Хакимжон Холиқовичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7542.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Каримова Муқаддас Отажоновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар Азимова Зиёда Эргашевна педагогика фанлари доктори, профессор, Хонимқулов Анвар Рахимқулович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий таълим йўналиши ўқув жараёнида бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёгарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқув жараёнини педагогик лойиҳалашда назария ва амалиёт узвийлиги, касбий фаолиятнинг мазмуний кўрсаткичларини синтезлаш, технологик ёндашув ва педагогик шарт-шароитлар тизимини жорий этиш тамойилларини таъминлаш асосида бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантириш модели ижодий-фаол педагогик муҳитни яратишга қаратилган дидактик функсиялар бирлигини таъминлаш орқали таълимнинг имитацион-вариатив ва визуал-амалий имкониятларига динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг фаолияти тузилмаси элементлари (конструктив, ташкилий, коммуникатив, илмий-методик) ҳамда касбий тайёргарлиги компонентлари (мотивацион, билиш, фаолиятли, шахсий) мазмуни “Флиппед Cласс” технологияси асосида такомиллаштирилган;
касбий тайёргарликни ривожлантиришнинг мақсад, мазмун, жараён ва натижавий-баҳолаш компонентларини технологик ёндашув асосида интегратив жорий этиш натижасида бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожланганлиги даражаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
ўқув жараёнини педагогик лойиҳалашда назария ва амалиёт узвийлиги, касбий фаолиятнинг мазмуний кўрсаткичларини синтезлаш, технологик ёндашув ва педагогик шарт-шароитлар тизимини жорий этиш тамойилларини таъминлаш асосида бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Саф тайёргарлиги” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-0082-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, таълим-тарбия назарияси ва амалиётида бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантириш мазмуни такомиллаштирилган.
бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантириш модели ижодий-фаол педагогик муҳитни яратишга қаратилган дидактик функсиялар бирлигини таъминлаш орқали таълимнинг имитацион-вариатив ва визуал-амалий имкониятларига динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Умумҳарбий низомлар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил
9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-0081-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш имкони яратилган;
касбий тайёргарликни ривожлантиришнинг мақсад, мазмун, жараён ва натижавий-баҳолаш компонентларини технологик ёндашув асосида интегратив жорий этиш натижасида бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожланганлиги даражаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқишга доир амалий таклиф ва тавсияларидан чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари учун “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари умумҳарбий низомлари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-0083-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлигини такомиллаштиришнинг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган.