Пулатов Улугбек Хапизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Ўзбекистон фонд бозорини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5439
Илмий раҳбар: Кадирова Хадича Тураевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Курбонбекова Моҳичехра Туробжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Раззоков Жасур Хамрабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби тавсия этилсин.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон фонд бозори фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“фонд бозори” тушунчасининг такомиллаштирилган таърифи ишлаб чиқилиб, унда у нафақат ташкил этилган тизим ва иқтисодий муносабатларнинг бозор механизми нуқтайи назаридан, балки капитал ресурсларини самарали тақсимлаш ҳамда инвестицион оқимларни мувофиқлаштириш имкониятлари билан изоҳланган бўлса, “фонд бозорининг самарадорлиги” эса активларнинг прогноз қилинадиган даромадлилигини баҳолаш мезонлари асосида аниқлаб берилган;
“Халқчил ИПО”си ва такрорий жойлаштиришларда иштирок этиш бўйича услубиётни шакллантиришда  бозор самарадорлиги паст, ўрта, юқори каби даражалари асосида ИПО самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
вақт алгоритмини, ҳамда босқичма-босқич ёндашувларни ташкил этишни инобатга олган ҳолда фонд бозорининг волатиллигини баҳолаш моделини қуриш ва ундан фойдаланиш жараёнлари таклиф этилган;
стратегик режалаштиришда, бизнес жараёнларда ва ички капиталлашув моделарини ишлаб чиқишда “ЎзРЦБ” АЖда тушум ҳажмлари, активлар, соф фойда ва дивиденд тўловларининг ўсиши каби молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг 2025-2029-йиллардаги прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон фонд бозорини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:    
“фонд бозори” тушунчасининг такомиллаштирилган таърифи ишлаб чиқилиб, унда у нафақат ташкил этилган тизим ва иқтисодий муносабатларнинг бозор механизми нуқтайи назаридан, балки капитал ресурсларини самарали тақсимлаш ҳамда инвестицион оқимларни мувофиқлаштириш имкониятлари билан изоҳланган бўлса, “фонд бозорининг самарадорлиги” эса активларнинг прогноз қилинадиган даромадлилигини баҳолаш мезонлари асосида илмий асосланган ҳолда аниқланган таклифи “ЎзРЦБ” АЖнинг инвестиция сиёсати ва бозор стратегияси билан боғлиқ ҳужжатларни ишлаб чиқишда қўлланилган (ЎзРЦБ АЖнинг 2025-йил 10-июлдаги 05-14/2615-сонли маълумотномаси). Натижада, “фонд бозори” таърифи - бозор механизми асосида фаолият юритувчи иқтисодий муносабатларнинг ташкил этилган тизими, шунингдек “фонд бозорининг самарадорлиги” таърифи - барча мавжуд ахборотни актив нархларида акс эттириш қобилияти компаниянинг фонд бозоридаги энг жозибадорлардан бири сифатида инвестиция салоҳиятини оширишга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилган;
“Халқчил ИПО”си ва такрорий жойлаштиришларда иштирок этиш бўйича услубиётни шакллантиришда бозор самарадорлиги паст, ўрта, юқори каби даражалари асосида ИПО самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларига доир таклифи  “ЎзРЦБ” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (ЎзРЦБ АЖнинг 2025-йил 10-июлдаги 05-14/2615-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу модел босқичма-босқич ёндашувни ташкил этиши, маълумотларни йиғиши, волатиллик турини танлаши, параметрларни баҳолаши орқали “ЎзРЦБ” АЖ акцияларининг “Тошкент” фонд биржасида муомалада бўлиши устидан мониторинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
вақт алгоритмини, ҳамда босқичма-босқич ёндашувларни ташкил этишни инобатга олган ҳолда фонд бозорининг волатиллигини баҳолаш моделини қуриш ва ундан фойдаланиш жараёнларига доир таклифи  “ЎзРЦБ” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (ЎзРЦБ АЖнинг 2025-йил 10-июлдаги 05-14/2615-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ёндашув инвестиция самарадорлигини прогнозлашда мақсадли кўрсаткичларни аниқлаштиришга, шунингдек акцияларни жойлаштиришда қийматнинг паст баҳоланиши билан боғлиқ рискларни камайтиришга имкон берган;
стратегик режалаштиришда, бизнес жараёнларда ва ички капиталлашув моделарини ишлаб чиқишда “ЎзРЦБ” АЖда тушум ҳажмлари, активлар, соф фойда ва дивиденд тўловларининг ўсиши каби молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг 2025-2029-йиллардаги прогноз ссенарийларига доир таклифи  “ЎзРЦБ” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (ЎзРЦБ АЖнинг 2025-йил 10-июлдаги 05-14/2615-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу ҳисоб-китоблар ички капиталлашув моделини ишлаб чиқиш ва дивиденд сиёсатини режалаштириш асосида компаниянинг адолатли қийматини баҳолаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish