Юсуббоева Динора Қудрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда инсон капиталидан самарали фойдаланиш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5537.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мадрахимова Гуласал Рўзимбой қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда инсон капиталидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш тенденсияларини тадқиқ қилиш ҳамда илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилояти иқтисодиётида инсон капитали ресурсларидан самарали фойдаланишда таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамли кўникмалар асосида инсон капитали салоҳиятини баҳоловчи комплекс индикаторлар ишлаб чиқилган;
минтақанинг барқарор ривожланишига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилиниб, инсон капиталининг иқтисодий ўсишдаги ролини аниқловчи кўп қиррали иқтисодий модел таклиф этилган; 
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда хорижий тажриба асосида маҳаллий шарт-шароитларга мослаштирилган инсон капиталидан самарали фойдаланиш модели таклиф қилинган;
инсон капиталидан самарали фойдаланишнинг истиқболли касб йўналишлари ва уларга мос иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш Хоразм вилояти туманлари кесимида ишлаб чиқилган ҳамда инсон ресурслари динамикасининг 2030-йилгача бўлган ссенарийлари прогноз қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда инсон капиталидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Хоразм вилояти иқтисодиётида инсон капитали ресурсларидан самарали фойдаланишда таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамли кўникмалар асосида инсон капитали салоҳиятини баҳоловчи комплекс индикаторлар бўйича таклиф  Хоразм вилоят ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 31-майдаги 7-3121-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларнинг иқтисодий тараққиёти, тадбиркорлик ва инсон капиталининг ўзаро мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланиш имкони яратилган;
минтақанинг барқарор ривожланишига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилиниб, инсон капиталининг иқтисодий ўсишдаги ролини аниқловчи кўп қиррали иқтисодий модел бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 31-майдаги 7-3121-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши дастурларини ишлаб чиқишга имкон берган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда хорижий тажриба асосида маҳаллий шарт-шароитларга мослаштирилган инсон капиталидан самарали фойдаланиш модели бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 31-майдаги 7-3121-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши дастурларини такомиллаштириш имконияти яратилган; 
инсон капиталидан самарали фойдаланишнинг истиқболли касб йўналишлари ва уларга мос иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш Хоразм вилояти туманлари кесимида ишлаб чиқилган ҳамда инсон ресурслари динамикасининг 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийлари Хоразм вилоят ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 31-майдаги 7-3121-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ҳудудларида инсон капиталини ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурини ва ҳудудларнинг ўсиш нуқталарини қайта ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish