Миножиддинов Абдурасул Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Оила ҳуқуқида алимент мажбуриятларини ҳуқуқий тартибига солиниши” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Yu1440 
Илмий раҳбар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Караходжаева Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор; Нуралиева Зулфия Алишеровна, юридик фанлар бўйича фалсафа (PhD).
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оила ҳуқуқида алимент мажбуриятларини ҳуқуқий тартибга солишга доир муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш, миллий ва хорижий қонунчиликни қиёсий таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш асосида алимент мажбуриятларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаган, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқациз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент тарафларнинг келишувига кўра ихтиёрий тартибда ундирилиши асосланган;
ота-онанинг бирининг аризаси ёки даъвоси билан, агар бошқа ота (она) вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини бажармаган ҳолатларда суд тартибида (суд буйруғи ёки суднинг ҳал қилув қарори билан) ундирилиши лозимлиги асосланган;
алимент тўлаш ҳақида келишув бўлмаганда, шунингдек, алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилмаган ҳолларда, вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан алимент ундириш ҳақидаги даъво билан вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлган бола мурожаат қилишга ҳақли эканлиги асосланган;
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент тегишли органлари ва муассасалар, шунингдек, прокурор даъвосига кўра, суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
вояга етмаган, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқациз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент тарафларнинг келишувига кўра ихтиёрий тартибда ундирилишига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020-йил 
3-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 12-сон Қарорининг 4-банди (“Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқациз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” 2016-йил 29-июлдаги 11-сонли қарорининг 2-банди биринчи хатбошиси)ни ишлаб чиқиб фойдаланилган. Мазкур таклиф алимент мажбуриятларининг вужудга келиш асосларини аниқлаштиришга хизмат қилган;
ота-онанинг бирининг аризаси ёки даъвоси билан, агар бошқа ота (она) вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини бажармаган ҳолатларда суд тартибида (суд буйруғи ёки суднинг ҳал қилув қарори билан) ундирилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020-йил 3-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 12-сон Қарорининг 4-банди (“Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқациз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” 2016-йил 29-июлдаги 11-сонли қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси)ни ишлаб чиқишда инобатга олинган. Ушбу таклиф алимент тўлашнинг ихтиёрий ва мажбурий тартибини қўллаш тартибини ўрнатишга азмин яратган;
алимент тўлаш ҳақида келишув бўлмаганда, шунингдек, алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилмаган ҳолларда, вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан алимент ундириш ҳақидаги даъво билан вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлган бола мурожаат қилишга ҳақли эканлиги хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020-йил 3-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 12-сон Қарорининг 4-банди (“Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқациз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” 2016-йил 29-июлдаги 11-сонли қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклиф вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлаган боланинг алимент тўлаш ҳақида судга мустақил мурожаат қилиш ҳуқуқи ўрнатилишига асос бўлган;
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент тегишли органлари ва муассасалар, шунингдек, прокурор даъвосига кўра, суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020-йил 3-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 12-сон Қарорининг 4-банди (“Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқациз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” 2016-йил 29-июлдаги 11-сонли қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошиси)ни тайёрлашда инобатга олинган. Ушбу таклиф васийлик ва ҳомийлик органлари, бола тарбияланиш ёки парваришлашда бўлган муассасалар ҳамда прокурорнинг даъвосига кўра алимент ундирилиши мумкинлигини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish