Зияева Дамирахон Файзуллажон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилоятида саноат тармоқлари салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2874. 
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03. 
Расмий оппонентлар: Носиров Илхом Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдумўминов Ахроржон Ахатжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;   
Етакчи ташкилот:  Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда саноат тармоқларини ривожлантириш ва салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш боъйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат салоҳиятининг таркибий қисмлари моддий-техник, инновацион, инвестиция, меҳнат, инфратузилма, молиявий салоҳият каби тузилмаларга таснифлаш асосида асосланган;
барқарор ривожланишнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий таркибий қисмларини даражали функсия кўринишида ( ) ифодалаш орқали саноат тармоқларининг барқарор ривожланишини комплекс баҳолаш методологияси такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва саноат корхонасининг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини оширишнинг назарий ва услубий жиҳатларини умумлаштириш асосида саноат тармоқлари салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий модели далилланган; 
Ўзбекистонда саноат тармоқлари трансформацияси жараёнидаги экзоген омилларни инобатга олган ҳолда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона вилоятида саноат тармоқлари салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат салоҳиятининг таркибий қисмлари моддий-техник, инновацион, инвестиция, меҳнат, инфратузилма, молиявий салоҳият каби тузилмаларга таснифлаш асосида асосланиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 3-ноябрдаги 02-20-01-476-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Саноат салоҳиятининг таркибий қисмларини оптимал таснифлаш орқали саноат корхоналари фаолияти иқтисодий самарадорлиги 11-13 фоизга ортган;
барқарор ривожланишнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий таркибий қисмларини даражали функсия кўринишида ( ) ифодалаш орқали саноат тармоқларининг барқарор ривожланишини комплекс баҳолаш методологияси такомиллаштирилиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 3-ноябрдаги 02-20-01-476-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат тармоқларининг барқарор ривожланишини комплекс баҳолаш ҳамда саноат тармоқлари инновацион салоҳиятини баҳолаш аниқлиги 2 баробарга ортган; 
ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва саноат корхонасининг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини оширишнинг назарий ва услубий жиҳатларини умумлаштириш асосида саноат тармоқлари салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий модели далилланиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 3-ноябрдаги 02-20-01-476-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат тармоқлари фаолиятида бошқарув қарорининг иқтисодий нархи ва молиявий натижаларини тезкор аниқлаш ва оптимал баҳолаш имконияти кенгайган;
Ўзбекистонда саноат тармоқлари трансформацияси жараёнидаги экзоген омилларни инобатга олган ҳолда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028-йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 3-ноябрдаги 02-20-01-476-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида макро даражада умумий сифат даражаси (Дарбин-Уоцон мезони 2,43 га тенг) юқори бўлган чизиқсиз моделга асосланган, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028-йилгача бўлган тафовут оралиғи 2,52 фоиз диапазонга тенг  мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish