Ибрагимов Жахонгир Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt…..
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмуротов Фозил Сарибаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш асосида истиқболли йўналишларини белгилаш ва соҳанинг ривожини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада саноат корхоналари сонидаги ўзгаришларни саноат маҳсулоти ҳажми ҳамда соҳада яратилган ялпи қўшилган қийматнинг жорий ва кечиккан таъсирига кўра фаоллик даражаси, яшовчанлик коеффитсиентини баҳолаш ҳамда саноатни ривожлантириш бўйича мавжуд стратегиялар ва уларни қўллашдаги ёндаш стратегияларни амалга ошириш модели таклиф этилган;
Хоразм вилоятида ялпи саноат маҳсулоти ҳажмининг ишлаб чиқариш саноати (0,98), тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлаш (-0,003), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитсиялаш (0,05), канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизатсия қилиш (-0,01) бўйича эластиклик коеффитсиентларини ҳисоблаш асосида таркибий тузилишдаги ўзгаришларни саноат тараққиётига таъсири баҳоланган;
саноатнинг ҳудуд иқтисодий тараққиётини таъминлашдаги роли ва таъсирини шлаб чиқлган модел асосида баҳоланилиб (Y=e^1,27*〖QOX〗^0,37*S^0,14*Q^0,05*X^0,44), саноат тараққиётини таъминлашда муҳим бўлган тармоқлар ҳамда улар таъсирини баҳолаш моделлари таклиф этилган;
Хоразм вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тенденсияларини ифодаловчи муҳим кўрсаткичларини истиқболдаги прогноз қийматлари 2025-2029-йилларга кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган. 
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тендентсияларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада саноат корхоналари сонидаги ўзгаришларни саноат маҳсулоти ҳажми ҳамда соҳада яратилган ялпи қўшилган қийматнинг жорий ва кечиккан таъсирига кўра фаоллик даражаси, яшовчанлик коеффитсиентини баҳолаш ҳамда саноатни ривожлантириш бўйича мавжуд стратегиялар ва уларни қўллашдаги ёндаш стратегияларни амалга ошириш модели бўйича берилган таклиф Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 15-мартдаги 147-12-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июлдаги 06-15-09/6848-сон маълумотномаси). Мазкур моделлардан фойдаланиш асосида янгидан ташкил этилган саноат корхоналари яшовчанлик коеффитсиентини ошириш ҳисобига саноатда яратилган қўшилган қийматни 3,6 фоизга ошириш имконияти аниқланган;
Хоразм вилоятида ялпи саноат маҳсулоти ҳажмининг ишлаб чиқариш саноати (0,98), тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлаш (-0,003), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитсиялаш (0,05), канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизатсия қилиш (-0,01) бўйича эластиклик коеффитсиентларини ҳисоблаш асосида таркибий тузилишдаги ўзгаришларни саноат тараққиётига таъсири бўйича берилган таклиф Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 15-мартдаги 147-12-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июлдаги 06-15-09/6848-сон маълумотномаси). Ушбу таклифда келтирилган эластиклик коеффитсиентларидан вилоятда саноат, хусусан ишлаб чиқариш саноатининг юқори суръатларда барқарор ўсишини таъминлаш учун муҳим бўлган саноат тармоқларини аниқлашда фойдаланилган;
саноатнинг ҳудуд иқтисодий тараққиётини таъминлашдаги роли ва таъсирини шлаб чиқлган модел асосида баҳоланилиб (Y=e^1,27*〖QOX〗^0,37*S^0,14*Q^0,05*X^0,44), саноат тараққиётини таъминлашда муҳим бўлган тармоқлар ҳамда улар таъсирини баҳолаш моделлари Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 15-мартдаги 147-12-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июлдаги 06-15-09/6848-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф вилоятда саноат тараққиётни таъминлашда мутаносиб ривожланиши лозим бўлган тармоқлар аниқлаш, жумладан қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида қўшилган қийматни бир фоизга ўсиши саноатда мос равишда 2,4 ва 1,78 фоизга ошишини таъминлашини ҳисобга олиб тармоқлар ривожланишидаги мос нисбатларни баҳолашда қўлланилган;
Хоразм вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тенденсияларини ифодаловчи муҳим кўрсаткичларини истиқболдаги прогноз қийматларини 2025-2029-йилларга кўп вариантли эконметрик моделлар асосида ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 15-мартдаги 147-12-0-Қ/25-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июлдаги 06-15-09/6848-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган прогноз қийматлари вилоятда санаот тараққиётини таъминлаш бўйича истиқболдаги мақсадли, узоқ ва қисқа муддат учун стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish