Фармонова Шабон Мухамадовнанинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Квалитологик ёндашув асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантириш” (бошланғич таълим мисолида) 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (Педагогика)
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Ped352
Илмий маслаҳатчи: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Дилова Наргиза Ғайбуллаевна; педагогика фанлари доктори, профессор Шодиев Ризамат Давронович; педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Ибрагимов Аламжон Амруллоевич
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: квалитологик ёндашув асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
квалитологик ёндашув асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг таркибий компонентлари (яхлит–мазмунли, ижтимоий-маданий, коммуникатив, амалий фаолиятга оид) мазмуни таълимий, тарбиявий ва ижтимоий-ҳуқуқий фаолиятни ҳамда интеграцион таълим шароитларининг педагогик-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
квалитологик ёндашув асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва таянч компетенсияларини ривожлантириш модели ўқувчиларнинг мустақил ишлаш малакаларини шакллантириш тизимини белгилаш, инновацион ҳамкорлик фаолиятини таъминлаш, шахсий ва касбий муҳим сифатларини шакллантиришнинг методик таʼминоти такомиллаштирилган;
квалитологик ёндашув асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантириш методикаси ўқув-билув фаолиятда мақсадга ёʻналтирилганликни ҳамда “Мақсад учун 11 қадам” интерфаол методи ва “ГРОW (Гоал, Реалитй, Оптионс, Wилл)” таълим технологияси уйғунлигини таъминлашнинг дидактик тизими такомиллаштирилган;
таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг баҳолаш методикасини ижодий фикрлашга йўналтирувчи ҳамда амалий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи дидактик топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш ва баҳолаш мезонларини (мотивацион, когнитив, амалий ва рефлексив) белгилаш асосида такомиллаштирилган;
таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, мазмуни, уни танлаш принциплари, омиллари, когнитив, шахсга йўналтирилган, модулли, эвристик технологияларни қўллаш имкониятларини кенгайтириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Квалитологик ёндашув асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг илмий-методик асосларига доир тадқиқот натижалари асосида:
квалитологик ёндашув асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг таркибий компонентлари (яхлит–мазмунли, ижтимоий-маданий, коммуникатив, амалий фаолиятга оид) мазмуни таълимий, тарбиявий ва ижтимоий-ҳуқуқий фаолиятни ҳамда интеграцион таълим шароитларининг педагогик-психологик хусусиятларини ҳисобга олишга доир таклиф ва тавсиялардан “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2021-йил 10-декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг миллий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 17-февралдаги 11-05-1038/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришга оид тажрибаларнинг тадрижий такомили ва ҳозирги кундаги кўп қиррали имкониятлари бойитилган;
квалитологик ёндашув асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва таянч компетенсияларини ривожлантириш модели ўқувчиларнинг мустақил ишлаш малакаларини шакллантириш тизимини белгилаш, инновацион ҳамкорлик фаолиятини таъминлаш, шахсий ва касбий муҳим сифатларини шакллантиришнинг методик таʼминотига доир хулосалар 60110500 – бошланғич таълим бакалавриат йўналиши учун “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи). Натижада, таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришда инновацион педагогик технологиялар асосидаги дарс шаклларининг самарадорлигини оширишга эришилган;
квалитологик ёндашув асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантириш методикаси ўқув-билув фаолиятда мақсадга ёʻналтирилганликни ҳамда “Мақсад учун 11 қадам” интерфаол методи ва “ГРОW (Гоал, Реалитй, Оптионс, Wилл)” таълим технологияси уйғунлигини таъминлашнинг дидактик тизими бўйича амалий таклиф ва тавсиялар 60110500 – бошланғич таълим бакалавриат йўналиши учун “Бошланғич таълимда тарбия” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи). Натижада, таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришга оид илмий-методик ёндашувларни такомиллаштириш усуллари имкони оширилган;
таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг баҳолаш методикасини ижодий фикрлашга йўналтирувчи ҳамда амалий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи дидактик топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш ва баҳолаш мезонларини (мотивацион, когнитив, амалий ва рефлексив) белгилашга оид тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувларини тайёрлашда, телевидение жамоасининг соҳавий ишларида, хусусан, маданий, долзарб ҳамда илмий йўналишдаги кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 21-январдаги 01-09-32-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг амалий кўникмалари такомиллаштирилган.