Норқобилова Феруза Абдуҳомидовнанинг 
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада халқ ҳунармандчилиги технологиясини ривожлантиришнинг методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Iqt555
Илмий масалаҳатчи: илмий маслаҳатчисиз.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саухонов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мадраҳимов Кахрамон Эгамберганович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётга минтақада халқ ҳунармандчилиги технологиясини ривожлантиришнинг методологиясини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада ҳунармандчилик соҳаси корхоналари фаолиятини ривожлантиришда субсидиарлик ва маданий барқарорликни таъминлаш асосида институтсионал ёндашуви таклиф этилган; 
минтақавий халқ ҳунармандчилиги технологияларини ривожлантиришда рақамли трансформатсияга асосланган ишлаб чиқариш жараёнларини 3Д технологиялар ва ИоТ қурилмалари орқали интегратсия қилиш, маҳсулотлари интеллектуал мулк сифатида патентлаш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва экспорт имкониятларини оширишни синергик ёндашуви таклиф этилган;
Қашқадарё вилояти ҳудудлари халқ ҳунармандчилиги динамикаси учун экологик тоза биоматериаллардан фойдаланган ҳолда ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясини брендлаш механизмининг тузилмавий схемаси таклиф этилган;
минтақада халқ ҳунармандчилиги жараёнларини рақамли кодлаш ва виртуал платформада сақлаш орқали маданий мероснинг барқарорлаштириш ва тижоратлаштиришнинг кластерлаш ва логистика тизимига асосланган экологик ҳунармандчилик модели таклиф этилган;
минтақада халқ ҳунармандчилиги технологиясини ривожлантиришда эмпирик моделлаштириш асосида ҳунармандчилик корхоналари фаолияти ривожланишини 2025-2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳунармандчилик барқарор ривожланиши, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот ҳажмини ошириш, унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг таъсир даражасини бартараф этиш, миллий иқтисодиётда ҳунармандчиликни рақамлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий самарадорлигини ошириш ва ахборот бозори хизматларини ривожлантириш кўп вариантли прогноз усуллари асосида баҳолашни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
минтақада ҳунармандчилик соҳаси корхоналари фаолиятини ривожлантиришда субсидиарлик ва маданий барқарорликни таъминлаш асосида институтсионал ёндашуви бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси 2025-йил 27-июнда 02-08-27-6739-сон маълумотномаси). Натижада минтақавий ҳунармандчилик корхоналарининг мустақил ва барқарор фаолият юритишини таъминловчи бошқарув модели ишлаб чиқилган;
минтақавий халқ ҳунармандчилиги технологияларини ривожлантиришда рақамли трансформатсияга асосланган ишлаб чиқариш жараёнларини 3Д технологиялар ва ИоТ қурилмалари орқали интегратсия қилиш, маҳсулотлари интеллектуал мулк сифатида патентлаш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва экспорт имкониятларини оширишни синергик ёндашуви бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси 2025-йил 27-июнда 02-08-27-6739-сон маълумотномаси). Натижада ҳунармандчилик маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳияти 25–30% га оширилиши мумкинлиги асослаб берилган;
Қашқадарё вилояти ҳудудлари халқ ҳунармандчилиги динамикаси учун экологик тоза биоматериаллардан фойдаланган ҳолда ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясини брендлаш механизмининг тузилмавий схемаси бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси 2025-йил 27-июнда 02-08-27-6739-сон маълумотномаси). Натижада экологик тоза ва ҳудудий иденитетга асосланган янги ҳунармандчилик брендлари шаклланишига замин яратилган;
минтақада халқ ҳунармандчилиги жараёнларини рақамли кодлаш ва виртуал платформада сақлаш орқали маданий мероснинг барқарор узатилиши ва тижоратлаштиришнинг кластерлаш ҳамда логистика тизимига асосланган экологик ҳунармандчилик модели бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси 2025-йил 27-июнда 02-08-27-6739-сон маълумотномаси). Натижада минтақа маданий меросининг узлюксиз сақланиши ва ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо тизими оптималлаштирилган;
минтақада халқ ҳунармандчилиги технологиясини ривожлантиришда эмпирик моделлаштириш асосида ҳунармандчилик корхоналари фаолияти ривожланишини 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси 2025-йил 27-июнда 02-08-27-6739-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа ҳунармандчилик корхоналарининг истиқболли ўсиш суръатлари, инвестиция зарурати ва экспорт ҳажми каби кўрсаткичларини илмий асосда прогноз қилишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish