Абдулхакимов Зуҳрали Турсуналиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришда туризм индустриясини ривожлантиришнинг илмий-методологик ёндашувларни такомиллаштириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt944.
Илмий маслаҳатчи: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муҳитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мадраҳимов Кахрамон Эгамберганович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фаргона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда туризм индустриясидаги илмий методологик ёндашувларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли платформаларга асосланиб “Индустрия-4” ютуқларидан кенг фойдаланилган ҳолда туризм индустриясининг уч босқичли замонавий-инновацион механизми таклиф этилган;
минтақаларда жойлашган экотизимлар дисбалансининг ҳақиқий бузилиш даражаси (|А𝑟𝑒𝑎𝑙| > |А𝑚𝑎𝑥|) мақбул даражадан ошиб кетганда ва ҳақиқий фойда (|Ф𝑟𝑒𝑎𝑙| > |Ф𝑚𝑖𝑛|) минималдан каттароқ бўлганда атроф-муҳитнинг таркибий қисмларида барқарорликка эришиб, фойданинг таркибий қисмларида барқарорликни таъминлаши аниқланган;
минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришда туризм индустриясига таъсир этувчи омилларни инновацион фаолият мезонлари ишлаб чиқилган ва янги комбинацияларни келтириб чиқарувчи ички омилларни аниқлаштириш орқали чизиқли ва чизиқсиз моделлари такомиллаштирилган;
“туристик фаолият учбурчаги” орқали оптимал жойлаштириш ғоялари асосида (С1 – А нуқтадан Б нуқтагача, С2 – Б нуқтадан C нуқтагача, С3 – Б нуқтадан А нуқтагача) туристик марказларни ташкил этиш таклиф этилиб Фарғона водийсида ТОП - 10 таликка кирувчи туристик объектлар рейтингги аниқланган;
Фарғона ва Зарафшон минтақаларидаги туристик фаолиятнинг ривожланиш кўрсаткичларига асосланиб 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Туризм индустриясини ривожлантиришдаги муаммолар ва уларни ечимига бағишланган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича илмий хулосалар ҳамда тавсиялар асосида:
минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли платформаларга асосланиб “Индустрия-4” ютуқларидан кенг фойдаланилган ҳолда туризм индустриясининг уч босқичли замонавий-инновацион механизми бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятига татбиқ этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 04-майдаги 08/24-699-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида туризм индустриясининг ахборот технологиялари, тўртинчи саноат инқилоби ютуқлари, институсионал муҳит омилидан иборат уч босқичли замонавий-инновацион усулларни акс эттирувчи рақамли туристик платформаларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
минтақаларда жойлашган экотизимлар дисбалансининг ҳақиқий бузилиш даражаси (|А𝑟𝑒𝑎𝑙| > |А𝑚𝑎𝑥|) мақбул даражадан ошиб кетганда ва ҳақиқий фойда (|Ф𝑟𝑒𝑎𝑙| > |Ф𝑚𝑖𝑛|) минималдан каттароқ бўлганда атроф-муҳитнинг таркибий қисмларида барқарорликка эришиб, фойданинг таркибий қисмларида барқарорликни таъминлаш бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 04-майдаги 08/24-699-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида минтақалардаги экотизимлар бузулиши шароитида барқарор туризм индустриясини ривожлантириш, туристик индустрия даромадлар қисмлари барқарорлиги таъминлаш аниқлигиги ошишига хизмат қилган;
минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришда туризм индустриясига таъсир этувчи омилларни инновацион фаолият мезонлари ишлаб чиқилган ва янги комбинацияларни келтириб чиқарувчи ички омилларни аниқлаштириш орқали чизиқли ва чизиқсиз моделлари такомиллаштиришга қаратилган таклифи Наманган вилояти хокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Наманган вилояти хокимлигининг 2025-йил 04-майдаги 08/24-699-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида минтақалардаги туристик фаолиятга таъсир этувчи омиллар гурухлаштириш инновасион фаолият мезонлари ишлаб чиқилган ва Генри Чесбро томонидан қўлланилган очиқ ва ёпиқ инновациялар асосида “Наманган вилоятида туристик фаолиятни ривожлантириш йўл харитаси” тузилган;
“туристик фаолият учбурчаги” орқали оптимал жойлаштириш ғоялари асосида (С1 – А нуқтадан Б нуқтагача, С2 – Б нуқтадан C нуқтагача, С3 – Б нуқтадан А нуқтагача) туристик марказларни ташкил этиш таклиф этилиб Фарғона водийсида ТОП - 10 таликка кирувчи туристик объектлар рейтингги таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 04-майдаги 08/24-699-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида ҳар бир туристик маршрутларни ишлаб чиқишда А, В, С- туристик объектлар шакллантирилган бўлиб, С1 – А нуқтадан Б нуқтагача, С2 – В нуқтадан С нуқтага, С3 – В нуқтадан А нуқтага туристик объектларга ташриф буюрувчи туристлар оқими берилган ва таклиф этилаётган илмий ишланмадаги М – энг қулай жойлаштириш нуқтаси бўлиб, А, В, С - туристик объектларга ташриф буюрувчи туристлар учун энг қулай туристик марказларни ташкил этиш асосланган;
Фарғона ва Зарафшон минтақаларидаги туристик фаолиятнинг ривожланиш кўрсаткичларига асосланиб 2030-йилга қадар прогноз параметрларидан Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 04-майдаги 08/24-699-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида 2025-йилда Фарғона минтақасида хизмат кўрсатиладиган ташриф буюрувчилар сони 38861 киши бўлиши кутилаётган бўлса, ушбу кўрсаткич олиб бориладиган саъи-ҳаракатлар асосида 31,1 %га ошиб 50941 кишига этиши аниқланган.