойдаланиш, тарихшуносликда илмий эркинлик ҳамда танқидий фикрларнинг чекланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат муассасаси томонидан фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 24-июлдаги 06-31-875-сонли маълумотномаси). Қўлланилган натижалар телетомошабинларда, кишилар турмуш тарзида бугунги кунда тарих фани ва уни ўрганишнинг долзарблиги, тарих фани соҳасида тадқиқотлар сиёсатга йўналтирилганлигини кўрсатиб бериш учун хизмат қилган.
ХХ асрнинг 30-йилларидан таълим тизимида тарих фанига эътибор кучайтирилганлиги, миллий республикалар, жумладан,Ўзбекистон мактаб таълимида ижтимоий фанлар кесимида тарих фани етакчи ўринни эгаллаганлиги, тарих фанини ўқитиш жараёнида совет ҳокимиятининг “маданий инқилоб”, “қулоқлаштириш”, “синфий кураш”, “динга қарши кураш” каби сиёсий мавзуларга асосий урғу берилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Самарқанд вилояти ҳокимлигида “Самарқанд вилояти жой номларининг изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 12-июлдаги 13-13/127-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур илмий янгилик ва хулосалар Самарқанд вилояти тарихий номлари ва топонимларининг совет давридаги ҳолати ва унинг тарихийлик қийматини аниқлаш ва топонимлар изоҳли луғатининг тарихий-илмий аҳамияти ошиши учун хизмат қилган.
1925-1991 йилларда тарих фани формацион ёндашувга бўйсундирилганлиги, миллий республикалар тарихи СССР тарихининг кичик иловасига айлантирилганлиги, “мафкуравий андоза”ларга мослаштирилган дарсликлар, ўқув адабиётлари яратилганлиги, ўқув дастури ва режаларида маҳаллий тарих билан боғлиқ мавзулар сунъий равишда қисқартирилганлиги, тарихий билимларнинг мақсад ва вазифалари ўқувчи ва талабалар онгида “коммунизм ғоялари”, “совет даври улуғворлиги”ни тарғиб этишга қаратилганлиги ҳақидаги хулосалардан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Ўзбекистон тарихи” номли ўқув қўлланмаси яратилишида фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024-йил 19 сентябрдаги 10-4873-сонли маълумотномаси). Натижада келтириб ўтилган илмий хулоса ва илмий янгиликлар талаба ва ўқувчиларнинг совет даври тарихига доир билимларини мустаҳкамлашга, тарих фанининг ўқитилиши ва унинг жамият учун аҳамияти ҳақидаги тасаввурларининг бойиши учун хизмат қилган.
ўзбек халқининг миллий давлатчилик ғоялари ва буюк тарихий намоёндаларининг номлари совет даври тарих фанида инкор этилганлиги ҳамда мазмунан ўзгаришга учраганлиги, Ўзбекистон тарихига нисбатан “кучли назорат” амалиёти қўлланилганлиги, тарих фанини ўқитишнинг усул ва услубий асосларига сингдирилганлиги, бу маҳаллий аҳолининг ўз ҳаққоний тарихидан узоқлашуви, аждодлар меросидан бегоналашуви каби салбий оқибатларга олиб келганлигига доир илмий янгилик ва хулосалардан “Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази томонидан давлат гранти доирасида нашр этилган тарғибот материалларида фойдаланилган (“Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий марказининг 2024-йил 24-октябрдаги 28/01-2024-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур илмий хулосалар совет даври таълим тизимида тарих фанининг ўқитилишига доир билимлами бойитиш, тарих фанига нисбатан олиб борилган таълим сиёсатининг оқибатлари ва натижаларини етказиб бериш учун хизмат қилган.
совет давлатида тарих фанига тарғибот воситаси сифатида қаралганлиги,  тарихчи мутахассисларни тайёрлаш мафкуравий асосга таянганлиги, назарий, амалий ва ғоявий тайёргарлигига қараб кадрлар нафақат таълим соҳасига, балки партия ва жамоат тузилмаларига йўналтирилганлиги, шунга қарамай, Ўзбекистон тарих фани ривожига ҳисса қўшган тарихчи олимлар етишиб чиққанлиги, тор ихтисосликлар (археология, манбашунослик, нумизматика. архившунослик, палеография ва б.) йўналишидаги тадқиқотлар доираси кенгайганлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат муассасаси томонидан фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 24-июлдаги 06-31-875-сонли маълумотномаси). Натижада келтирилган маълумотлар томошабинларда тарих фани нафақат ўқув предмети балки совет ҳокимиятининг ўз сиёсатини тарғиб қилишга қаратилган воситага айлантирилганлиги ҳақидаги тарихий маълумотларнинг илмий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish