Акрамов Бўрибек Фахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятида маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3313.
Илмий раҳбари: Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кимё саноати корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятида маркетинг стратегиялардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ташқи иқтисодий фаолиятда маркетинг стратегиялари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ташқи бозорлардаги истеъмолчи талабларини ўрганиш, ташқи муҳит омилларини таҳлил қилиш, экспорт-импорт операцияларини оптималлаштириш ҳамда халқаро савдо муомаласида узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорликни таъминлашда турли даражадаги ташқи иқтисодий манфаатларни ҳисобга олувчи маркетинг воситалари ва стратегик қарорлар тизими жиҳатидан такомиллаштирилган;
кимё саноати корхоналарининг халқаро бозорлардаги фаолият индикаторлари қийматлари асосида хорижий мамлакатлар бозорига кириб боришга қаратилган экспорт, франчайзинг, лицензиялаш, қўшма корхона тузиш, тўғридан-тўғри инвестиция, электрон савдо, халқаро стратегик ҳамкорлик, шартнома асосида ишлаб чиқариш бўйича маркетинг стратегияларининг (0,36≤СИ≤0,6) мақбул чегарасини танлаш асосланган;
кимё маҳсулотлари экспорт имкониятларини мамлакатлар бўйича БCГ портфел таҳлилига асосланган ёндашувга кўра экспортдаги улушини (0,7 ≤ БИ ≤ 25,3) ва (25,3 ≤ БИ ≤ 51,5) оралиқ мезонларга кўра оширишда маркетингнинг харажатлар бўйича устунлик, дифференциация, фокусли стратегияларидан фойдаланиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон кимё саноати корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш имкониятларига таъсир кўрсатувчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар асосий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятида маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ташқи иқтисодий фаолиятда маркетинг стратегиялари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ташқи бозорлардаги истеъмолчи талабларини ўрганиш, ташқи муҳит омилларини таҳлил қилиш, экспорт-импорт операцияларини оптималлаштириш ҳамда халқаро савдо муомаласида узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорликни таъминлашда турли даражадаги ташқи иқтисодий манфаатларни ҳисобга олувчи маркетинг воситалари ва стратегик қарорлар тизими жиҳатидан такомиллаштириш юзасидан назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Маткетинг стратегияси ва инновациялар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сонли буюғи билан тасдиқланган 228-80-сонли гувоҳномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида талабаларда турли даражадаги ташқи иқтисодий манфаатларни ҳисобга олувчи маркетинг воситалари ва стратегик қарорлар тизими жиҳатидан такомиллаштирилган “ташқи иқтисодий фаолиятда маркетинг стратегиялари” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
кимё саноати корхоналарининг халқаро бозорлардаги фаолият индикаторлари қийматлари асосида хорижий мамлакатлар бозорига кириб боришга қаратилган экспорт, франчайзинг, лицензиялаш, қўшма корхона тузиш, тўғридан-тўғри инвестиция, электрон савдо, халқаро стратегик ҳамкорлик, шартнома асосида ишлаб чиқариш бўйича маркетинг стратегияларининг (0,36≤СИ≤0,6) мақбул чегарасини танлаш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил
2-апрелдаги 22-849-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун кимё саноати корхоналари ўзлари учун керакли ва самарали бўлган оптимал маркетинг стратегияларини танлаб олиниб, жумладан “Махам-Чирчиқ” АЖда Тожикистон бозори учун самарали стратегиялар орқали 2024-йилда 2023-йилга нисбатан экспорт 5,9 фоизга ўсган;
кимё маҳсулотлари экспорт имкониятларини мамлакатлар бўйича БCГ портфел таҳлилига асосланган ёндашувга кўра экспортдаги улушини (0,7 ≤ БИ ≤ 25,3) ва (25,3 ≤ БИ ≤ 51,5) оралиқ мезонларга кўра оширишда маркетингнинг харажатлар бўйича устунлик, дифференциация, фокусли стратегияларидан фойдаланиш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолиятига жорий этилган(“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 2-апрелдаги 22-849-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида “Ўзкимёсаноат” АЖда харажатлар бўйича устунлик, дифференциация, фокусли стратегиялар самарадорлигини баҳолаш орқали фойдани ошириш имкони яратилиб, шунингдек “Махам-Чирчиқ” АЖнинг маҳсулот экспорт қилишдаги маркетинг харажатларини 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 11,9 фоиз қисқартиришга эришилган;
Ўзбекистон кимё саноати корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш имкониятларига таъсир кўрсатувчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган асосий прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолиятига жорий этилган(“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 2-апрелдаги 22-849-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида кимё саноати корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш имкониятларига таъсир кўрсатувчи кўп омилли эконометрик модел кўрсаткичлари асосида кимё корхоналари асосий фаолияти истиқбол кўрсаткичлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.