Юсупов Ўктамбой Абсамадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Коррупцияга қарши курашнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари”, “12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: V2024.3.PhD/Yu1536
Илмий раҳбар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Ашурова Наргиза Аъзамовна, юридик фанлар номзоди Ахмаджонов Бахтиёржон Усубжонович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади коррупцияга қарши курашнинг фуқаролик-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб тузилган битим низоли битим сифатида суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши асосланган;
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилганда бундай битим тузилганлиги натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилиши асослантирилган;
коррупцияга йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилганда бундай битим оқибатида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар айбдор шахслар томонидан суд тартибида қопланиши асосланган;
коррупцияга йўл қўйилган ҳолда тузилган битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланиши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонунининг 26-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025 йил 8 июлдаги 04/2-11-32-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Мазкур таклиф манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб тузилган битимлар низоли битим сифатида фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топиш тартибига аниқлик киритган;
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим бўйича олинган фойдани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаганида бундай фойда суд тартибида давлат даромадига ўтказилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонунининг 26-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025 йил 8 июлдаги 04/2-11-32-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Ушбу таклифнинг жорий этилиши манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг оқибатларини қўллаш механизмини белгилашга хизмат қилган;
коррупцияга йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни айбдор шахслар томонидан суд тартибида қопланишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонунининг 30-моддаси 2-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддаси тўртинчи қисмига киритилган қўшимчани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 17 февралдаги 27/2-29-25-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф коррупциявий битимлардан жабрланганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ишончли тизимини яратишга ҳисса қўшган;
коррупцияга йўл қўйган ҳолда тузилган битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонунининг 30-моддаси 2-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддаси учинчи қисмига киритилган қўшимчани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 17 февралдаги 27/2-29-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф коррупциявий битимлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш манбасини аниқлаштирган.