Маъруфов Шерзод Комил ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сирдарё вилоятининг қадимги ва ўрта асрлардаги тарихи”  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tar1675
Илмий раҳбар: Қудратов Солижон Сулайманович, тарих фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Муталибжон, тарих фанлари доктори, профессор; Ғойибов Бобур Собирович, тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади  Сирдарё вилояти ҳудудининг қадимги ва ўрта асрлардаги тарихини турли давр ва манбалар асосида ҳар томонлама таҳлил этиш, археологик ва ёзма манбаларни тизимли ўрганиш орқали ушбу ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётидаги ўрнини аниқлаш ҳамда унинг Ўзбекистон тарихидаги тутган ўзига хос мавқеини илмий асослаш.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Археологик ва ёзма манбалар таҳлилига асосланиб, Сирдарё вилояти ҳудудида дастлабки манзилгоҳ ва шаҳарлар Евроосиё даштларидан жанубга силжиган чорвадор жамоалар томонидан милоддан аввалги ВИИИ–ВИИ асрларда вужудга келтирилганлиги илк бор асослаб берилди. Бу жараёнлар дастлаб Шимолий Бақтрия (ҳозирги Сурхондарё) ҳудудларида бошланган бўлиб, сўнгра Сўғд ва ундан Фарғона томон силжиган тарихий жараёнлар доирасида юз бергани аниқланган;
Нуртепа, Хонтепа, Сағанақтепа, Сағанақтепа И ҳамда Эски Ховос каби ёдгорликларнинг энг қадимги аҳоли манзилгоҳлари сифатида шакллангани, уларни барпо этган инсонларнинг этномаданий хусусиятлари ва яшаш тарзига оид археологик материаллар асосида илк маротаба тизимли таҳлил қилинди. Ушбу ёдгорликларнинг даврийлиги милоддан аввалги ВИИИ–ИВ асрларга тўғри келиши аниқланиб, улар Сирдарё воҳасидаги энг қадимги этнослар бўлганлиги далилланди;
Туркистон тоғ тизмасининг тоғолди ҳудудлари ва сой бўйларида деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган аҳоли яшаган қадимий манзилгоҳларда милоддан аввалги ВИ–ИВ асрларда ижтимоий табақаланиш жараёнининг кучайиши натижасида ҳудудда илк сиёсий тузилмаларнинг шаклланганлиги аниқлаб берилди. Мазкур ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар илк давлатчиликнинг асосий замини бўлганлиги илмий жиҳатдан асосланди;
Фан доирасида илгари билдирилган фикрлардан фарқли равишда, Сирдарё вилоятидаги Ўринбояриқ иншоотининг бошланиш нуқтаси борасида мавжуд бўлган хатоликлар танқидий таҳлил қилинди ва дала тадқиқотлари натижасида ушбу иншоотнинг ҳақиқий бошланиш манзили аниқлаштирилди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сирдарё вилояти тарихи ёзма ва археологик манбалар асосида мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот жараёнида эришилган илмий хулосалар ва натижалардан: 
Археологик ва ёзма манбалар таҳлилига асосланиб, Сирдарё вилояти ҳудудида дастлабки манзилгоҳ ва шаҳарлар Евроосиё даштларидан жанубга силжиган чорвадор жамоалар томонидан милоддан аввалги ВИИИ–ВИИ асрларда вужудга келтирилганлиги илк бор асослаб берилди. Бу жараёнлар дастлаб Шимолий Бақтрия (ҳозирги Сурхондарё) ҳудудларида бошланган бўлиб, сўнгра Сўғд ва ундан Фарғона томон силжиган тарихий жараёнларга доир илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 04-февралдаги 01-33/35-сон маълумотномаси) кўрсатуви сенарийларини шакллантиришда фойдаланилган. Натижада Сирдарё вилояти тарихига оид шу пайтгача фанга киритилмаган янги ҳужжатли маълумотлар  тадқиқот доирасига тортилгани янада кўпроқ тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган. 
Нуртепа, Хонтепа, Сағанақтепа, Сағанақтепа И ҳамда Эски Ховос каби ёдгорликларнинг энг қадимги аҳоли манзилгоҳлари сифатида шакллангани, уларни барпо этган инсонларнинг этномаданий хусусиятлари ва яшаш тарзига оид археологик материаллар асосида илк маротаба тизимли таҳлил қилинди. Ушбу ёдгорликларнинг даврийлиги милоддан аввалги ВИИИ–ИВ асрларга тўғри келиши аниқланиб, улар Сирдарё воҳасидаги энг қадимги этнослар бўлганлигига доир илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 04-февралдаги 01-33/35-сон маълумотномаси) кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган. Бу янгилик археологик маълумотларни илмий тизимлаштириш, энг қадимги аҳоли манзилгоҳларининг этномаданий хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш ва натижаларни оммага етказишда илмий-услубий асос яратиб берди.
Туркистон тоғ тизмасининг тоғолди ҳудудлари ва сой бўйларида деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган аҳоли яшаган қадимий манзилгоҳларда милоддан аввалги ВИ–ИВ асрларда ижтимоий табақаланиш жараёнининг кучайиши натижасида ҳудудда илк сиёсий тузилмаларнинг шаклланганлиги аниқлаб берилди. Мазкур ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар илк давлатчиликнинг асосий замини бўлганлигига доир илмий натижалардан Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг илмий-тадқиқот лойиҳалари, тарихий-маданий ёдгорликларни ўрганиш ва тарғиб қилиш дастурларида, шунингдек, ёш авлодни маданий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган маърифий ва тарбиявий ишларида самарали фойдаланилди. (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фонди томонидан 2024-йилнинг 24- сентябрида берилган № 01-38 маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши тарихий-маданий ёдгорликлар тарихини билишга, ёш авлодни маданий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам беради. Натижада Сирдарё вилояти тарихи маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар, тарихимиз бўйича тадқиқот олиб борувчиларга янги маълумотлар бериш имконини берди.
Фан доирасида илгари билдирилган фикрлардан фарқли равишда, Сирдарё вилоятидаги Ўринбояриқ иншоотининг бошланиш нуқтаси борасида мавжуд бўлган хатоликлар танқидий таҳлил қилинди ва дала тадқиқотлари натижасида ушбу иншоотнинг ҳақиқий бошланиш манзили аниқлаштирилганлигига доир илмий натижалардан Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг илмий-тадқиқот лойиҳалари, тарихий-маданий ёдгорликларни ўрганиш ва тарғиб қилиш дастурларида, шунингдек, ёш авлодни маданий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган маърифий ва тарбиявий ишларида самарали фойдаланилди. (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фонди томонидан 2024-йилнинг 24-сентябрида берилган №01-38 маълумотномаси). Бу ҳолат вилоятдаги суғориш тизимлари тарихини қайта талқин қилишга замин яратди. Илмий натижаларнинг жорий қилиниши тарихий-маданий ёдгорликлар тарихини билишга, ёш авлодни маданий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам беради. Натижада Сирдарё вилояти тарихи маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар, тарихимиз бўйича тадқиқот олиб борувчиларга янги маълумотлар бериш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish